← Назад
Решение #675865 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс | 597 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 293 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/3356-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида,
А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар “Қора қоя” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар
“Инобат Охунова” фермер хўжалигига нисбатан лизинг тўловларидан бўлган
қарздорликни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили
М.Маматқулов
(ишончнома
асосида)нинг
иштирокида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Қора қоя” фермер хўжалиги “Лизинг олувчи” (кейинги ўринларда
жавобгар) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали
“Лизинг
берувчи”
(кейинги
ўринларда
даъвогар)
ўртасида
2019 йил 21 октябрь куни лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Лизинг
берувчи” “TTZ-811” русумли трактор билан бутланган MX-1,8 русумли бир
дона пахта териш машинасини “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида
“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамиятидан ўз
маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари
ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиб, лизингга бериш, “Лизинг олувчи” эса
ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш,
лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг
тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул
қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
2019 йил 28 ноябрдаги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш
далолатномасига кўра, “Лизинг олувчи” томонидан бир дона “TTZ-811”
русумли трактор билан бутланган MX-1,8 русумли бир дона пахта териш
машинасини техник соз ҳолатда қабул қилиб олинган.
Лизинг шартномасидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
мақсадида “Инобат Охунова” фермер хўжалиги (Кафил), “Қора қоя” фермер
хўжалиги (Лизинг олувчи) ҳамда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах
вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2019 йил 11 ноябрь куни
1263-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра,
“Кафил”, “Лизинг олувчи” ва “Лизинг берувчи” ўртасида тузилган лизинг
шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда “Лизинг олувчи” билан биргаликда солидар жавобгарликни
ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада
бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги
оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий лизинг тўловлари ҳисобидан
24.179.173 сўм қарздорлиги юзага келган.
Натижада даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Қора қоя” фермер хўжалиги ва
қўшимча жавобгар “Инобат Охунова” фермер хўжалигидан 24.179.173 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.Маматқулов
тушунтириш бериб, жавобгар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим
даражада
бажарилмаганлигини,
шу
сабабли
судга
даъво
аризаси
киритилганлигини, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорликни
бартараф қилмаганлигини билдириб, жавобгарлардан 24.179.173 сўм асосий
қарзни солидар тартибда ундириб беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида
кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари
иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
“Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 23-моддасида,
лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига
эга деб, Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддасида лизинг олувчи томонидан лизинг
тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб белгиланган.
Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг даврида
тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки
тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан шартнома
мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини
тўлаб бориш кечиктирилган.
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини
тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз
зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу
жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ
бажарилганлиги, лизинг шартномасига асосан лизинг объекти жавобгар
томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчи ва
кафилдан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни
талаб этишга ҳақлидир.
Бундай ҳолатда, суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Қора қоя”
фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Инобат Охунова” фермер хўжалигидан
24.179.173 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундиришни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта
харажати ҳамда 483.583 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ жавобгар “Қора қоя” фермер
хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Қора қоя” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Инобат
Охунова” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти
фойдасига солидар тартибда 24.179.173 сўм асосий қарз ундирилсин.
Жавобгар “Қора қоя” фермер хўжалигидан “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти фойдасига олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Қора қоя” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 483.583
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев