Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4380 Дата решения 07.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QIZIRIQ SERVIS TEXNIKA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
Source ID 1013291 Claim ID 3073179 PDF Hash 8d2e95787802fafc... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 7 январь 4-1901-2201/4380-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – З.Алламуродов (раҳбар), жавобгар вакили – Г.Буриев (2022 йил 31 мартдаги 01-07/392-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – “QIZIRIQ SERVIS TEXNIKA” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, “ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” давлат унитар корхонаси ва Сурхондарё вилоят ҳокимлигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “QIZIRIQ SERVIS TEXNIKA” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида жавобгар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, “ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” давлат унитар корхонаси ва Сурхондарё вилоят ҳокимлигига нисбатан нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” давлат унитар корхонаси томонидан 2022 йилнинг 30 май куни № DA 139-442280-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга мазкур даъво аризасидан воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим этиб, иш юритишни тугатишни сўради. Жавобгар вакили аризани инобатга олиб, иш юритишни тугатишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар судга “ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” давлат унитар корхонаси томонидан 2022 йилнинг 30 май куни № DA 139- баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризасини тақдим этган. Шундан сўнг эса, судга мазкур даъво аризасидан воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим этиб, иш юритишни тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилиб, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан даъво аризасини беришда олдиндан тўланган 1500000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатлари ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қ и л д и: Даъвогар – “QIZIRIQ SERVIS TEXNIKA” масъулияти чекланган жамиятининг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. Иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев