Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4844 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый RAVON-YO`LLAR-TRANS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002629 Claim ID 2982131 PDF Hash 1227651a3c4980cc... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь 4-2101-2202/4844-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи “Х” унитар корхонасининг қарздор “О” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, аниқлади: Аризачи “Х” унитар корхонаси судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “О” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан аризачи “Х” унитар корхонасининг қарздор “О” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги ХХХ-сонли иш ва ХХХ-сонли ишлар бирлаштирилган. Суднинг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими билан корхонага нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва муваққат бошқарувчиси этиб С.Қ. тайинланган. Муваққат бошқарувчи зиммасига ўн кун муддатда тегишли тартибда расмий нашрда эълон бериш ва уни чоп этилганлиги тўғрисидаги далилни судга тақдим этиш, қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриш, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш, қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш, кредиторларни қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларнинг дастлабки йиғилиши ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиш, кредиторларнинг дастлабки йиғилишини ўтказиш ҳамда ўз фаолияти ҳақида ҳисоботини тасдиқловчи ҳужжатлари билан тақдим этиш мажбурияти юклатилган. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи унга юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида қарздорнинг кредиторлари аниқланганлиги, кредиторларнинг талаблари реестри тузилганлиги, қарздорнинг молиявий хўжалик фаолияти таҳлил қилинганлиги, кредиторларни биринчи йиғилиши чақирилиб ўтказилганлиги, унда кредиторлар томонидан қарздорни банкрот деб топиш белгиланганлиги, тугатиш бошқарувчиси танлаш ва унинг иш ҳақини белгилаш суднинг ихтиёрига колдирилганлигини баён қилди. Суд мажлисида аризачи ва қарздор вакиллари иштирок этмади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан кейин матнда-Қонун)нинг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетса тушунилади. Иш ҳужжатларига кўра, Кармана туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими билан Корхонага нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва муваққат бошқарувчиси этиб С.Қ. тайинланган. Суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонунга мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, кредиторлари аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри юритилган, шунингдек қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг биринчи йиғилиши чақиртирилган. Муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга асосан 23.12.2022 йил ҳолатига кўра жамиятнинг жами 24.421.226 сўм кредитор қарздорликлари мавжудлиги, шундан “Х” унитар корхонасидан 16.921.226 сўм, “Arjun Construction” масъулияти чекланган жамиятидан 7.500.000 сўм миқдорида кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Кредиторларнинг йиғилиши 2022 йилнинг 22 апрель куни чақиртирилиб, унда 24.421.226 сўмлик (100 фоиз) дебитор қарздорлигига эга бўлган кредиторлар қатнашган ва унда кредиторлар томонидан кредиторлар реестри шакллантирилган ҳамда жамиятни банкрот деб топиш бўйича иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 92-моддасига мувофиқ, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф этиш ҳақидаги аризаси асосли бўлганлиги учун ариза қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 140-моддасига кўра иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Шунга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ва тугатишга доир иш юритиш муддатини 4 ой этиб белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 52-моддасига кўра, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Суд тугатиш бошқарувчилигига мазкур жамиятни кузатув жорий этилган пайтда муваққат бошқарувчи сифатида ўрганган 1-тоифали тугатиш бошқарувчиси С.Қ.ни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчиси С.Қ. қарздорга 9.11.2022 йилдан, яъни муваққат бошқаруви тайинлангандан бошлаб ҳар ойида 4 баробари миқдорида ҳақ тўлинишини белгиланганлигини тасдиқлашни ва қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ойлик маоши тайинланиши лозим деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, корхонани банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини корхонанинг зиммасига юклашни, тугатишга доир иш юритиш муддатини 4 ой этиб белгилашни, С.Қ. тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, унга 2022 йил 9 ноябрдан бошлаб ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида амалдаги меҳнатга ҳақ тайинлашнинг энг кам миқдорининг 4 баробари миқдорида қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ойлик маоши тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуннинг 5, 26, 52, 96, 140-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддасига асосан, суд қарор қилди: Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин. “О” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб С.Қ. тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақида 2023 йил 1 июнга қадар судга якуний ҳисобот тақдим этиш вазифаси юклатилсин. Тугатиш бошқарувчиси С.Қ.га ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида амалдаги меҳнатга ҳақ тайинлашнинг энг кам миқдорининг 4 баробари миқдорида қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ойлик маоши тайинлансин. “О” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ва “Х” унитар корхонасига олдиндан тўланган 48.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.А.Джумаев