Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3364 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг АЖ Ответчик / Подсудимый DAVLAT OTA фермер хўжалиги
Source ID 1013577 Claim ID 3085556 PDF Hash ad8b71f540e3bf78... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддаси лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс 597 code_article
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
Ушбу Кодекснинг 293-моддаси Ушбу Кодекс 293 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3364-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Темур Давлатов” фермер хўжалигига нисбатан лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Давлат ота” фермер хўжалиги (Лизинг олувчи) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2017 йил 28 декабрда 18/04-04-345 УФ-сонли, 2020 йил 29 апрелда 20/04-04-057сонли лизинг шартномалари имзоланган. Тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 28 декабрдаги 18/04-04-345 УФсонли лизинг шартномаси шартларига кўра, “Лизинг берувчи” “АМКОДОР 702 ЕА” русумли МТЗ “Белорус” 92 11 трактори шасси базасидаги экскаваторюклагични “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида “АМКОДОРАГРОТЕХМАШ” масъулияти чекланган жамиятидан, 2020 йил 29 апрелдаги 20/04-04-057-сонли лизинг шартномаси шартларига кўра эса бир дона “Dominator” русумли ғалла/шоли ўриш комбайнини “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида “UzCLAASagro” масъулияти чекланган жамиятидан “Лизинг берувчи”нинг ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиш ва “Лизинг олувчи”га лизингга бериш, “Лизинг олувчи” эса шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. 2018 йил 28 февралдаги лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига кўра бир дона “АМКОДОР 702 ЕА” русумли МТЗ “Белорус” 92 11 трактори шасси базасидаги экскаватор-юклагич ва 2020 йил 12 июндаги лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига кўра бир дона “Dominator” русумли ғалла/шоли ўриш комбайни “Лизинг олувчи” томонидан техник соз ҳолатда қабул қилиб олинган бўлсада, шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган. 2017 йил 28 декабрдаги 18/04-04-345 УФ-сонли лизинг шартномасидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Темур Давлатов” фермер хўжалиги (Кафил), “Давлат ота” фермер хўжалиги (Лизинг олувчи) ҳамда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2017 йил 29 декабрь куни 2245-сонли кафиллик шартномаси, 2020 йил 29 апрелдаги 20/04-04-057-сонли лизинг шартномасидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Темур Давлатов” фермер хўжалиги (Кафил), “Давлат ота” фермер хўжалиги (Лизинг олувчи) ҳамда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2020 йил 29 май куни 773-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномаларининг 1.1-бандига кўра, “Кафил”, “Лизинг олувчи” ва “Лизинг берувчи” ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда “Лизинг олувчи” билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан лизинг шартномалари шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартномалар мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий лизинг тўловлари ҳисобидан 145.281.000 сўм қарздорлиги юзага келган. Натижада даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Темур Давлатов” фермер хўжалигидан 145.281.000 сўм асосий қарз ва 23.194.260 сўм пеняни солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.Маматқулов тушунтириш бериб, жавобгар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, жавобгарнинг 2017 йил 28 декабрдаги 18/04-04-345 УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича қарздорлиги 24.636.000 сўмни, 2020 йил 29 апрелдаги 20/04-04-057-сонли лизинг шартномаси бўйича қарздорлиги 120.645.000 сўмни ташкил этганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, жавобгарлардан 145.281.000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 23.194.260 сўм пеняни солидар тартибда ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 23-моддасида, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга деб, Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддасида лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилганлиги, лизинг шартномаларига асосан лизинг объектлари жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчи ва кафилдан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ва тўлов кечиктирилганлиги учун шартномада кўрсатилган неустойкани ундиришни талаб қилишга ҳақлидир. Шу сабабли, суд даъво талабининг 145.281.000 сўм асосий қарзни жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Темур Давлатов” фермер хўжалигидан солидар тартибда ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Темур Давлатов” фермер хўжалигидан 145.281.000 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Темур Давлатов” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 23.194.260 сўм пеняни ундириш сўралган. Шартномага кўра, лизинг тўловлари жадвалда кўрсатилган муддат ва миқдорда тўланмаган такдирда лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг 23.194.260 сўм миқдорида пеня ундириш қисмини қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши сўралган пеняни 5.798.565 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Темур Давлатов” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига солидар тартибда 145.281.000 сўм асосий қарз ва 5.798.565 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта харажати ҳамда 3.369.505 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Темур Давлатов” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига солидар тартибда 145.281.000 сўм асосий қарз ва 5.798.565 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалигидан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Давлат ота” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 3.369.505 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев