Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3357 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг АЖ Ответчик / Подсудимый OZODA-DILBAR фермер хўжалиги
Source ID 1013562 Claim ID 3085633 PDF Hash 4011014fb3f6263c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддаси лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс 597 code_article
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
Ушбу Кодекснинг 293-моддаси Ушбу Кодекс 293 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 январь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3357-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Озода Дилбар” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Улуғбек” фермер хўжалигига нисбатан лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Озода Дилбар” фермер хўжалиги “Лизинг олувчи” (кейинги ўринларда жавобгар) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали “Лизинг берувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ўртасида 2020 йил 11 июнь куни лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Лизинг берувчи” бир дона “Sampo Krantas C8” русумли бир дона ғалла/шоли ўриш комбайнини “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида “Sampo Krantas group” масъулияти чекланган жамиятидан ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиб, лизингга бериш, “Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. 2020 йил 18 июндаги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра, “Лизинг олувчи” томонидан бир дона “Sampo Krantas C8” русумли комбайн техник соз ҳолатда қабул қилиб олинган. Лизинг шартномасидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Улуғбек” фермер хўжалиги (Кафил), “Озода Дилбар” фермер хўжалиги (Лизинг олувчи) ҳамда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2020 йил 11 июнь куни 827-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Кафил”, “Лизинг олувчи” ва “Лизинг берувчи” ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда “Лизинг олувчи” билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий лизинг тўловлари ҳисобидан 46.045.704 сўм қарздорлиги юзага келган. Натижада даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Озода Дилбар” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Улуғбек” фермер хўжалигидан 46.045.704 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.Маматқулов тушунтириш бериб, жавобгар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорликни бартараф қилмаганлигини билдириб, жавобгарлардан 46.045.704 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 23-моддасида, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга деб, Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддасида лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилганлиги, лизинг шартномасига асосан лизинг объекти жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчи ва кафилдан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ҳақлидир. Бундай ҳолатда, суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Озода Дилбар” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Улуғбек” фермер хўжалигидан 46.045.704 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта харажати ҳамда 920.914 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ жавобгар “Озода Дилбар” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Озода Дилбар” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Улуғбек” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига солидар тартибда 46.045.704 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар “Озода Дилбар” фермер хўжалигидан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Озода Дилбар” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 920.914 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев