← Назад
Решение #676276 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 122 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 123 | — | law | |
| йича суд томонидан ФК | 122 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 январь
4-1806-2201/1229-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов
раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар “Бургут фарм”
оилавий корхонасининг АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" га нисбатан 2021 йил
17 июндаги “On-time” шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда
шартномани ҳақиқий эмас деб топиш оқибатини қўллаб, ортиқча ундириб
олинган 29 000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Б.Худойбердиев (2022 йил
05 декабрдаги №04-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Яккабоғ
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади
Даъвогар “Бургут фарм” оилавий корхонаси судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" билан даъвогар
“Бургут фарм” оилавий корхонаси ўртасида 2021 йил 17 июндаги “On-time”
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шартномани ҳақиқий эмас
деб топиш оқибатини қўллаб, ортиқча ундириб олинган 29 000 000 сўмни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Суд жавобгар АТБ "Қишлоқ қурилиш банки"ни белгиланган тартибда
хабардор қилинганлигини инобатга олиб, суд муҳокамасини унинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Х.Худойбердиев ва
оилавий корхона раҳбари Х.Қиличев АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" Яккабоғ
филиали ходимлари унга 15 фоиздан кредит борлигини маълум
қилишганлигини, оилавий корхона кичик тадбиркорлик субъекти
эканлигини, тиббиёт бинти ишлаб чиқариш учун Хитой Халқ
республикасидан ускуна олиб келиш учун 400 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи олганлигини, кредит шартномасини имзолаш вақтида банк
ходимлари унга кредит 15 фоиздан эканлигини айтишганлигини, банкка
борганда банк ходимлари берган ҳужжатларга имзо қўйганлигини,
кредитни 15 фоиздан олдим деб, юрганлигини, лекин кредит тўловлари кўп
ечила бошлаганлигини, шундан сўнг ўғли Б.Х.Худойбердиев томонидан
ўрганиб кўрилганда, аслида кредит шартномаси 20 фоиздан устама тўлаш
шарти билан олинганлигини, бундан ташқари банк он-тайм шартномасига
асосан кредит суммасининг қолдиқ суммасига 0,5 фоиздан фоиз
олинаётганлигини, ушбу он-тайм шартномаси билан ҳисоблаганда банк 26
фоиздан ўстама ҳисоблаб фоиз олинаётганлигини, яъни АТБ "Қишлоқ
қурилиш банки" ходимлари томонидан “Бургут фарм” оилавий корхонаси
раҳбари Х.Қиличевга хеч қандай тушунча берилмасдан 2021 йил 17 июнда
“On-time” шартномасини имзолатиб олганликларини, бунинг натижасида
“Бургут фарм” оилавий корхонаси томонидан қўшимча 5 фоиз комиссион
тўлов тўлашига тўғри келаётганлигини, бу ўз навбатида корхона ишлаб
чиқаришига салбий таъсир ўтказаётганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича даъвогар вакилининг
кўрсатмасини
ва
ишдаги
ҳужжатларни
текшириб,
даъвони
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
“Бургут фарм” оилавий корхонаси билан АТБ "Қишлоқ қурилиш банки"
номидан ишончнома асосида банкнинг Яккабоғ филиали бошлиғи ўртаисда
2021 йил 17 июнда 79-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан банк “Бургут фарм” оилавий
корхонасига Хитой Халқ республикасидан тиббиёт бинти ишлаб чиқариш
ускуналарини сотиб олиш учун, 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр
билан, йиллик 20 фоиз устама (шундан 5 фоизини Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Тадбиркорлик фаолиятини қуллабқувватлаш давлат жамғармаси” ҳисобидан тўлаб берилиши назарда
тутилган) тўлаш шарти билан, 400 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган,
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" билан
даъвогар “Бургут фарм” оилавий корхонаси ўртасида 2021 йил 17 июндаги
“On-time” банк хизматлари пакетига 1-илова оммавий оферта шартномаси
имзоланган.
Мазкур “On-time” шартномасининг 3-бандига кўра, “On-time” хизмати –
Фойдаланувчига олган кредитлари бўйича қуйидаги қўшимча хизматлар
алоҳида хақ тўлаш эвазига тақдим этилиши, фойдаланувчиларга қўшимча
кўрсатиладиган хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олиш, яъни ажратилган
кредит миқдори ҳамда ажратилиши ва тўлиқ сўндирилиши санаси,
кредитдан фойдаланиш шартлари, тўлов жадваллари, асосий қарз ва унга
ҳисобланган фоизларнинг миқдори шу жумладан, тўловлар амалга
оширилганда ойма-ой ва кун ўзгариб бориши, кредит қайта молиялаш
ставкасига боғланган тақдирда, қайта молиялаш ставкаси ўзгарганда,
олинган кредит бўйича тўлов жадвалларининг ўзгариши билан боғлиқ
хабарлар, эркин арибошланадиган валюта курсларига доир хабарлар, мижоз
фойдаланётган кредит линиялари, шу жумладан, бошқа молиявий
муассасаларлдан олинган маблағлар бўйича жорий қилинган янги
қулайликлар
тўғрисидаги
хабарлар
ва
маълумотлар,
мижоз
фойдаланаётган кредит линиялари бўйича жорий қилинган янги имтиёзлар
ҳамда имкониятлар тўғрисидаги маълумотлар, банк томонидан
берилаётган кредитлар ва уларнинг шартлари тўғрисидаги хабарлар, банк
томонидан маълум бир йўналишлар бўйича ажратилаётган грантлар ва
уларнинг шартлари тўғрисидаги хабарлар, ажратилган кредитлар бўйичап
тўловларда узилишлар бўлганда, шу билан бирга лойиҳа ишга тушиш
графигида ортда қолишлар юзага келганда гаровга қўйилган мулкларни
топшириш, сақлаш ва қарздорликни сундиришга доир масалаларда
сўровлар ҳамда амалий ёрдам олиш, гаровга қўйилган мулкларга учинчи
шахслар томонидан тажовуз қилинганда, уларни биргаликда ҳимоя
қилишга доир мурожаатларни кўриб чиқиш, банк ушбу шартномада қайд
қилинган маълумотларни ўзига маълум бўлган тақдирда ва ўзида мавжуд
бўлган тақдим этиши мумкинлиги, “On-time” шартномасининг 4-бандида
қўшимча хизматлар “Интернет банкинг”, “СМС-банкинг” ва бошқ аэлектрон
воситалар ёрдамида амалга оширилиши, “On-time” банк хизматлари
пакетидан фойдаланиш учун тўлов миқдори фойдаланувчининг кредит
қолдиғининг 0,5 фоизи миқдорида амалга оширилиши ва тўловлар бир
марта кредит ундириш тартибида банк томонидан унинг ҳисобварағидан
акцептсиз тартибда ундириб олиниши белгиланган.
15.06.2021 йилги жамғарма, банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган
2021/С-22783-сонли компенсация тақдим этиш шартномасида ҳам
тарафлар ўртасида йиллик 20 (йигирма) фоиз устама тўлаш шарти билан
ажратилган 400 000 000 сўм кредит маблағи бўйича ҳисобланган кредит
фоизининг 5 фоизи бўйича жамғарма томонидан тўлаб берилиши назарда
тутилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Х.Худойбердиев “Ontime” шартномасида кўрсатилган хизматларга уларнинг эҳтиёжи
йўқлигини, шартномада кўрсатилган хизматларни банк аслида
кўрсатмаётганлигини, олинган кредит суммасига жами 26 фоиз устама
тўлаётганлигини, агарда ўша вақтда олинаётган кредит учун 26 фоиз
устама тўлашлигини билганида ва банк томонидан ушбу фоиз миқдорини
маълум қилганда ушбу кредит шартномасини тузиб кредит маблағи
олмаслигини, ҳозирги кунда берилаётган автокредит ва микроқарз ҳам 26
фоиздан эмаслигини маълум қилиб даъвони қаноатлантиришни сўради.
Банк томонидан берилган 2023 йил 06 январь кунидаги №1001/35сонли маълумотномага кўра, 01.07.2021 йилдан 31.12.2022 йилгача “Бургут
фарм” оилавий корхонасидан 2021 йил 17 июндаги “On-time” шартномасига
асосан 29 962 451,54 сўм ундирилганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 122-моддасига кўра,
жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим
янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича
фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати
ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари
хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас.
Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас
деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 123-моддасига кўра, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф
вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида
тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи
учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса
бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Алдаш тарафни атайлаб янглиштиришни ифода этади. У ундан иккинчи
тарафни битим тузишга кўндириш воситаси сифатида фойдаланилганда
юридик аҳамият касб этади. Битимни тузишдан манфаатдор бўлган тараф
атайлаб
жабрланувчида
битим
характери,
унинг
шартлари,
иштирокчиларнинг шахсияти, предмети, унинг битим тузиш қарорига
таъсир қилувчи бошқа вазиятлар тўғрисида ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган
тасаввурни ҳосил қилади. Алдаш муайян фактларни тасдиқлаш ва билиш
жабрланувчини битим тузишдан қайтариши мумкин бўлган фактлар ва
вазиятларни яширишдан иборат бўлиши мумкин.
ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 13-бандида жиддий
аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш
таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан
ФКнинг 122-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги,
янглишиш таъсирида тузилган битим деганда судлар тарафларнинг
ҳақиқий хоҳиш-истагини акс эттирмайдиган, уни тузиш вақтида тарафлар
назарда тутган ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлмаган битим
эканлигини тушунишлари лозимлиги, тузилган битимга нисбатан
қўлланиладиган қонун нормаларини нотўғри шарҳлаш, ҳуқуқ ва
мажбуриятлар ҳамда битимнинг асл ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида
нотўғри тасаввур этиш янглишишнинг мисоли бўлиши мумкинлиги, бунда
қонунни билмасликка ҳавола қилиниши битимни ушбу асос билан ҳақиқий
эмаслигига олиб келмаслиги, янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тараф
янглишиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва битим предмети ёки
моҳиятига таъсир этишини исботлаши лозимлиги, битимни ушбу асос
бўйича ҳақиқий эмас деб топиш учун янглишиш битимни тузиш пайтида
мавжуд бўлиши ва унинг тузилиши учун муҳим аҳамият касб этиши
кераклиги, янглишиш битимнинг бошқа иштирокчиларининг қасддан
қилинган ҳаракатлари натижаси бўла олмаслиги, янглишиш таъсири
остида тузилган битим алдаш таъсири остида тузилган битимдан шу билан
фарқ қиладики, агар алдаш атайин қилинса, янглишиш бошқа бирон
шахснинг қасддан қилинган ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаслиги, бошқа
тарафнинг айби эҳтиётсизлик шаклида ифодалангандагина, битим
янглишиш таъсирида тузилган ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Юқоридаги
Пленум
қарорининг
14-бандида
ФКнинг
123моддасига мувофиқ алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг
иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим,
шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай
шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан
фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси
бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, ФК 123моддасининг қоидалари жисмоний шахслар томонидан ҳам, юридик
шахслар томонидан ҳам тузилган битимларга нисбатан татбиқ этилиши,
ФКнинг 123-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар, алдаш,
зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон
ниятда келишиши таъсирида ва оғир ҳолатлар юз бериши тушунчаларини
бир-биридан аниқ фарқлашлари лозимлиги, 14.1-бандида алдаш деганда,
бошқа шахсга ёлғон маълумотлар тақдим этиш, шунингдек битимни
тузишга таъсир этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаш йўли билан қасддан
чалғитиш тушунилиши, алдаш битим элементларига нисбатан ҳам, уни
доирасидан ташқаридаги ҳолатларга ҳам, шу жумладан, битимни тузиш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкинлиги,
алдаш, бир тарафнинг бошқа тарафни битим тузишга ундаш воситаси
бўлганда, юридик аҳамиятга эга бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқоридаги Пленум қарорининг 29-бандида Манфаатдор шахс
томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва битимни ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги киритилган даъво судлар томонидан
иккита мустақил талабдан иборат бўлган даъво сифатида кўрилиши керак.
Бундай даъволар бўйича давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида тўланиши
лозимлиги, агар даъвогар томонидан битимни ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисида талаб қўйилса, давлат божи ушбу талаб
мулкий характерга эгалигидан келиб чиққан ҳолда тўланиши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогар “Бургут фарм”
оилавий корхонаси берган даъвосини қаноатлантиришни, АТБ "Қишлоқ
қурилиш банки" билан даъвогар “Бургут фарм” оилавий корхонаси ўртасида
2021 йил 17 июндаги “On-time” шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва
унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига мазкур шартномага асосан даъвогардан ундириб олинган
29 962 451,54 сўмни ва давлат божи учун тўланган 580 000 сўм ва почта
ҳаражати учун тўланган 24 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни,
жавобгардан республика бюджетига битимни ҳақиқий эмас деб топиш
талаби бўйича 3 000 000 сўм ва мулкий талаб бўйича даъвогар томонидан
олдиндан давлат божи 580 000 сўм тўланганлигини инобатга олиб, ушбу
мулкий талаб учун 19 249 сўм, жами (3 000 000+19 249=3 019 249) 3 019 249
сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 122, 123-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 112113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди
Даъвогар “Бургут фарм” оилавий корхонаси билан АТБ "Қишлоқ
қурилиш банки" ўртасида 2021 йил 17 июндаги “On-time” банк хизматлари
бўйича тузилган шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин.
Битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибати қўлланилсин.
Даъвогар “Бургут фарм” оилавий корхонаси фойдасига АТБ "Қишлоқ
қурилиш банки" ҳисобидан битим бўйича ундириб олинган 29 962 451,54
сўм ҳамда даъвогар томонидан олдиндан давлат божи учун тўланган
580 000 сўм ва почта ҳаражати учун тўланган 24 000 сўм суд ҳаражатлари
ундирилсин.
Жавобгар АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" ҳисобидан республика
бюджетига 3 019 249 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов