← Назад
Решение #675648 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani, Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос. Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 9 январь
4-1102-2202/3456-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Равшанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ш.Назаров (судга
тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) ва
жавобгар вакили Е.Назиров (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини
тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар – ХХХ жавобгар-“ХХХ” АЖ
ҳисобидан 16 569 193 сўм миқдорда тўланган пенсия пули ва почта харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар –“ХХХ” АЖ ҳисобидан 16 569 193 сўм миқдорда
тўланган пенсия пули ва почта харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича 4-1102-2202/3456-сонли иқтисодий
иш қўзғатилган. Бироқ, мазкур иқтисодий иш бўйича Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан, ушбу иш судловга
тегишлилиги бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида қатнашиб, даъвогарнинг даъво аризаси
талабини тушунтириб, даъво талабини қаноатлантириб беришни, шунингдек,
даъвогарнинг даъво аризаси Тошкент шаҳар, Миробод туманига ва
даъвогарнинг суд муҳокамасига қадар жавобгар тақдим этган талабномаси эса
Тошкент шаҳар, Юнусобод туманига жўнатилганлигини айтиб, қонуний ва
адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида қатнашиб, даъвогарнинг даъво аризаси
талаби бўйича агар белгиланган тартибда талабнома келиб тушганда, тўланган
пенсия пуллари судга даъво ариза киритилмасдан тўлаб берилишини айтиб, шу
билан бирга, даъвогарнинг даъво аризаси Тошкент шаҳар, Миробод туманига ва
даъвогарнинг суд муҳокамасига қадар жавобгар тақдим этган талабномаси эса
Тошкент шаҳар, Юнусобод туманига жўнатилганлигини айтиб, судга қадар
даъвогарнинг талабномаси белгиланган тартибда жавобгар –“ХХХ” АЖга тақдим
этилмаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд, тарафларнинг вакилларини кўрсатувларини ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъвогарнинг
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 5-бандига асосан, даъвогар низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризаси Тошкент шаҳар, Миробод
тумани, Ш.Рашидов кўчаси 2-уйга жўнатилганлиги аниқланди.
Шу билан бирга, даъвогар иш ҳужжатларига тақдим этган 2022 йил 24
октябрдаги №-1-39/4-сонли талабномаси ва №01-30-27/248-01-37/536-сонли
талабномаси Тошкент шаҳар, Юнусобод туманига жўнатилганлиги аниқланди.
Аммо, жавобгар-“ХХХ” АЖнинг СТИР (201221748) орқали Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтидаги интерактив
хизматлар бўлимидаги, яъни http://registr.stat.uz базасидан, жавобгарнинг
“Юридик шахс тўғрисида маълумот”лар текширилганда ва жавобгар
вакилининг судга тақдим этган маълумотларига асосан, “ХХХ” АЖнинг
рўйхатдан ўтган манзили Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Мирзо Улуғбек
кўчаси, 60-уй эканлиги ҳамда унинг почта манзили Бектемир тумани, Яшил
водий кўчаси 42/44-уй эканлиги аниқланди.
Даъвогар иш ҳужжатларига тақдим этилган талабномасини жавобгарга
тегишли тартибда юборилганлигини тасдиқловчи маълумотни иш
ҳужжатларига тақдим этмаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг иш ҳужжатларига тақдим
этган талабномасини жавобгарга белгиланган тартибда юборилмаган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23
декабрдаги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3- бандида пенсионернинг яшаш
жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини
йўқотганлик
ва
ногиронлик
пенсияларини
тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборилиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Суд, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9моддаси, 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий
бўлинмалари — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган
маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан
регресс даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинганлиги боис, мазкур иқтисодий иш бўйича ҳисобланадиган давлат
божини ҳеч бир тарафдан ундиримасликни, аммо даъвогар томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 118, 128, 195-моддаларига ва «Давлат божи
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 5, 9-моддасида ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги №36-сонли
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг талабларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар – ХХХ жавобгар-“ХХХ” АЖ ҳисобидан 16 569 193 сўм миқдорда
тўланган пенсия пули ва почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати
инобатга олиниб, ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Мазкур ажримга нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция
инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест
келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов