Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1552 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Шахрихон Истиқлол Юлдузи масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013644 Claim ID 2988718 PDF Hash 06e49604adee5f84... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 109-моддаси ИПКнинг 109 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бўстон туман 4-1703-2202/1552-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида, жавобгарлар «Shahrixon istiqlol yulduzi” масъулияти чекланган жамияти, «Tilavoldi Mirzamatovlar kelajagi” оилавий корхонасига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Мирзаабдуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТИБ “Ипотекабанк” (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Shahrixon istiqlol yulduzi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади), “Tilavoldi Mirzamatovlar kelajagi” масъулияти чекланган жамият (бундан буён матнда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади)лардан кредит танидан муддати ўтган 144 563 054 сўм, кредит учун ҳисобланган фоиздан муддати ўтган 91 184 053 сўм, кредит танидан муддати келмаган 466 666 666 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун 6 393 162 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартида хабардор этилган бўлсаларда, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келишмади. Суд даъвогар вакилини кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банк Андижон филиали билан жавобгар ўртасида 2020 йил 17 июнда №93-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга балиқчилик фаолиятини ривожлантириш учун йиллик 22,5 фоиз устама тўлаш шарти билан, 60 ой муддатга 700 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган. Қўшимча жавобгар билан гаров шартномаси расмийлаштирилган. Жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлик важи билан палата даъвогар манфаатида жавобгардан кредит қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза тақдим этган. Даъвогар манфаатида тақдим этилган 2022 йил 2 ноябрь кунги ЮБ1/AN28988-сонли даъво ариза палата бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Ғаниев томонидан имзоланган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 2022 йил 25 октябрдаги №237-К-сонли буйруғига асосан Кучкаров Жасурбек Тахиржанович 2022 йил 25 октябрдан палатанинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланган ва Ж.Кучкаровга бошқарма номидан судларга киритиладиган даъво аризаларини имзолаш ваколати берилган. Шунингдек, иш ҳужжатларида Ш.Ғаниевнинг бошқарма бошлиғи в.в.б сифатида эмас, балки унга ўринбосар сифатида даъво аризаларни имзолаш ваколати берилган ишончнома мавжуд. Мазкур ҳолатда бошқарма бошлиғи в.в.б сифатида Ш.Т.Ғаниев даъво аризани имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган. Юқоридагиларга асосан суд даъво ариза имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб баҳолайди. Ўзбекистон Республимкаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг 2-банди а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво бахосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлови амалга оширилишлиги белгиланган. ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107, 116, 118, 195-196-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида жавобгар «Shahrixon istiqlol yulduzi” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар «Tilavoldi Mirzamatovlar kelajagi” оилавий корхонасига нисбатан 2022 йил 2 ноябрда тақдим этилган ЮБ1/AN28988-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати АТИБ “Ипотекабанк” зиммасида қолдирилсин. АТИБ “Ипотекабанк” ҳисобидан Республика бюджетига 14 176 138,7 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.М.Абдухаликов