Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2201/3205 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "PISKENT PAXTA TOZALASH" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1024575 Claim ID 3086333 PDF Hash 4ea1dd755ebe626c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 388-моддаси аролик кодекси 388 code_article
аролик кодексининг 386-моддаси аролик кодекси 386 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 январь 4-1104-2201/3205-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ж.Жўманиёзов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида) ва Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар-ХХХ “ХХХ” АЖнинг манфаатида жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 604 242 538,54 сўм асосий қарздорлик ва почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар- ХХХ “ХХХ” АЖнинг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 604 242 538,54 сўм асосий қарздорликни ва почта харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида тузилган “Асбоб ва ускуналарни сотиш шартномаси”га кўра, жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаганлиги натижасида, жавобгар томонидан юзага келган 604 242 538,54 сўм қарздорликни судга даъво ариза киритгандан сўнг бартараф қилинмаганлигини айтиб, даъво талабидаги асосий қарзни тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида тузилган “Асбоб ва ускуналарни сотиш шартномаси”га кўра, ҳақиқатан ҳам жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун вақт зарурлигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни чуқур ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. 1 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тарафларнинг вакилларини кўрсатувларига ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар-“ХХХ” АЖ ва жавобгар-“ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 01 август куни “Асбоб ва ускуналарни сотиш тўғрисида шартнома” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Ваҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли қарорига асосан, сотувчи“ХХХ” АЖ томонидан “Электрон баҳолаш” МЧЖ томонидан “Асбоб ва ускуналар”ни баҳоланганлиги ва жамиятни қарорига биноан “Сотувчи” Пискент тумани, Ойбек МФЙда жойлашган “ХХХ” АЖга қарашли бўлган асбоб-ускунларни, ўз мулкини (шартноманинг ажралмас қисми 1-иловага мувофиқ) “Сотиб олувчига”- “ХХХ” унитар корхонасига мулк қилиб топшириши (сотиши)га томонлар ўзаро келишишган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра эса, “Сотиб олувчи”- “ХХХ” унитар корхонаси эса ушбу “Асбоб ва ускуналар”ни баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда (шартноманинг ажралмас қисми 2-иловасига мувофиқ) “Сотувчи”га бозор қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, сотувчи-“ХХХ” АЖ томонидан баҳолатилган “Асбоб ва ускуналар”ни “Электрон баҳолаш” МЧЖ нинг баҳолаш хулосасига кўра, баҳоланган қиймати 3 218 578 345,99 сўмни, ҚҚС билан жами қиймати эса 3 701 365 097,89 сўмни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 388-моддасига асосан, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. Шартномада назарда тутилган асбоб ва ускуналар сотувчи-“ХХХ” АЖ томонидан 2022 йил 1 август кунги “Асбоб ва ускуналарни” топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан “Сотиб олувчига”- “ХХХ” унитар корхонасига топширилган. Шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ, “Сотиб олувчи”- “ХХХ” унитар корхонаси шартномадаги келишилган суммани тўлов графигига асосан тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлсада, аммо “ХХХ” унитар корхонаси сотиб олинган “Асбоб ва ускуналар” учун шартномадаги келишилган суммани тўлов графигига асосан тўламаганли сабабли, даъвогар “ХХХ” АЖ олдида 604 242 538,54 сўмлик қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилганлигига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Тараф вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўлиқ бартараф этилмаган. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасига асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 604 242 538,54 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгарнинг ҳисобидан 604 242 538,54 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 386389-моддалари талабларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан: - даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 604 242 538,54 сўм асосий қарздорлик ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 12 084 850,77 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 3 4