Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3370 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Қурбонбой Хайитиов масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013555 Claim ID 3090421 PDF Hash 739e0e5b552594af... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 47-моддаси аролик кодекси 47 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
тисодий процессуал кодексининг 25-моддаси тисодий процессуал кодекси 25 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 9 январь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3370-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “QURBONBOYXAYITOV” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакиллари Н.Рустамов, У.Бойқўзиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали манфаатида жавобгар “QURBONBOY-XAYITOV” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 20 декабрда тузилган 813-сонли кредит шартномасида кўрсатилган автомобилларни ювиш, хайдовчилар дам олиш шаҳобчалари бино иншоотлари ва АГНКС учун ускуналар (компрессор, ручной блок осушки, аккумуляторный блок, Раздаточный калонки, Воздушный компрессорлар)ни кредит таъминоти сифатида нотариал тартибда гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили Н.Рустамов тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қўйидагиларга кўра иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 22-бандига кўра, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддалари талабидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқли деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритиш тугатилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда ушбу иқтисодий иш бўйича даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги ҳамда иш бўйича тараф бўлаолмаслигини инобатга олиб, суд иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши кўрсатилганлигидан келиб чиқиб даъвогардан давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-111, 195-моддаларига асосланиб, суд Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали манфаатида жавобгар “QURBONBOY-XAYITOV” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 20 декабрда тузилган 813-сонли кредит шартномасида кўрсатилган автомобилларни ювиш, хайдовчилар дам олиш шаҳобчалари бино иншоотлари ва АГНКС учун ускуналар (компрессор, ручной блок осушки, аккумуляторный блок, Раздаточный калонки, Воздушный компрессорлар)ни кредит таъминоти сифатида нотариал тартибда гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъвоси бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали зиммасида қолдирилсин. Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмаcлиги тарафларга тушунтирилсин. Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг ажрими устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев