← Назад
Решение #676235 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street,
67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
i.termiz@sud.uz
e-mail:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 январь
2201/4423-сонли иш
4-1901-
Термиз туманлараро иқтисодий суди судяси Д.Жумаев,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар“Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ
манфаатида жавобгар- “SURXON ACURATE TRADE” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар“SURXON ACURATE TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 923534,66 сўм
кўрсатилган хизмат ҳақи ундиришни сўраган.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб
чиқиб,
уларга
ҳуқуқий
баҳо
бериб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида
2020 йил 25 сентябрда “Миллий валютада банк ҳисобварағига
хизмат кўрсатиш” шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 5.1-бандига мувофиқ, жавобгар
ҳисобварақларда турган пул маблағлари билан операция қилиш
бўйича хизматларига 3 фоиз миқдорда банк хизмат ҳақи тўлаш
мажбуриятини олган. Шундан сўнг тарафларнинг келишувига
кўра банк хизмати ҳақи 1 фоиз тариф режасига ўтказилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини лозим
даражада бажармаганлиги натижасида банкка тўлаб берилишин
тўланмасдан қолган.
Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим
этилган далиллар билан ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан,
мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд, даъвонинг 923534,66 сўм кўрсатилган
хизмат ҳақи ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 923534,66
сўм кўрсатилган хизмат ҳақи ва олдиндан тўланган 24000 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама
қилиб, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгардан 300000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар“SURXON
ACURATE
TRADE”
масъулияти
чекланган жамиятидан даъвогар- “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
фойдасига 923534,66 сўм кўрсатилган хизмат ҳақи ва олдиндан
тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар“SURXON
ACURATE
TRADE”
масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали
апелляция тартибда шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судя
Д.Жумаев