← Назад
Решение #675735 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
4-1901-2201/4404-сонли иш
Термиз туманлараро
иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев
раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили- Ш.Алиқулов
(2023 йил 4 январдаги 40-06/16-сонли ишончномага асосан), жавобгар
вакили – С.Якубов (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Сурхондарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
АТБ
“QISHLOQQURILISHBANK” манфаатида, жавобгар- “AVTOTRANS ANGOR”
унитар корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – Палата) даъвогар – АТБ
“QISHLOQQURILISHBANK” (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “AVTOTRANS
ANGOR” УКни (кейинги ўринларда - жавобгар) 2019 йилда ишлаб
чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ)
давлат рақам белгиси 75 915 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019
йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ
ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 918 VAA бўлган автотранспорт
воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури
АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 907 VAA бўлган
автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли,
Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 923
VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ
HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам
белгиси 75 916 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ)
давлат рақам белгиси 75 905 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019
йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ
ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 919 VAA бўлган автотранспорт
воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури
АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 903 VAA бўлган
автотранспорт воситасини (гаровга қўйиш бўйича) шартнома тузишга
мажбур этишни сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвога эътирози йўқлиги, гаров шартномасини
тузишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2019 йил 23 сентябрда 95-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 60 ой муддатга, йиллик
20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 6808500000 сўм миқдорида “30
дона ИСУЗУ автобус сотиб олиш учун” кредит маблағи ажратилган. Ушбу
шартномага асосан кредитни қайтариш графиги тузилиб, ҳар иккала
томон имзолаган.
Мазкур кредит шартномасининг 7.19-бандига кўра кредит ҳисобига
сотиб олинаётган 30 дона ИСУЗУ автобусларини гаровга қўйиш
мажбуриятини олган.
Бироқ, шундан 8 тасини жавобгар гаровга қўймаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 8 та ИСУЗУ автобусларини гаровга
тақдим этиш бўйича 2022 йил 11 октябрда 1/1-1-1841-1-сонли таклиф
хати билан гаров шартномаси юборилиб уни тасдиқлаб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг 2022 йил 11 октябрда 1/11-1841-1-сонли таклиф хати оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли мазкур низо келиб чиққан. Даъвогарнинг даво талаблари
асослидир. Чунки:
2019 йил 23 сентябрда тузилган 95-сонли кредит шартномасининг
7.19-бандига кўра жавобгар кредит ҳисобига сотиб олинаётган ИСУЗУ
автобусларини гаровга қўйиш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 361-моддасининг биринчи қисмига кўра Дастлабки
шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш
ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган
шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини
оладилар, бешинчи қисмига кўра дастлабки шартномани тузган тараф
асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу Кодекс 377моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар
қўлланилади.
ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига кўра агар ушбу Кодексга ёки
бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни
тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур
қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Қарори 11-бандининг
тўртинчи хатбошида “шартнома тузиш бир тараф учун қонунга кўра
мажбурий бўлган ва тарафлар ўртасида шартномани тузишда
келишмовчиликлар
юзага
келган
ҳолларда
ФКнинг 377моддасида кўрсатилган қоидалар мажбурий тартибда қўлланилади,
Қарорнинг 12-бандида эса, шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни
тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга
мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли, бунда
шуни эътиборга олиш лозимки, даъво талаблари нафақат бутун
шартномага, балки унинг айрим шартларига ҳам тегишли бўлиши
мумкин” деб тушунтириш берилган.
Ушбу Қарорнинг 15-бандида “Шартноманинг айрим шартлари
бўйича шартнома олдидан бўлган низони кўриб чиқишда судлар
шартноманинг барча шартларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини
текширишлари лозим. Шартнома шартлари қонунчиликка мувофиқ
эмаслиги аниқланган ҳолда, суд тарафларга ҳал қилув қарори
чиқарилгунга қадар номувофиқликларни бартараф этишни таклиф этади
ва бунинг учун муҳлат беради, бу суд мажлиси баённомасида ёки суднинг
ажримида акс эттирилади. Агар суднинг мазкур таклифи тарафлар
томонидан бажарилмаса, суд шартномани қонун ҳужжатларига зид бўлган
таҳрирда тузишга мажбур қилишни рад этади, етарли асослар мавжуд
бўлган ҳолда эса, ишдаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд қонунчиликка зид
бўлмаган таҳрирда шартномани тузишга мажбур этиш тўғрисида ҳал
қилув қарори қабул қилади, Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирганидан кейин тарафлар қўшимча равишда алоҳида ҳужжат тарзидаги
шартномани тузишга ва имзолашга мажбур эмаслар” деб тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жами 8 та яъни
2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС
(ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 915 VAA бўлган
автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли,
Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 918
VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ
HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам
белгиси 75 907 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ)
давлат рақам белгиси 75 923 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019
йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ
ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 916 VAA бўлган автотранспорт
воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури
АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 905 VAA бўлган
автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли,
Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 919
VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ
HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам
белгиси 75 903 VAA бўлган автотранспорт воситасини (гаровга қўйиш
бўйича) шартнома тузишга мажбур этиш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
жавобгардан олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ва
Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш
жамғармасига 3000000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “AVTOTRANS ANGOR” унитар корхонаси даъвогар- АТБ
“QISHLOQQURILISHBANK” билан 2019 йил 23 сентябрда тузилган 95-сонли
кредит шартномасининг 7.19-бандига асосан, кредит эвазига сотиб
олинган жами 8 та яъни 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли,
Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 915
VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ
HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам
белгиси 75 918 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ)
давлат рақам белгиси 75 907 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019
йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ
ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 923 VAA бўлган автотранспорт
воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури
АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 916 VAA бўлган
автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли,
Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 905
VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ
HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам
белгиси 75 919 VAA бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган SAZ HC40 русумли, Т/В тури АВТОБУС (ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ)
давлат рақам белгиси 75 903 VAA бўлган автотранспорт воситасини
(гаровга қўйиш бўйича) шартнома тузишга мажбур этилсин.
Жавобгар- “AVTOTRANS ANGOR” унитар корхонаси ҳисобидан
даъвогар- АТБ “QISHLOQQURILISHBANK” фойдасига олдиндан тўланган
24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “AVTOTRANS ANGOR” унитар корхонаси ҳисобидан
Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш
жамғармасига 3000000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Д.Жумаев