Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3762 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "XUSHNUDABONU" хусусий корхонаси
Source ID 1013673 Claim ID 3090979 PDF Hash 8aed0866bede4eb1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 9 январ 4-1405-2201/3762-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар СССдан 9 317 776,35 сўм асосий қарз ва 3 817 907,97 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Б.А. (2022 йил 30 декабрдаги 01/3219-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили М.М. (раҳбари)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ССС (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 330649-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2022 йил 1 декабр ҳолатига 9 317 776,35 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаганлиги учун 3 817 907,97 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 317 776,35 сўм асосий қарз ва 3 817 907,97 сўм пеняни ундириш сўралган. Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили М.М. ўз тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича эътирози йўқлигини, ҳақиқатдан ҳам қарздорлиги мавжудлигини ва буни тан олишини, ушбу қарздорликни тез кунларда тўлаб беришини баён қилиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини камайтириш бўйича амалий ёрдам беришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Корхона) ва ССС (Истеъмолчи) ўртасида юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2022 йил 1 декабр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 9 317 776,35 сўмни ташкил этган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 9 317 776,35 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 317 776,35 сўм асосий қарзни ундириши лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан 3 817 907,97 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган. Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 9 317 776,35 сўм қарзини бугунги кунга қадар тўлаб бермаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 3 817 907,97 сўм пеня миқдорини 763 582 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 763 582 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар СССдан даъвогар ХХХ фойдасига 9 317 776,35 сўм асосий қарз ва 763 582 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 3 054 325,97 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар СССдан даъвогар ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар СССдан даъвогар ХХХ фойдасига 9 317 776,35 сўм асосий қарз ва 763 582 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 3 054 325,97 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар СССдан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов