← Назад
Решение #675739 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФК | 11 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 9 январ
4-1405-2201/3764-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан
7 549 038,59
сўм
асосий
қарз,
69 081,24
сўм
пеня
ва
2 230 000 сўм хизматлар суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Б.А. (2022 йил 30 декабрдаги 01/3219-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Т.М. (раҳбари)ларнинг иштирокида, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 330758-сонли юридик
истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу
шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли 2022 йил 1 декабр ҳолатига 7 549 038,59 сўм дебитор
қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз
вақтида тўланмаганлиги учун 69 081,24 сўм пеня ва Қоидаларининг 132-бандига
асосан электр энергияси фойдаланишдан қайта уловлар учун 2 230 000 сўм
хизматлар суммаси ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига
7 549 038,59 сўм асосий қарз, 69 081,24 сўм пеня ва 2 230 000 сўм хизматлар
суммасини ундириш сўралган.
Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Т.М. ўз тушунтиришида,
даъвогарнинг даъво аризаси бўйича эътирози йўқлигини, ҳақиқатдан ҳам
қарздорлиги мавжудлигини ва буни тан олишини, ушбу қарздорликни тез кунларда
тўлаб беришини, Қоидалар бузилгани учун электр тармоқларидан узиб
қўйилганлиги ва қайта уланганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
судга ҳавола қилди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида 2022 йил 10 февралда
330758-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ
орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини
етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий
энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга
оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга
электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган
ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва
абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан
аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2022 йил 1 декабр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган
электр энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 7 549 038,59 сўмни ташкил этган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 7 549 038,59 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 7 549 038,59 сўм асосий қарзни ундириши лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва
тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус
тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилади.
Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан
69 081,24 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги
маълумот солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 7 549 038,59 сўм қарзини бугунги
кунга қадар тўлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 69 081,24 сўм пеняни ундиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан электр энергияси фойдаланишдан қайта
уловлар учун 2 230 000 сўм хизматлар суммасини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш”
Қоидаларининг 132-бандига кўра, истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу
Қоидалар бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Аниқланишича, жавобгар электр тармоқларини ушбу Қоидалар бузилгани
учун электр тармоқларидан узиб қўйилган.
Қоидаларининг 132-бандига кўра, электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган
маиший истеъмолчиларни қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари
миқдорида, маиший истеъмолчи — юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар уларни
қайта улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилади (ЭҲНАТга уланган
истеъмолчилардан ташқари).
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан электр энергияси
фойдаланишдан қайта улаш учун 2 230 000 сўм хизматлар суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 230 000 сўм
хизматлар суммасини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар
ХХХ фойдасига 7 549 038,59 сўм асосий қарз, 69 081,24 сўм пеня ва 2 230 000 сўм
хизматлар суммасини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
жавобгар
ХХХдан
даъвогар
ХХХ
фойдасига
24 000 сўм почта харажати; Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш
жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 7 549 038,59 сўм асосий қарз,
69 081,24 сўм пеня ва 2 230 000 сўм хизматлар суммаси ҳамда олдиндан тўлаб
чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш
жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов