Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2201/3203 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BO`STONLIQ KARTOSHKACHILIK MARKAZI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ANSOR AGRO PLYUS фермер хўжалиги
Source ID 1030005 Claim ID 3085120 PDF Hash 6e9ae2dffac425f8... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 705-моддаси аролик кодекси 705 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 январь 4-1104-2201/3203-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили А.Аббасов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) ва жавобгар вакили Г.Садиков (ишончномасиз) иштирокида, даъвогар- “ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 41 480 730 сўм асосий қарз, 2 074 036,5 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар-“ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 41 480 730 сўм асосий қарз, 2 074 036,5 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд муҳокамасида қатнашиб, тарафлар ўртасида тузилган 24-сонли шартномага кўра, даъвогар томонидан 41 480 730 сўмлик хизматлар кўрсатилганлигини айтиб, жавобгар ўз вақтида тўлов мажбариятларини бажармаганлиги туфайли, жавобгарнинг даъвогар олдида 41 480 730 сўм қарздорлик вужудга келганлиги сабабли жавобгар юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар бажармаганлигини айтиб, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши сўралган асосий қарздорликни тўлиқ ва пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тўлиқ ундириб беришни сўради. Ўзини жавобгар вакили деб танишитирган фуқаро Г.Садиков суд мажлисида иштирок этиб, жавобгарнинг ишончли вакили эканлигини тасдиқловчи ишончномасини судга тақдим этаолмади. Даъвогарнинг даъво талаби бўйича энди хабар топганлигини билдириб, агар суд ҳақиқатан ҳам қарздорлик вужудга келган бўлса, тўлаб беришлигини таъкидлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. 1 Мазкур ҳолатда суд, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар-“ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ва жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 7 июнда 24-сонли “хизмат кўрсатиш шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Ижрочи”-“ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси “Буюртмачи”га-“ХХХ” фермер хўжалигига агротехник хизматларни кўрсатиш, “Буюртмачи”га-“ХХХ” фермер хўжалиги бажирлган хизматларни қабул қилиш ва ушбу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Суд муҳокамаси давомида, даъвогар-“ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ва жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида электрон тасдиқланган, яъни 2021 йил 17 июндаги 89-сонли электрон ҳисоб-фактурага асосан даъвогар-“ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси томонидан 41 480 730 сўмлик (ҚҚС билан) хизматлар (буғдой уриш) бажарилиб, жавобгар-“ХХХ” 2 фермер хўжалиги томонидан ушбу хизматлар қабул қилиб олинганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 14-бандига кўра, товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ЭҲФ шакллантирилади ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб оператор орқали роуминг операторига юборилади. Низомнинг 16-бандига кўра келиб тушган ЭҲФ сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилади. Бунда ЭҲФ «етказилган»дан «рад этилган» мақомига ўзгаради. Шу билан бирга, Низомнинг 17-бандига асосан сотиб олувчи тасдиқлаган ЭҲФ оператор томонидан роуминг оператори орқали товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчига юборилади. Бунда ЭҲФ мақоми автоматик равишда «етказилган»дан «тасдиқланган» мақомига ўзгаради. Шу пайтдан бошлаб ЭҲФ икки томонлама тасдиқланган ҳисобланади ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилади. Ушбулардан келиб чиқиб, иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурани Низомнинг 14-17-банди талаблари асосида икки томонлама тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг иш ҳужжатларига тақдим этган №89-сонли электрон ҳисоб-фактураларига кўра, даъвогар-“ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси томонидан 41 480 730 сўмлик (ҚҚС билан) хизматлар бажирилиб, жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалигига топширилган деб ҳисоблайди. Бунда, жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги даъвогар-“ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси олдида бажарилган хизматлар учун 41 480 730 сўмлик асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шартноманинг 3.2-бандига кўра даъвогар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун жавобгар унга бажариладиган ишлар қийматининг 100 фоизини олдиндан тўлаб бериши лозим бўлган. Бажарилган ишлар ҳисоб варақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси билан тўлиқ тасдиқланади. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган низо бўйича шартномадаги агротехник хизматлар бажарилганлиги боис, юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар юзага келган қарздорликни бартараф этмаган. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар- “ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 41 480 730 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар, даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун шартноманинг 5.2-бандига асосан, яъни бажирлаган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун “Буюртмачи” “Бажарувчига” тўловни ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,01 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашлигига ўзаро келишувидан келиб чиқиб, жавобгардан 2 074 036,5 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аммо, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талаби, мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан, суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларгаасосан ўз исботини топганлиги боис, даъвогарнинг мазкур даъво талабини ҳам қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 4 Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333, 703моддаларини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 25моддасини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3015-бўлган, “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низом талабларини, ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар- “ХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 41 480 730 сўм асосий қарз, 2 074 036,5 сўм пеня, 871 095,3 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 5