Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/4978 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый “Oltin Zuhal Savdo Servis” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1005721 Claim ID 3074635 PDF Hash 0a6c1468df7d859c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 январь № 4-1603-2201/4978 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар– «Oltin Zuhal Savdo Servis» МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили З.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Oltin Zuhal Savdo Servis» МЧЖга (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 430.021.515 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг матнида қуйидагилар назарда тутилган: «Агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.» Суднинг ажрими жавобгарга Кодексда назарда тутилган тартибда юборилган бўлсада, жавобгар (вакили) шу куни суд муҳокамасида иштирок этмади. ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни жавобгар (вакили) иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан унинг хориждаги ҳамкори билан тузилган импорт шартномаси бўйича 2022 йил 29 октябрь ҳолатига 110.000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан қарздорликнинг 35 фоизи миқдорида, яъни 430.021.515 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги назарда тутилган. Жавобгарнинг 2022 йил 29 октябрь ҳолатига ташқи савдо операциялари бўйича 110.000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи вужудга келган ва импорт контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати 545 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган. Бу ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари билан тасдиқланади. Низом 27-бандининг биринчи хатбошисига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низом 28-бандининг ўн еттинчи хатбошисида талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, йигирма биринчи хатбошисида эса ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган. Жавобгарга талабнома 2022 йил 10 ноябрда юборилган. Бу даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 11.169,39 сўм этиб белгиланган. Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 430.021.515 сўм ((110.000*11.169,39)*35%) миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асосли қўйилган ва бу талаб қаноатлантирилиши лозим. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. «Oltin Zuhal Savdo Servis» МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига кўра 430.021.515 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. «Oltin Zuhal Savdo Servis» МЧЖ ҳисобидан Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. А. Шокиров