← Назад
Решение #676136 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 269 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT
SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059,Toshkent sh, SH.Rustaveli
ko`chasi,93
100059, г.Ташкент,
ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-90
Fax: 0 (71)253-17-60
i.toshkent.v@sud.uz
e.mail:
АЖРИМ
(апелляция шикоятини қайтариш тўғрисида)
2023 йил 9 январь
сонли иш
4-1103-2201/1785-
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси
А.Арипов, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси "Sendi Parrandachilik Majmuasi" масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар "Agro Luyks Plus" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
1 225 000 000 сўм асосий қарз, 447 125 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш
юзасидан қабул қилинган Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан
жавобгар "Agro Luyks Plus" масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси "Sendi Parrandachilik Majmuasi" (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "Agro Luyks Plus" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 225 000
000 сўм асосий қарз, 447 125 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 1 225 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000
сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати ҳамда республика
бюджетига 33 442 500 сўм давлат божи ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар
томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи
инстанция судининг
2022 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув
қарорини давлат божи қисмидан норози бўлиб, жавобгар "Agro
Luyks Plus" масъулияти чекланган жамиятининг кичик тадбиркорлик
субъекти эканлиги ҳамда “Давлат божи тўғрисидаги” қонуни
“Давлат божи ставкалари” иловасининг 2-бандида даъво
суммасининг 1 фоиз миқдорида давлат божи тўлаши лозимли,
шунга кўра апелляция инстанцияси судидан биринчи инстанция
Суд апелляция шикоятини ва унга илова қилинган
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция
шикоятини қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 269моддаси биринчи қисмининг
3)-бандига асосан
давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда
миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция
шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини
тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд
бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса апелляция шикояти
судья томонидан қайтарилиши белгиланган.
Жавобгар апелляция шикоятида биринчи инстанция
судининг давлат божи қисмидан норозилиги, бироқ шикоятда
суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янгидан кўриш учун
юборишни сўраганлиги, аппеляция шикоятига илова қилинган
ҳужжатларга кўра давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжат
(тўлов
квитанция)
иш
ҳужжатларига
илова
қилинмаганлиги аниқланди.
Шу муносабат билан, даъвогарга апелляция шикояти билан
судга мурожаат қилиш жараёнида давлат божи тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар ва апелляция шикояти белгиланган
муддат ўтганидан кейин берилган ҳолларда, мазкур апелляция
шикоятининг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги
илтимосномани илова қилиш лозимлиги тушунтирилади.
ИПК 269-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ушбу
модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф
этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти
(протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан, ИПК 195 ва 269-моддаларига
асосланиб, суд
ажрим
қилди:
Жавобгар "Agro Luyks Plus" масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган
ҳужжатлар (илова ҳужжатлари билан бирга жами 11 (ўн бир
варақда) қайтарилсин.
Апелляция шикоятини қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар
баратараф қилингач, апелляция шикояти билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилиниши мумкин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.