← Назад
Решение #676148 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 январь
4-1104-2201/3195-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари Ж.Рахматов
(судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан),
С.Илхомов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати
билан) ва жавобгарларнинг вакили Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончномаси
ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар-ХХХ “ХХХ”
фермер хўжалиги манфаатида жавобгарлар-“ХХХ" МЧЖ ва “ХХХ” УК ҳисобидан
“ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 23 762 512,95 сўм асосий қарз ва почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар-ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар-“ХХХ" МЧЖ ва
“ХХХ” УК ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 23 762 512,95 сўм асосий
қарз ва почта харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, суд муҳокамаси кунига қадар 23 762 512,95 сўм асосий
қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, даъво талабидаги асосий
қарздорликни амалдаги қонунчилик талаблари доирасида тўлиқ ундириб
беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасидаги талабидаги қарздорлик, аслида
“ХХХ” унитар корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 23 762 512,95 сўм
асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб
беришлигини айтиб, мазкур ҳолатда “ХХХ" МЧЖнинг айби йўқлигини таъкидлаб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар-“ХХХ”
унитар корхонаси зиммасига юклашни лозим деб топди.
1
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси
236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги, жавобгарлар-“ХХХ"
МЧЖ ва “ХХХ” УКлар ўртасида 2022 йил 1 июнда 54-сонли “Қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари етиштирувчиларга механизация хизматлари кўрсатиш бўйича
шартнома” тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Бажарувчи”- “ХХХ" МЧЖ,
“Хўжалик”нинг-“ХХХ” фермер хўжалигининг буюртмаси асосида барча
механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агротехника ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш (ишларни
бажариш), моддий–техника ресурсларини етказиб бериш, “Хўжалик” томонидан
эса ушбу хизмат (иш)лар, моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва
келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлашга ўзаро келишишган.
Бироқ, даъвогарнинг даъво талаби бўйича қарздорлик мазкур шартнома
билан боғлиқ эмаслиги ёки ушбу шартномадаги мажбуриятлардан юзага
келмаганлигини аниқланди.
Суд муҳокамаси давомида, даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги ва жавобгар“ХХХ” УК ўртасида электрон тасдиқланган, 2021 йил 15 октябрдаги 4-сонли
шартномага асосан 2022 йил 5 сентябрь кунги №2/2022-сонли ҳисоб-фактурага
ва ушбу томонлар ўртасида 09.08.2022 йил ҳолатига тузилиб, тасдиқланган ўзаро
ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан, даъвогар-“ХХХ” фермер
хўжалиги томонидан 29 895 587,40 сўмлик (ҚҚС билан) буғдой маҳсулоти
жавобгар-“ХХХ” УКга топширилганлиги аниқланди. Аммо, мазкур ҳисобфактурадани тузилишига асос бўлган шартномани даъвогар ва жавобгар
вакиллари судга тақдим этаолмади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 8-бандида, судларга
тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган
хизматлар
қийматини
ундириш
ҳақидаги
талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон
қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб
барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон
шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий
2
тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида”ги низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 14-бандига
кўра, товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан махсус дастурий
маҳсулот орқали ЭҲФ шакллантирилади ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги
маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб
оператор орқали роуминг операторига юборилади.
Низомнинг 16-бандига кўра келиб тушган ЭҲФ сотиб олувчи томонидан
электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад
этилади. Бунда ЭҲФ «етказилган»дан «рад этилган» мақомига ўзгаради. Шу билан
бирга, Низомнинг 17-бандига асосан сотиб олувчи тасдиқлаган ЭҲФ оператор
томонидан роуминг оператори орқали товарларни (ишлар, хизматларни)
сотувчига юборилади. Бунда ЭҲФ мақоми автоматик равишда «етказилган»дан
«тасдиқланган» мақомига ўзгаради. Шу пайтдан бошлаб ЭҲФ икки томонлама
тасдиқланган ҳисобланади ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код
бириктирилади.
Ушбулардан келиб чиқиб, иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилиб
тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурани Низомнинг 14-17-банди талаблари
асосида икки томонлама тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан
ЭҲФга QR-код бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан
электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг иш
ҳужжатларига тақдим этган №2/2022-сонли электрон ҳисоб-фактураларига кўра,
даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги томонидан 29 895 587,40 сўмлик (ҚҚС билан)
буғдой маҳсулоти жавобгар-“ХХХ” УКга топширилган деб ҳисоблайди.
Бунда, даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги ва жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси
ўртасида 09.08.2022 йил ҳолатига тузилиб, тасдиқланган ўзаро солиштириш
далолатномасига асосан, даъвогар томонидан 29 895 587,40 сўмлик (ҚҚС билан)
топширилган буғдой маҳсулоти учун, “ХХХ” унитар корхонасининг сарфхаражатлари (фермер хўжаликка берилган уруғлик ва бошқа моддий ресурслар)
чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида топширилган буғдойдан 23 762
512,95 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисобфактура ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, икки томонлама тарафлар
ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини
топган.
Суд муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисоб-китобларга
асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 23 762 512,95 сўм
миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига
кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар-“ХХХ” УК ҳисобидан “ХХХ”
фермер хўжалиги фойдасига 23 762 512,95 сўм қарздорликни ундириш талаби
3
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан
ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талаби бўйича, даъво аризада жавобгар
сифатида кўрсатилган “ХХХ" МЧЖнинг айби йўқлигини инобатга олиб, суд
мазкур иқтисодий иш бўйича “ХХХ" МЧЖни жавобгарликдан озод қилишни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ушбулардан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар-“ХХХ” УК зиммасига юклатишни лозим деб
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини, ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги қарори 8-бандига ҳамда “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон
шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом
талабларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Мазкур иқтисодий иш бўйича “ХХХ" МЧЖ жавобгарликдан озод қилинсин.
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 23 762 512,95 сўм асосий қарз
ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 475 250,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач,
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4