Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2201/13100 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция Ответчик / Подсудимый "FER STARCH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1005008 Claim ID 3086050 PDF Hash 965e0f33b9f39a97... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
Бунда ФКнинг 114-моддаси Бунда ФК 114 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
иймати ФКнинг 356-моддаси иймати ФК 356 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-66-09, (+99873) 244-65-30 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2201/13100-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 987 433,10 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни, аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 987 433,10 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, «А» (“Ижарага берувчи”) билан «Б» масъулияти чекланган жамияти (“Ижарага олувчи”) ўртасида 2022 йил 5 январь кунги 446-сонли ер участкасини узоқ муддати 2022 йил 5 январдан 2023 йил 31 декабргача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан объект жавобгарга топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган. Жавобгар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган ижара тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 5 987 433,10 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогарнинг манфаатида Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомнинг 54бандида, Дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг уч иш куни мобайнида Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги баённомаси ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг филиалига юбориши; ушбу низомнинг 55-бандида эса давлат ер тузиш корхонасининг филиали ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига асоан, кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 5 январь кунги 446-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича шартнома қайд этиб ўтилган қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлсада, давлат рўйхатидан ўтказилмаган. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим); учинчи қисмига мувофиқ, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 4-бандининг тўртинчи хатбошисида “Кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади” деб, тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлсада, ушбу тартибга амал қилинмасдан давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Юқорида таъкидлаб ўтилган қонун нормалари, Пленум қарори тушунтиришлари, шунингдек иш ҳолатларидан кўринадики даъвогар (Ижарага берувчи) ва жавобгар (Ижарага олувчи) ўртасида тузилган 2022 йил 5 январь кунги 446-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича шартнома суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас, яъни ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисобланади. ФКнинг 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Юқоридаги Пленум қарорининг 10-бандига кўра, “Судларга тушунтирилсинки, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланади” деб, тушунтириш берилган. Шу сабабли суд, ушбу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатлари даъвогарнинг зиммасига юклатишни ҳамда битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиб, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан мулкдан фойдаланганлик қийматини ундириш лозим бўлади. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган 09.01.2022 йилдаги 1-сонли маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан 2023 йил 4 январь куни 8-сонли тўлов топшириқномаси билан 6 531 745 сўм тўлов амалга оширилганлиги билдирилганлиги сабабли рад этишни лозим деб топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва тўланган 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талабини қаноатлантириш рад этилсин. «А» томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. «А» ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Т.Маматожиев