Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3707 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый “KAMALAK TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1005626 Claim ID 3077309 PDF Hash a14cfcd86502cc14... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 9 январ 4-1405-2201/3707-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан 1 303 129 108 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Х.Б. (2023 йил 5 январдаги 33/22-00101-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Ф. (2023 йил 6 январдаги 7-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (ХФУ” грифи остида) йирик солиқ тўловчи тоифасига кирувчи жавобгар томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича 2 335 894,75 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан жавобгарга 2022 йил 20 октябрда аризачи томонидан 33/22-33950-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тартибда юборилганлиги, бироқ, мазкур талабнома бўйича молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги ҳамда дебитор қарздорлиги бартараф этилмаганлиги баён қилиниб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан муддати ўтган 2 335 894,75 АҚШ доллари миқдоридаги дебиторлик қарзининг фоизлар эквивалентида қўлланилиши лозим бўлган 1 303 129 108 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Х.Б. ўз тушунтиришида, аризадаги важларни такрорлаб, бироқ, жавобгар бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлигини бартараф қилганлигини, ушбу ҳолатда молиявий жарима қўлланилмаслигини маълум қилиб, ушбу ҳолатларни эътиборга олиб қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили О.Ф. ўз тушунтиришида, ариза юзасидан эътирози йўқлигини, бироқ бугунги кунда аризада кўрсатилган дебитор қарздорликларни бартараф этганлигини маълум қилиб, ариза талабини рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра ХФУ грифи остида) йирик солиқ тоифасига кирувчи тоифасига кирувчи ХХХ томонидан 207246940304038748220100005, 201803995304038748220200001 ва 201803995304038748220200002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 3 443 699,10 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 20 октябр куни 33/22-33950-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаса ҳисобланган 1 921 414 582 сўм молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига мувофиқ, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Аниқланишича, жавобгарнинг юқорида қайд этилган импорт шартномаси бўйича 2 335 894,75 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик жавобгар томонидан бартараф қилинмаган. Шунинг учун, ХХХнинг 201803995304038748220200001 ва 201803995304038748220200002 ИДН рақамли импорт шартномалари бўйича 2 335 894,75 АҚШ долларининг 5 фоизининг сўмдаги қиймати 1 303 129 108 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Бироқ, суд мажлисида жавобгар вакили томонидан судга тақдим қилган “Асакабанк” АЖ Самарқанд филиалининг 2022 йил 27 декабрдаги 03/6866-сонли маълумотномасидан, жавобгарнинг бугунги кун ҳолатига ИДН рақами 201803995304038748220200001 ва 201803995304038748220200002 импорт шартномалари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Юқорида қайд қилинган Низомнинг 28-банди 10-хатбошисига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши белгиланган. Суд, мазкур ҳолатда жавобгар ХХХнинг 201803995304038748220200001 ва 201803995304038748220200002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича бугунги кун ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини ва ушбу ҳолат 3 банкнинг маълумотномаси билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, жавобгар ХХХ ҳисобидан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 222 - моддаларига асосланиб, суд Аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 1 303 129 108 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан: - аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов