Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2201/3204 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1196052 Claim ID 3086335 PDF Hash e4dcf99fb93853b8... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
ушбу Кодекснинг 544-моддаси ушбу Кодекс 544 code_article
аролик кодекси 564-моддаси аролик кодекси 564 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 январь 4-1104-2201/3204-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ғ.Б.Алибаев (судга тақдим этган ишончнома асосида) ва Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончнома асосида) иштирокида,даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан 52 868 255,54 сўм асосий қарздорлик, 5 286 825 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан 52 868 255,54 сўм асосий қарздорлик, 5 286 825 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида тузилган “Транспорт воситасини ижарага бериш шартномалари”га кўра, жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаганлиги натижасида, жавобгар томонидан юзага келган 52 868 255,54 сўм қарздорликни судга даъво ариза киритгандан сўнг бартараф қилинмаганлигини айтиб, даъво талабидаги асосий қарзни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда даъво аризадан ундирилиши сўралган пеняни амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ундирилишини ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида тузилган “Транспорт воситасини ижарага бериш шартномалари”га кўра, ҳақиқатан ҳам жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун вақт кераклигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни чуқур ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. 1 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тарафларнинг вакилларини кўрсатувларига ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “ХХХ” МЧЖ ва жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида қуйидаги жадвалда келтирилган транспорт ижара шартномалари тузилган. № Ижарага берилган объект ГАЗ-53, давлат рақами 10 596 NBA Рақами 08/15 Шартнома Санаси 15.04.2022 й. 2. ГАЗ-53, давлат рақами 10 583 NBA 08/5-1 05.01.2022 й. 3. ГАЗ-53, давлат рақами 10 331 ОВA 08/4-1 05.01.2022 й. 4. ГАЗ-53, давлат рақами 10 308 ОВA 08/3-1 05.01.2022 й. Изоҳ Транспорт воситаси ижараси Транспорт воситаси ижараси Транспорт воситаси ижараси Транспорт воситаси ижараси Ушбу жадвалдаги ижара шартномаларига асосан даъвогар жавобгарга махсус транспорт воситаларини фойдаланишга яроқли, соз ҳолда ижара ҳақи эвазига фойдаланиш учун топширган. Жавобгар ижарага олинган, транспорт ижара шартномалари юзасидан ижара ҳақлари бўйича 2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатига 52 868 255,54 сўм қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида ижара тўловларидан юзага келган қарздорлик томонлар ўртасида электрон равишда 2022 йил 29 июлда тузилган 3 932 482,01 сўмик №145-сонли, 3 932 057 сўмик №146-сонли, 3 920 982,01 сўмик №147-сонли, 5 928 281,05 сўмик №155-сонли, 2022 йил 1 октябрда тузилган 3 932 482,01 сўмлик №180-сонли, 3 932 057 сўмлик №181-сонли, 3 920 982,01 сўмлик №182-сонли, 5 928 281,05 сўмик №183-сонли, 3 932 482,01 сўмлик №198-сонли, 3 932 057 сўмлик №199-сонли, 3 920 982,01 сўмик №200-сонли, 5 928 281,05 сўмик №201-сонли ҳисоб-фактуралари ҳамда “ХХХ” унитар корхонасининг даъвогарга ижара тўловларидан ҳосил бўлган 52 868 255,54 сўмлик тан олинган қарздорлигини 10.11.2022 йилга қадар тўлаб бериш ҳақидаги “Кафолат хати” орқали, суд муҳокамасидаги ҳисоб китоблар билан аниқланди. 2 Суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган транспорт ижараси шартномалари бўйича даъвогарнинг даъвоси юзасидан асосий қарздорликни жавобгар томонидан тўланмаганлигини аниқланди. Бунда, жавобгарнинг шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида юзага келган 52 868 255,54 сўм қарздорлик баратараф этилмаганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилганлигига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Тараф вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўлиқ бартараф этилмаган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, тўлов топшириқномалари ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида транспорт воситаси ижараси шартномалари бўйича 52 868 255,54 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига молмулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Шу билан бирга, ушбу Кодекснинг 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 564-моддасига асосан транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан транспорт ижараси шартномалари бўйича, даъвогарнинг жавобгарнинг ҳисобидан 52 868 255,54 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан ва даъвогарнинг даъво аризасида шартномаларнинг 4.1-банди талабларига кўра, жавобгар ҳисобидан 5 286 825 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг 3 айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган “Транспорт воситасини ижарага бериш” шартномасининг 4.1-бандида ижара ҳақини белигланган муддатда тўланмаган, Ижара тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун “Ижарачи”-жавобгар, “Ижарага берувчига”-даъвогарга ижара ҳақи тўлови кечиктирилган сумманинг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлашликка, лекин кечиктирилган умумий суммасини 10 фоизидан ошмаслигига келишишган. Ушбуда ҳолатда суд муҳокамасида аниқланган ҳолатга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 5 286 825 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва жавобгарнинг маълумотномаси мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар қўшимча жавобгар томонидан ўзининг пеня қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги боис, суд ушбу талабни тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 564571-моддалари талабларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 52 868 255,54 сўм асосий қарздорлик, 5 286 825 сўм пеня, 1 163 102 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 4