← Назад
Решение #676135 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 январь
4-1501-2202/13004-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти манфаатинин кўзлаб судга киритган
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор НОМИдан 10 000 сўм зарар (воситачилик
йиғими), 300 000 сўм шартноманинг бошланғич нархи учун тўланган закалат, 24 000
сўм почта харажати ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти манафаатини кўзлаб судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар якка тартибдаги тадбиркор НОМИдан
10 000 сўм зарар (воситачилик йиғими), 300 000 сўм шартноманинг бошланғич нархи
учун тўланган закалат, 24 000 сўм почта харажати ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва
ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгар давлат рўйхатга олинган ва шартномада
келтирилган манзиллари бўйича юборилган, шунингдек жавобгарнинг шартномада
кўрсатилган телефон рақамига СМС хабарномаси юборилгани учун жавобгар иш
бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг
саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси
ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, “НОМИ”
АЖ корпоратив буюртмачи сифатида ва жавобгар ЯТТ иштирокчи сифатида махсус
ахборот порталида электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ҳар бири аванс
тўлови сифатида операторнинг ҲККПга 300 000 сўмдан закалат ва 10 000 сўмдан
воситачилик йиғим пули ўтказиб беришган.
Электрон давлат хариди натижаларига кўра, даъвогар АЖ ва ва жавобгар ЯТТ
(сотувчи) ўртасида 2021 йил 8 июль куни 213827-сонли келишилган 8 600 000 сўм
нархда 500 метр сетка маҳсулотини етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилган (лот
1346217).
Шартноманинг 2.2-бандига асосан
сотувчи ҳисоб-китоб клиринг палатаси
(бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) хабарномасини олганидан бошлаб 7 иш
куни ичида товарни етказиб бериш мажбуриятини зиммасига олган. Шартноманинг
2.4.-бандида транспорт харажатлари сотувчини зиммасида бўлиши; шартноманинг
2.5-бандида товарни етказиб берилгани сотувчи томонидан расмийлаштирилган ва
тарафлар имзоланган ҳисоб-фактура билан тасдиқланиши шартлари назарда тутилган.
Шартнома 2021 йил 8 июль куни тузилганига қарамасдан сотувчи ҳозирга
қадар товарни етказиб бермаган.
Тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
жавобгар товарни етказиб бериш мажбуриятини бажармаганидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 356-моддасининг биринчи қисмига асосан шартномани бажарганлик учун
тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини 32моддасининг биринчи қисмига кўра, “Давлат буюртмачиси харид қилиш тартибтаомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат
тарзида ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши
зарурлиги тўғрисида талаб белгилашга ҳақли.”
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий
агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сонли буйруғи билан тасдиқланган
“Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда
ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низом билан харидларни амалга ошириш
тартибга солинади. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил
21 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3015).
Низомнинг 1 ва 34-бандларига асосан корпоратив буюртмачи ва иштирокчи
электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҳисоб-китоб-клиринг
палатасидаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар. Низомнинг 35-1бандига асосан бюджет буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш
учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига операторнинг воситачилик йиғимини
ўтказадилар (35-1-банди); корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг
ҲККПдаги ҳисоб-рақамларида аванс тўловининг етарли миқдори мавжуд бўлган
3
тақдирда электрон давлат харидларида иштирок этадилар (37-банди); бюджет
буюртмачилари эълон ёки оферта бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат
молиясини бошқариш ахборот тизимидан томонидан банд қўйилган суммасининг,
шунингдек уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида операторнинг воситачилик йиғими
суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида
иштирок этадилар (37-1-банди).
ҲККП буюртмачидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома
бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари келиб
тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда
тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади.
Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
бериш учун асос бўлиб хизмат қилади 45-банди).
Шунингдек Низомнинг 52-бандига кўра, “Буюртмачи томонидан электрон
дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)
етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу
шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш
кунидан сўнг:
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли
қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан,
закалатдан ташқари, бандни бекор қилади;
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари
соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул
қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига
юборади.”
Низомнинг 53-бандига асосан “ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори
ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори
асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга
оширади.
Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига
ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари
соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни
бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни
амалга оширади."
Шунингдек келтирилган Низомнинг 54-бандида портал, электрон давлат
харидларининг якунларига кўра, битимнинг ҳақиқий суммасидан операторнинг
воситачилик йиғимини буюртмачи ва иштирокчининг аванс тўловларидан ушлаб
қолишини белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 майда
3016-рақам орқали рўйхатдан ўтказилган “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (2022 йил 8 июлда Низом ўз кучини
йўқотган) асосан корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар харидларни электрон
дўконда тартиб-таомили орқали амалга оширишдан олдин ҲККПдаги шахсий
ҳисобварағига иштирокчи оферта қийматининг 3 фоизи миқдоридаги закалатни
жойлаштиради (24-банд).
Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх
буюртмачи томонидан танланган нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса,
иштирокчи буюртмачи томонидан танланган офертанинг нархи ва ўзи томонидан
таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг
ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт.
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу таклифлар электрон тизим
томонидан автоматик равишда рад этилади (25-банд).
ФК 985-моддасининг биринчи-бешинчи қисмларида “Ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар,
шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда
зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Қонунчиликда ёки
шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти
белгилаб қўйилиши мумкин. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан
етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган
шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин,”
деган қоида келтирилган.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 10 000 сўм воситачилик йиғимни зарар
сифатида, шунингдек харид қилиш тартиб-таомилларига кўра закалат пулини жарима
сифатида ундириш талаби амалдаги қонунчиликда асослангани учун суд ушбу
талабни қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан
республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ва 24 000 сўм почта харажатини
даъвогар фойдасига ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар “НОМИ” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар
якка
тартибдаги тадбиркор НОМИдан 10 000 сўм зарар (воситачилик йиғими), 300 000 сўм
шартноманинг бошланғич нархи учун тўланган закалат ва 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн кун
муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова