← Назад
Решение #676280 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 07 январь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ***** банки
манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятидан 50.000.008 сўм
муддати
келмаган
кредит
асосий
қарзи,
8.647.506 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 2.144.928 сўм кредит фоиз
қарзини ундириш ҳамда ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли
бўлган
“*****”
МЧЖ
томонидан
05.12.2019 йилдаги 1265-02/19-сонли баҳолаш хулосаси билан 1.265.507.000
сўмга баҳоланган, ўзаро келишув далолатномасига мувофиқ 312.500.000 сўм
миқдорида баҳоланган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, ***** МФЙда
жойлашган кадастр рақами ***** бўлган нотурар бино иншоатга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар ***** банки ишончли
вакили ***** (2022 йил 7 октябрдаги 14-04/177-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси ***** банки (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 50.000.008 сўм муддати келмаган
кредит асосий қарзи, 8.647.506 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи,
2.144.928 сўм кредит фоиз қарзини ундириш ҳамда ундирувни "*****"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “*****” МЧЖ томонидан
05.12.2019 йилдаги 1265-02/19-сонли баҳолаш хулосаси билан 1.265.507.000
сўмга баҳоланган, ўзаро келишув далолатномасига мувофиқ 312.500.000 сўм
миқдорида баҳоланган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, ***** МФЙда
жойлашган кадастр рақами ***** бўлган нотурар бино иншоатга қаратишни
сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар кредит
қарздорлиги тўлиқ қопланганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этган тарафнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
16 мартда тузилган 5-сонли кредит шартномасидан, шунингдек 2020 йил
9 апрелдаги гаров шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган
кредит шартномасига кўра даъвогар жавобгарга замонавий тўй ўтказиш биноси,
болалар майдончаси ташкил этиш учун 36 ой муддатга, йиллик 28 фоиз устама
ҳақ тўлаш шарти билан 250 000 000 сўм кредит маблағлари ажратган.
Кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар
ўртасида тузилган ипотека шартномасига кўра жавобгарга тегишли бўлган
“*****” МЧЖ томонидан 05.12.2019 йилдаги 1265-02/19-сонли баҳолаш
хулосаси билан 1.265.507.000 сўмга баҳоланган, ўзаро келишув далолатномасига
мувофиқ 312.500.000 сўм миқдорида баҳоланган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
тумани, ***** МФЙда жойлашган кадастр рақами ***** бўлган нотурар бино
иншоат кредит таъминоти сифатида қўйилган.
Даъвогар шартнома шартларини тўлиқ бажарган ва жавобгарга
шартномаларда кўрсатилган кредит суммаларини ажратган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган
кредитни сўндириш графигига амал қилмасдан, кредитнинг фоизларини
сўндирмасдан келган. Натижада, 2023 йил 5 январь ҳолатига кўра, жавобгарнинг
даъвогар олдида 5-сонли шартнома бўйича 536 987 сўм фоиз тўловларидан
кредит қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан бир неча марта ѐзма ҳамда оғзаки тарзда кредит
қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги талабномалар жавобгарга етказилган. Аммо,
ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ѐки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ѐки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан
белгиланган ашѐлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ѐки натура
ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада
белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда
тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида ѐки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига
қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги13/150-сон
Қарори (бундан буѐн матнда Пленум қарори деб юритилади) 10-бандида
тушунтириш берилган.
Юқорида қайд этилганларга биноан суд даъвогарнинг фоиз ундириш
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Бу ҳақда Пленум қарорининг 23-бандида тушунтириш берилган.
ФКнинг 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги молмулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
Баѐн этилганларга асосан, суд даъвогарнинг ундирувни кредит
шартномаси таъминоти сифатида олинган жавобгарга тегишли нотурар бино
иншоатга қаратиш ҳақидаги даъво талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ,
ишни кўриш жараѐнида жавобгар томонидан барча қарздорликлар даъвогарга
қопланиб
берилганлигини
инобатга
олиб
суд
даъво
талабларни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баѐн этилганларга биноан суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ рад этишни, қарздорлик даъвогар томонидан судга мурожаат қилгандан
кейин қопланганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234, 236,
333, 327, 734, 736-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодекси 66, 118, 129,
176-180-моддаларига асосан, суд
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
***** банки фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1.215.848,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****