← Назад
Решение #675725 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| биринчи инстанция суди ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAVOIY VILOYAT
SUDI
НАВОИЙСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
210100, Navoiy sh, Navoiy
ko`chasi, 11
210100, г.Навои, ул. Навои,
дом 11
Tel:(+99879) 220-22-45 Fax: 0(436) 220-22-43 e.mail:
i.navoiy@sud.uz
ҚАРОР
2023 йил 9 январь
4-2101-2202/4690-сонли иш
Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъати Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Х.Турсунов ва Т.Қаҳҳоровлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси А.Яркуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили
Т.Атоев
(06.01.2023
йилдаги
02/17-08/11-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, Кармана туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрь кунидаги ҳал қилув
қарори устидан даъвогар Давлат активларини бошқариш
агентлиги Навоий вилоят худудий бошқармаси томонидан
келтирилган апелляция шикоятини Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда
матнда даъвогар деб номланади) судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, жавобгар “Navoiy Esperanto” масъулияти
чекланган жамияти(кейинги ўринларда матнда жавобгар деб
номланади)дан
инвестиция
мажбуриятлари
бажарилиши
кечиктирилган кунлар учун 156.565.460 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида “Bentonite” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда учинчи шахс деб номланади)жалб
қилинган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15
ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби
қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
Бундан норози бўлган даъвогар Давлат активларини
бошқариш агентлиги Навоий вилоят худудий бошқармаси
апелляция шикояти бериб, суднинг ҳал қилув қарорини
ўзгартириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида
қарор қабул қилишни сўраган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ҳамда
ишга жалб этилган учинчи шахс суд мажлисида иштирок
этмади. Шунга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб
номланади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят
важларини
муҳокама
қилиб,
даъвогар
вакилини
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра биринчи
инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, тарафлар ва учинчи
шахс ўртасида 2020 йил 25 сентябрь куни “Bentonite”
масъулияти чекланган жамиятининг давлат улушини сотиш
тўғрисида 10/04-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, сотувчи жамиятдаги 100 фоиз давлат
улушини сотиш, харидор эса шартнома шартларига мувофиқ
белгиланган
муддатларда
тўловларни
амалга
ошириш
мажбуриятини олган.
Тарафлар
ўртасидаги
шартноманинг
5.3-бандида
“Харидор” томонидан шартноманинг 3-иловасида кўзда
тутилган объектнинг сотиб олиш тўловларини белгиланган
муддатда
бажармаган
тақдирда,
“Харидор”
ҳар
бир
кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг
0.4 фоиз миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов
қийматининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига
мувофиқ,
бундай
шартлар
ва
талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
2
даражада бажарилмасдан шартномага илова этилган тўлов
жадвалида белгиланган муддатлар кечиктирилиб тўловни
амалга оширилишига йўл қўйилган. Натижада даъвогар тўлови
кечктирилган кунлар учун 156.565.460 сўм пеня ҳисоблаб, уни
тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборган.
Хусусан, жавобгар томонидан шартнома шартлари бўйича
387.103.320 сўм 28.06.2022 йилда 89 кунга кечиктирилиб,
1.253.320 сўм 19.07.2022 йилда 19 кунга кечиктирилиб тўлаб
берилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ФК 326-моддасини қўллаб
жавобгардан даъвогар фойдасига 15.700.000 сўм пеня ундириш
тўғрисида хулосага келган.
Даъво талабида кўрсатилган пеня шартнома шартларига
ва қонун талабларига асосланган ва тўғри ҳисоб китоб
қилинган бўлсада, биринчи инстанция суди неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома бўйича ўз
зиммасига
олган
мажбуриятларни
кечиктириб
бўлсада
бажариб борганлиги, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда
унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби
мавжудлигини, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини
ундириш юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб
кетганлиги, пеняни тўлиқ ундириш инвесторни инвестиция
мажбуриятларини бажарилишига салбий таъсир кўрсатиши
ҳамда тадбиркорилк субъектни мулкий аҳволини жиддий
равишда ёмонлашишига олиб келиши мумкинлиги, шу билан
бирга
пеня
миқдорини
камйтириш
кредиторнинг
манфаатларига ҳам жиддий зарар келтирмаслигини эътиборга
олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
15.700.000 сўм миқдорга қадар камайтириш тўғрисида
адолатли хулосага келган.
ФК 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд
неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
3
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар исботланганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ
келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалар
бузилмаганлигини инобатга олиб, суднинг ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
ИПК 278- моддасига кўра апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
хулосага келди.
ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва
кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд
харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни
9-моддаси биринчи қисми 10 бандига кўра
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ва унинг ҳудудий органлари— ўз зиммасига
юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш
учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод этилганлиги сабабли,
давлат божи тўловларини ундирмасликни, тўланган почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 276, 278, 280моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
4
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15
ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар Давлат
активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят худудий
бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда шикоят
(протест) келтириши мумкин.
Раислик
қилувчи
Ҳайъат
аъзолари
Т.Абдраманов
Х.Турсунов
5