Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/3128 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "SURXON CHORVA NASL MCHJ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003437 Claim ID 2985983 PDF Hash 07f04d02ffb37df9... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунининг 238-моддаси онуни 238 law
онунининг 239-моддаси онуни 239 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, i.termiz@sud.uz Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2203/3128-сонли иш 2023 йил 9 январь 4-1901- Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, аризачи вакили – Ш.Махмудов (2023 йил 9 январдаги 25-04418-сонли ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи – А.Рўзиевлар иштирокида, аризачи – Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – “SURXON CHORVA NASL MCHJ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи – Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда – аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SURXON CHORVA NASL MCHJ” масъулияти чекланган жамиятини (кейинги ўринларда – қарздор) умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 ноябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан назорат тартибини ўрнатиш учун кузатув тартиб-таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчи этиб А.Рўзиев тайинланган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига келмаган ва сабабини маълум қилмаган. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ишни қарздорнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили дастлаб судга қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш бўйича ариза киритилган бўлса-да, кейинчалик ўрганиб чиқиш натижасида қарздорнинг мулки йўқлиги аниқланганлиги, бу ҳолатда қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш мақсадга мувофиқлигини билдириб, аризани қаноатлантириб, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Муваққат бошқарувчи ҳам аризачи вакилининг фикрларини қўллаб-қувватлаб, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қисман қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан 2022 йил 26 октябрь ҳолатига жами 1746127096,38 сўм қарздорлиги мавжуд. Мазкур қарздорликни ундириш юзасидан Солиқ органининг қарори қабул қилинган ва ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган. Қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига кўра, ундирувчига қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган. Қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлиги ҳамда белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисобланади Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молияхўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 239-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳисоботдан маълум бўлишича, қарзнинг номида ижтимоий инфратузилма объектлари, автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ҳамда қимматлари қоғозлар мавжуд эмас. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, аризачининг талабини қисман қаноатлантиришни, қарздорга нисбатан жорий қилинган кузатув тартиб-таомилини бекор қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб А.Рўзиевни тайинлашни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан республика бюджетига ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 900000 сўм давлат божи, аризачи фойдасига 24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб қарор қилди: Аризачи – Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси қисман қаноатлантирилсин. Қарздор “SURXON CHORVA NASL MCHJ” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб А.Рўзиев тайинлансин ва унга Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тутилган тартибда “SURXON CHORVA NASL MCHJ” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш, тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳамда мазкур қонунда белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни 2023 йил 9 мартга қадар судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин. Қарздор “SURXON CHORVA NASL MCHJ” масъулияти чекланган жамиятидан Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор “SURXON CHORVA NASL MCHJ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети ва суд хокимятини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 900000 сўм давлат божи ундирилсин. Аризачи – Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси БҲМнинг 3 баравари миқдоридаги суд бошқарувчисига тўланадиган ҳақни суднинг депозит ҳисобварағига ўтказиб берсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Д.Жумаев