← Назад
Решение #676301 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 32 | — | law | |
| Суд томонидан ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,4
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65303, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 январь
4-1501-2202/12909-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.М.
Бузрукхуджаев (2023 йил 4 январь кунги 01/19-01-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, даъвогар НОМИнинг
жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган
жамиятидан 9 930 578 сўм асосий қарз, 4 965 289 сўм пеня, 300 000 сўм давлат божи
ва 24 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятидан 9 930 578 сўм асосий қарз, 4 965 289 сўм пеня, 300
000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўраб, шартноманинг иловалари
расмийлаштирилмаганини, жавобгарнинг оғзаки талаби бўйича транспорт
ажратилганини, жавобгар асосий қарзни тан олганини тушунтириб ўтди.
Жавобгар биринчи суд мажлисида иштирок этиб,
қарздорликка аниқлик
киритиш учун ишни кўришни кейинга қолдиришни сўради, лекин иккинчи суд
мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида
асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси
агентлигининг НОМИ ва жавобгар (бажарувчи) ва жавобгар “НОМИ” МЧЖ
(буюртмачи) ўртасида 2021 йил 23 май куни Зарарсизлантириш (фумигация)
хизматларини кўрсатиш ҳақидаги 21120000623-сонли
“Оферта шартномаси”
тузилган.
Шартнома шартларига кўра, бажарувчи-даъвогар жавобгарга
23 000 000
сўмлик зарарсизлантириш (фумигация) хизматларини кўрсатиш,
буюртмачи
шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан олинган кундан бошлаб 5 банк иш куни
ичида шартноманинг умумий суммаси 30 фоизи миқдорида олдиндан тўлаш
мажбуриятини олган, қолган 70 фоиз зарарлантириш далолатномасини олганидан
сўнг 5 банк иш куни ичида, ҳисоб-фактура асосида тўлашини лозим бўлган.
2
Даъвогар томонидан шартнома бўйича 9 552 938 сўм хизматлар кўрсатилгани,
лекин, хизматларга 162 360 сўм тўлов амалга оширилгани туфайли даъвогар
9 390 578 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Шунингдек тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 14 сентябрь кунги
21120400061-сонли “Оферта шартномаси”га асосан жавобгарга 2 дона жами 540 000
сўмлик фитосанитария сертификатлари расмийлаштирилган, лекин тўлов амалга
оширилмаган. Шартноманинг 10-бандидаги шартига кўра, буюртмачи шартнома
ғазначилик бўлимида рўйхатдан олинган кундан бошлаб 5 банк иш куни ичида
шартноманинг умумий суммаси 30 фоизи миқдорида олдиндан тўлаш мажбуриятини
олган, қолган 70 фоизни фитосанитария сертификати берилганидан сўнг 5 банк иш
куни ичида тўлашини лозим бўлган.
Жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилгани учун даъвогар
судга мурожаат этган.
Низолар хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт, деб кўрсатилган.
Даъвонинг иккита шартнома бўйича 9 930 578 сўм асосий қарзни ундириш
талаби шартномалар шартлари, зарарлантириш далолатномалари, ҳисоб-фактуралар,
даъвогарнинг бир томонлама имзолаган солиштирма далолатномалари билан
тасдиқлангани учун суд жавобгардан асосий қарзни даъвогар фойдасига ундиришни
лозим деб топади.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 32-моддасининг иккинчи
қисмида “Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди”, деб белгиланган. Даъвогар ушбу Қонун нормасида асосланиб, 2021 йилни
20 октябрь кунидан бошлаб 2022 йил 30 сентябрь кунига қадар
365 кунга жами
14 498 644 сўм пеня ҳисоблаб, кечиктирилган жами 9930 578 сўмни 50 фоизидан
ошмаган миқдорда 4 965 289 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказган зарарни тўлаши шарт.
ФК 333-моддасида “Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
3
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни
бузган шахс томонидан исботланади”, деб назарда тутилган.
Суд пеня миқдори шартнома ва қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
асослилигини, у мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблигини, шу билан
бирга даъвогар хизматларни шартномалардаги тўлов муддатларга риоя этмасдан
кўрсатганини, узоқ вақт давомида асосий қарзни ундириш чораларини кўрмасдан
ўзига нисбатан етказилган зарар миқдорини кўпайишига сабабчи бўлганини инобатга
олиб, даъвогар фойдасига 2 000 000 сўм пеня ундиришни лозим деб топади.
Суд томонидан ИПК 118-моддасига мувофиқ, даъвогар фойдасига 300 000 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекснинг
118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар НОМИ фойдасига жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган
жамиятидан 9 930 578 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 300 000 сўм давлат божи
ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова