← Назад
Решение #676274 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
4-1901-2201/334-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, Сурхондарё вилоят маъмурий судининг АКТ муҳандиси
И.Шаймановнинг кўмагида, даъвогар – “MIKROKREDITBANK” акциядорлик
тижорат банки вакиллари – Ш.Гулматов (2022 йил 11 мартдаги 01-09/3303сонли ишончнома асосида), Н.Бекназаров (2022 йил 22 ноябрдаги 01/153сонли ишончнома асосида), жавобгар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари – Г.Рахимова (раҳбар), А.Нурматов (2022 йил
1 мартдаги 11-сонли ордер ва ишончнома асосида), Б.Қодиров (2023 йил 4
январдаги 38-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“MIKROKREDITBANK”
акциядорлик
тижорат
банки
манфаатида,
жавобгарлар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамияти ва
“SHOHBEKAT TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “MIKROKREDITBANK”
акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “VOHADOSH
TERMIZ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар)
ва “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят
минтақавий филиали амалиёт бўлими ўртасида 2020 йил 3 декабрда
тузилган 1479-сонли кредит шартномасини бекор қилиб, жавобгардан
306666669 сўм асосий кредит қарзи, 49048000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги, 93333331 сўм муддати ўтган график қарздорлиги, 100000000
сўм жарима, жами 549048000 сўм кредит қарздорлигини ундириб,
ундирувни “SHOHBEKAT TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятига
(кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) тегишли гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Қўшимча
жавобгар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар бошида кредит қарздорликларини қисман тўлаб
келганлиги, кейинчалик эса тўламаганлиги, жавобгар раҳбари Г.Рахимова
билан бу борада телефон орқали ва бевосита кўришиб гаплашилганда у
кредит қарздорликларини тўлаб беришини билдирганлиги, боз устига
кредитдан мақсадсиз фойдаланилганлигини таъкидлаб, судга талабнома
тақдим этиб, жавобгарга кредит шартномасини бекор қилиш бўйича оғзаки
таклиф берилганлиги, қарздорликларни тўлаш тўғрисида талабнома
берилганлиги, даъвогарда фақат шу талабнома мавжудлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакиллари даъвога эътироз билдириб, кредит маблағлари
жавобгарга ўтказиб берилмаганлиги, жавобгар фақат “BETON TEXNIKA”
масъулияти чекланган жамиятига ўтказилган 50000000 сўмни тан олиши,
Ф.Аннаевага тегишли МЧЖларга ўтказилган маблағлар бўйича жавобгар
ускуналарлар олмаганлиги, пулни ҳам қайтариб олмаганлиги,
Ф.Аннаеванинг айбдорлиги Жиноят судининг ҳукми билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли, барча етказилган зарар белгиланган тартибда
Ф.Аннаевадан
ундирилиши
лозимлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, банк ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2020 йил 3 декабрь куни 1479-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 36 ой муддатга, йиллик 20
фоиз устама тўлаш шарти билан Ҳар хил турдаги темир бетон маҳсулотлари
ишлаб чиқариш мақсадида ҳар хил турдаги ускуналар сотиб олиш учун
400000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар
ўртасида 2020 йил 3 декабрда гаров шартномаси расмийлаштирилган
бўлиб, унга кўра қўшимча жавобгарга тегишли 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақами 75/085 ХАА бўлган “КОБОЛЬТ” автомашинаси,
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/138 ХАА бўлган “НЕКСИЯ
3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/027 ТАА
бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақами 75/160 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақами 75/152 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси ва
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/129 ХАА бўлган “НЕКСИЯ
3” автомашинаси гаровга қўйилган.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажариб, жавобгар тақдим этган 2020 йил 4 декабрдаги 02-сонли тўлов
топшириқномасига асосан “TERMIZ DIZAYN” масъулияти чекланган
жамиятига 15.11.2020 йилдаги 12-сонли шартномасига асосан ҳар хил
турдаги темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ускуналар сотиб
олиш учун 200000000 сўм, 2020 йил 22 декабрдаги 02-сонли тўлов
топшириқномасига асосан “TERMIZ SAVDO ULGURJI” масъулияти чекланган
жамиятига 15.12.2020 йилдаги 150-сонли шартномага асосан темир бетон
маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида турли хилдаги ускуналар сотиб
олиш учун 150000000 сўм, 2020 йил 22 декабрдаги 03-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 28.10.2020 йилдаги 12-сонли шартнома бўйича
темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида ҳар хил турдаги
ускуналар сотиб олиш учун 50000000 сўм, жами 400000000 сўм
миқдоридаги маблағларни ўтказиб берган. Бироқ, қарздор шартномада
кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз
мажбуриятларини бажармаган. Натижада судга даъво аризаси киритилган
кун ҳолатига муддати ўтган график қарздорлиги 93333331 сўмни, муддати
ўтган фоиз қарздорлиги 49048000 сўмни ташкил этган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк)
иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунга кўра, даъвонинг 306666669 сўм асосий кредит қарзи, 49048000
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 93333331 сўм муддати ўтган график
қарздорлигини ундириш қисми асосли бўлиб у қаноатлантирилиши,
жавобгардан даъвогарга 306666669 сўм асосий кредит қарзи, 49048000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 93333331 сўм муддати ўтган график
қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаров мулкига қаратилиши лозим.
Жавобгарнинг важлари даъвонинг юқоридаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
асосан 400000000 сўм миқдоридаги маблағларни ўтказиб берган.
Қолаверса, Сурхондарё вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2020 йил 5 декабрдаги ажримида иш бўйича
фуқаровий даъвогарларнинг (хусусан жавобгар раҳбари Г.Рахимова) банк
кредитини уларнинг номидан судланувчиларнинг (хусусан Ф.Аннаева)
номига ўтказиб, кредит ва фоизларини банкка тўғридан-тўғри
судланувчилар тўлашини
белгилаш
ҳақидаги важлари
билан
келишилмасдан, фуқаровий даъвогарлар ҳамда банк ўртасида тузилган
кредит шартномасига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга асосан
кредит маблағлари ажратилганлиги, ажратиб берилган кредит
маблағларини бошқа шахс зиммасига ўтказиш, кредит ва фоизларини
бошқа шахсдан банк муассасасига ундиришни белгилаш фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлганлиги учун жиноят процессида ҳал этишмаслиги
сабабли, фуқаровий даъвогарларнинг ушбу важлари рад қилиниб, уларга
жиноят оқибатида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни
ундириш масаласида фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида даъво
қўзғатиши мумкинлиги тушунтирилган.
Иқтисодий иш доирасида жавобгардан кредитни мақсадсиз
ишлатганлиги сабабли, ундан 100000000 сўм жарима ундириш талаби
мавжуд бўлиб, бу талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.2бандида берилган кредитнинг мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган
тақдирда мақсадсиз ишлатилган сумманинг 25 фоизи миқдорида жарима
тўлаш лозимлиги назарда тутилган.
Даъвогар бу важи билан жавобгар кредитнинг тўлиқ 4000000000 сўм
қисмини мақсадсиз ишлатганлигини билдирган.
Бироқ, иш ҳолатларидан кўриб турибдики жавобгар тўлов
топшириқномалари асосида ўтказиб берилган маблағлар эвазига ўзига
боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ускуналарни ололмаган. Бу ҳолат Жиноят
судининг ҳукми билан ўз тасдиғини топган.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Даъвогарнинг жарима ундириш талаби эса ҳужжатлар асосида ўз
тасдиғини топмади.
Шу боис, даъвонинг жавобгардан 10000000 сўм жарима ундириш
талаби асоссиз бўлиб, уни қаноатлантириш рад этилиши лозим.
бекор қилиш талаби эса қуйидаги асосларга кўра кўрмасдан қолдирилиши
лозим.
ФКнинг 384-моддасига мувофиқ, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Бироқ, даъвогар шартномани бекор қилиш бўйича жавобгарга
белгиланган тартибда таклиф юбормаган.
Иш ҳужжатларида мавжуд, 2021 йил 27 августдаги 17-27/6004-сонли
ва 2022 йил 3 мартдаги 02-09/3028-сонли талабларда даъвогар жавобгарга
шартномани бекор қилиш таклифини билдирмаган.
Бу ҳолат, даъвогар шартномани бекор қилиш талаби бўйича низони
судгача ҳал этиш тартибига риоя этмаганлигидан далолат беради.
ИПК 107-моддасининг 5-бандига биноан, даъвогар низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу
шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шунга кўра, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган шартномани
бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 306666669 сўм асосий кредит
қарзи, 49048000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 93333331 сўм
муддати ўтган график қарздорлигини ундириб, ундирувни гаров мулкига
қаратишни, даъвонинг 100000000 сўм жарима ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасини бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Судга даъво аризаси киритилган вақтда БХМ 270000 сўмни ташкил
этган. Шартномани бекор қилиш талаби бўйича давлат божи шунга қараб
белгиланиши лозим.
Мазкур ҳолатда, суд харажатлари даъвонинг қаноатлантирилган ва
қаноатлантириш рад этилган қисмлари, шунингдек кўрмасдан
қолдирилган қисми бўйича тарафлар ўртасида тақсимланиб, Республика
бюджетига ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
жавобгардан 8980960 сўм давлат божи, даъвогардан эса 4700000 сўм
давлат божи ундирилиши, даъвогар томонидан иш бўйича тўланган 21700
сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогарга ундирилиши, ишни
видеоконференцалоқа режимида ўтакзиш билан боғлиқ 75000 сўм суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юкланиши лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат
банки манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар – “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банкига 306666669
сўм асосий кредит қарзи, 49048000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
93333331 сўм муддати ўтган график қарздорлиги ва 21700 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “SHOHBEKAT TERMIZ” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақами 75/085 ХАА бўлган “КОБОЛЬТ” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақами 75/138 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси,
2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/027 ТАА бўлган “НЕКСИЯ
3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/160 ХАА
бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақами 75/152 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси ва 2020 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақами 75/129 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинасига
қаратилсин.
Даъвонинг жавобгар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган
жамиятидан 100000000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириш
рад этилсин.
Жавобгар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамияти ва
“MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят
минтақавий филиали амалиёт бўлими ўртасида 2020 йил 3 декабрда
тузилган 1479-сонли кредит шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги
даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 8980960 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар – “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банкидан
Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 4700000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида ўтакзиш билан боғлиқ 75000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Д.Жумаев