← Назад
Решение #675400 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 9 январ
4-1405-2201/3766-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.К.Мажидов, ушбу кун
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 3 626 255,33 сўм асосий қарз ва 1 813 128 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 333810-сонли юридик
истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу
шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли 2022 йил 1 декабр ҳолатига 3 626 255,33 сўм дебитор
қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз
вақтида тўланмаганлиги учун 1 813 128 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3 626 255,33 сўм асосий қарз ва 1 813 128 сўм
пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга
ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда, суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида 2021 йил 24 февралда
юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ
орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини
етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий
энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга
оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга
электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган
ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва
абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан
аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2022 йил 1 декабр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган
электр энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 3 626 255,33 сўмни ташкил этган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 626 255,33 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 3 626 255,33 сўм асосий қарзни ундириши лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва
тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус
тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилади.
Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан
1 813 128 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги
маълумот солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 3 626 255,33 сўм қарзини бугунги
кунга қадар тўлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, суд алоҳида
ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 1 813 128 сўм пеня
миқдорини 906 564 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
906 564 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий
баҳо
берган
ҳолда,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 3 626 255,33 сўм
асосий қарз ва 906 564 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 906 564 сўм пеня
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта
харажати; Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га
300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186, 2034, 2035-моддаларини
қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 3 626 255,33 сўм асосий қарз ва
906 564 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг 906 564 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар ХХХдан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш
жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов