← Назад
Решение #676284 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 705 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | 2 | law | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
MARGILAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7
151100, Margilan, Nurafshon street, 7
Tel: (+99873) 253-77-20
Веб-сайт: oliy.sud.uz
е-mail: i.margilon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
7 январь 2023 йил
4-1504-2203/4430-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
Д.Рахмонованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти ўсимликлар
карантини давлат инспекциясининг жавобгар «VALLEY VERITAS» МЧЖдан 13 945 448
сўм асосий қарз, 6 972 724 сўм пеня, давлат божи ва почта харажатини ундириш
тўғрисидаги иқтисодий ишни Марғилон туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
Иш материалларига қараганда, жавобгар «VALLEY VERITAS» МЧЖ ва даъвогар
Фарғона вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўртасида 02.06.2021 йилда
21120300062-сонли оферта шартномалари тузилган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарга зарарсизлантириш (фумигация)
хизматини кўрсатиши, буюртмачи эса хизмат ҳақини тўлаши белгиланган.
Шартноманинг 9-бандига кўра шартнома суммаси 15 000 000 сўмни ташкил этган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнонинг 10-бандида тўлов тартиби шартнома
суммаси 30% олдиндан, 70% зарарсизлантириш далолатномаси олгандан сўнг 5 банк иш
куни ичида тўланишига келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича хизматлар кўрсатилиб,
кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан даъвогарга 13 945 448 сўм пул маблағи
тўланмасдан қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогар Фарғона вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси судга даъво
тақдим қилиб, жавобгар «VALLEY VERITAS» МЧЖдан 13 945 448 сўм миқдоридаги
асосий қарз, 6 972 724 сўм пеня, давлат божи ва почта харажатини ундиришни сўраган.
Тарафлар вакиллари тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда –
Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддаси 1-қисмига мувофиқ
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 705-моддаси 1-қисмига кўра
Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларда белгиланган мажбуриятлар даъвогар
томонидан бажарилганлиги бўйича зарарсизлантириш тўғрисида далолатномалар тузилган.
Қарздорлик иш ҳужжатларидаги шартнома, далолатнома ва бошқа далиллар билан
тўлиқ исботини топади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарздорликни ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга асосан 6 972 724 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган. Пеня суммасининг ҳисоб китоби даъво аризасида акс эттирилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасининг 2-қисмида “Етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлайди.” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра қонун
ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни
исботлашга мажбур эмас. Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганликларини,
шартномада олдиндан тўлов белгиланган бўлсада маҳсулот олдиндан тўловсиз етказиб
берилганлигини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат қилмаганлиги сабабли
пеня миқдорини ошиб кетишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи бўлганлигини инобатга олиб
пеняни 1 100 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Қайд этилганларга кўра суд даъвони қисман қаноатлантиришни, ҳамда даъвогар
фойдасига жавобгардан 13 945 448 сўм асосий қарз, 1 100 000 сўм пеня, 418 363,44 сўм
давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 326, 326, 333, 703,
705-моддаларини, ИПКнинг 68, 118, 129,170,176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар Фарғона вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фойдасига
жавобгар «VALLEY VERITAS» МЧЖдан 13 945 448 сўм асосий қарз, 1 100 000 сўм пеня,
418 363,44 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати, жами 15 487 811,44 ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Акбаров