← Назад
Решение #676320 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| лозим даражада бажарилиши | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TAYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TAYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 6 январь
4-1404-2201/2780-сонли иш
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев, даъвогар
ДДДнинг, жавобгар ЖЖЖдан 3 074 787 сўм асосий қарз ва 62 335 сўм фоиз қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар ДДД Самарқанд вилоят Булунғур филали (кейинги ўринларда Банк)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 3 074 787 сўм асосий
қарз ва 62 335 сўм фоиз қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг
2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки
унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, АТБ «Агро банк» Булунғур филиали (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ ўртасида
кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига
бошоқли дон ҳосилини етиштириш учун йиллик 10% устама тўлаш шарти билан ўн
икки ой муддатга 9 315 200 сўм кредит ажратиш белгиланган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра
ЖЖЖнинг тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берган.
ЖЖЖ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит
ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги
оқибатида 3 074 787 сўм асосий қарз ва 62 335 сўм фоиз қарз тўланмасдан шартнома
шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ЖЖЖ огоҳлантирилган.
Лекин, қарздор мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва
муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
3 074 787 сўм асосий қарз ва 62 335 сўм фоиз қарзни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тасдиғини топган.
Суд,
ишдаги
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 074 787 сўм асосий қарз ва
62 335 сўм фоиз қарзни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди. Давлат божи даъво баҳосининг икки фоизи
миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда жавобгардан
республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
ундирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ДДД фойдасига жавобгар ЖЖЖдан 3 074 787 сўм асосий қарз, 62
335 сўм фоиз қарз ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда
ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича
суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, суд харажатларини ундиришга
тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозимлиги
тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев