← Назад
Решение #676145 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 январь
4-1501-2202/13012-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти манфатини кўзлаб судга киритган жавобгар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 10 000 сўм зарар (воситачилик йиғими), 1
574 880 сўм шартноманинг бошланғич нархи учун тўланган закалат, 24 000 сўм почта
харажати ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан
10 000 сўм зарар (воситачилик йиғими), 1 574 880 сўм шартноманинг бошланғич нархи
учун тўланган закалат, 24 000 сўм почта харажати ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар ўзининг 2022 йил 27 декабрь кунги 31/4912-сонли хатида “НОМИ”
МЧЖнинг жаримаси қабул қилингани ва у томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилгани
учун даъво аризасини қайтаришни сўраган. Даъво аризаси 2022 йил 16 декабрь куни
иш юритишга қабул қилингани учун суд уни мазмунан кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва
ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгар давлат рўйхатга олинган ва шартномада
келтирилган манзили бўйича юборилган, шунингдек жавобгарнинг шартномада
кўрсатилган телефон рақамига СМС хабарномаси юборилгани учун жавобгар иш
бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг
саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси
ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, “НОМИ”
АЖ корпоратив буюртмачи сифатида ва жавобгар МЧЖ иштирокчи сифатида махсус
ахборот порталида электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ҳар бири аванс
тўлови сифатида операторнинг ҲККПга 1 574 880 сўмдан закалат ва 10 000 сўмдан
воситачилик йиғим пули ўтказиб беришган.
Электрон давлат хариди натижаларига кўра, даъвогар АЖ ва ва жавобгар ЯТТ
(сотувчи) ўртасида 2021 йил 5 май куни 193059-сонли келишилган 47 246 400 сўм
нархда юқори кучланишни кўрсатувчи гиламча маҳсулотини етказиб бериш ҳақидаги
шартнома тузилган (лот 1330711).
Шартноманинг 2.2-бандига асосан
сотувчи ҳисоб-китоб клиринг палатаси
(бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) хабарномасини олганидан бошлаб 5 иш
куни ичида товарни етказиб бериш мажбуриятини зиммасига олган. Шартноманинг
2.4.-бандида транспорт харажатлари сотувчини зиммасида бўлиши; шартноманинг
2.5-бандида товарни етказиб берилгани сотувчи томонидан расмийлаштирилган ва
тарафлар имзоланган ҳисоб-фактура билан тасдиқланиши шартлари назарда тутилган.
Шартнома 2021 йил 5 май куни тузилганига қарамасдан сотувчи ҳозирга
қадар товарни етказиб бермаган.
Тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
жавобгар товарни етказиб бериш мажбуриятини бажармаганидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 356-моддасининг биринчи қисмига асосан шартномани бажарганлик учун
тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини 32моддасининг биринчи қисмига кўра, “Давлат буюртмачиси харид қилиш тартибтаомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат
тарзида ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши
зарурлиги тўғрисида талаб белгилашга ҳақли.”
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий
агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сонли буйруғи билан тасдиқланган
“Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда
ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низом билан харидларни амалга ошириш
тартибга солинади. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил
21 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3015).
Низомнинг 1 ва 34-бандларига асосан корпоратив буюртмачи ва иштирокчи
электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҳисоб-китоб-клиринг
палатасидаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар. Низомнинг 35-1-
3
бандига асосан бюджет буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш
учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига операторнинг воситачилик йиғимини
ўтказадилар (35-1-банди); корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг
ҲККПдаги ҳисоб-рақамларида аванс тўловининг етарли миқдори мавжуд бўлган
тақдирда электрон давлат харидларида иштирок этадилар (37-банди); бюджет
буюртмачилари эълон ёки оферта бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат
молиясини бошқариш ахборот тизимидан томонидан банд қўйилган суммасининг,
шунингдек уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида операторнинг воситачилик йиғими
суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида
иштирок этадилар (37-1-банди).
ҲККП буюртмачидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома
бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари келиб
тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда
тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади.
Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
бериш учун асос бўлиб хизмат қилади 45-банди).
Шунингдек Низомнинг 52-бандига кўра, “Буюртмачи томонидан электрон
дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)
етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу
шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш
кунидан сўнг:
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли
қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан,
закалатдан ташқари, бандни бекор қилади;
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари
соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул
қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига
юборади.”
Низомнинг 53-бандига асосан “ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори
ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори
асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга
оширади.
Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига
ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари
соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни
бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни
амалга оширади."
Шунингдек келтирилган Низомнинг 54-бандида портал, электрон давлат
харидларининг якунларига кўра, битимнинг ҳақиқий суммасидан операторнинг
воситачилик йиғимини буюртмачи ва иштирокчининг аванс тўловларидан ушлаб
қолишини белгиланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган тўлов топшириқномасига кўра,
жавобгар томонидан тўлов 2022 йил 15 декабрь куни амалга оширилган. Жавобгар
тўловни даъво аризаси 2022 йил 16 декабрда судга қабул қилинганидан олдин амалга
оширгани учун суд даъво аризасини рад этишни ва суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
4
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво рад этилсин.
Даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 300 000
сўм давлат божи ундирилсин, тўланган почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн кун
муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова