Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2835 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Оҳангарон туман Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлими
Source ID 1012705 Claim ID 2993528 PDF Hash cfa0a8ed85a5310e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
нинг 59-моддаси нинг 59 law
онуннинг 59-моддаси онуннинг 59 law
онуннинг 54-моддаси онуннинг 54 law
онуннинг 60-моддаси онуннинг 60 law
онуннинг 61-моддаси онуннинг 61 law
м почта харажатини суд ИПК 118-моддаси м почта харажатини суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил ------------ 4-1107-------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар ---------------------------нинг жавобгар --------------------------- давлат ижрочисининг 08.08.2022 йилдаги “молмулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили -----(ишончнома асосида), ------ (ишончнома асосида), жавобгар вакили ----(ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларга кўра, иқтисодий суднинг 17.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар --------------------------- ҳисобидан даъвогар “Қорабоғсой қум-шағал” МЧЖ фойдасига 3.195.340 сўм асосий қарз, 750.000 сўм пеня, 270.000 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилган (№ 4-1107-2202/847). Шунингдек, иқтисодий суднинг 30.11.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар --------------------------- ҳисобидан даъвогар Паркент туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси фойдасига 42.900.000 сўм қарз ва 21.600 сўм почта харажати, республика бюджетига 858.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилган (№ 4-1107-2102/1932). Бундан ташқари, иқтисодий суднинг 12.07.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар --------------------------- ҳисобидан даъвогар “Texno Standart Test” ҚМЖ фойдасига 44.819.738,7 сўм қарз, 448.197,4 сўм давлат божи ва 19.600 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилган (№ 4-1107-2102/1015). Шунингдек, иқтисодий суднинг 07.10.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар --------------------------- ҳисобидан даъвогар “Optima salt” МЧЖ фойдасига 80.053.127 сўм қарз, 800.531 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилган (№ 4-1107-2101/1611). Худди шундай, иқтисодий суднинг 20.01.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар --------------------------- ҳисобидан даъвогар ЯТТ М.Тожибоев фойдасига 72.000.000 сўм қарз, 927.930 сўм давлат божи ва 17.840 сўм почта 1 харажатини ундириш белгиланган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилган (№ 4-1107-2002/1005). Иқтисодий суд томонидан берилган ижро варақалари асосида -------------------------- давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 23.11.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар --------------------------- ҳисобидан даъвогар “Мармара трэйд импекс” МЧЖ фойдасига 710.680.589 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги ва бошқа бир нечта ижро ҳужжатлари асосида бирлаштирилган ижро иши бўйича -------------------------- (кейинги ўринда – жавобгар ёки МИБ) давлат ижрочиси томонидан 25.01.2022 йилда “мол-мулкни рўйхатга олиш ва хатлаш тўғрисида” акт тузилган. Ушбу акт билан --------------------------- (кейинги ўринда– даъвогар ёки корхона) фойдаланиб келган Оҳангарон шаҳар, Қўрғон кўчаси, 1-уйдаги жами 17 литердан иборат нотурар бино-иншоот ва ер майдони (кейинги ўринда– объект) хатланган. Шунингдек, МИБ томонидан бу ҳақда Оҳангарон туман ҳокимлигига, Оҳангарон туман молия бўлимига, Оҳангарон шаҳар ва туман солиқ инспекциясига, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг Тошкент вилоят бошқармасига хабар берилган. МИБ буюртмаси асосида объект баҳоловчи томонидан 03.02.2022 йил куни 6.073.527.000 сўмга баҳоланиб, бу ҳақда ҳисобот тузилган. Шундан сўнг, МИБ давлат ижрочиси Д.Турановнинг 08.08.2022 йилдаги “мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида” қарори қабул қилинган ва объект 6.073.527.000 сўм бошланғич қийматда “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган. Корхона МИБ давлат ижрочисининг қароридан норози бўлиб иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган ва МИБ давлат ижрочисининг “молмулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги 08.08.2022 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: МИБ томонидан хатланган ва аукционга чиқарилган объект корхонага мулк ҳуқуқи асосида тегишли эмаслиги, объект корхонани таъсис этган “Ўзавтойўл” қўмитасига тегишли экани, объектдан корхона оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланиши, МИБ объектни баҳолаш ва аукционга чиқариш ҳақида “Ўзавтойўл” қўмитасини хабардор қилмагани, натижада “Ўзавтойўл” қўмитаси баҳолаш хулосасига нисбатан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имконидан маҳрум бўлгани, бундай ҳолда объектни аукционга чиқариш мумкин эмаслигини маълум қилди ва МИБ давлат ижрочисининг “мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги 08.08.2022 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили: даъво аризага эътироз билдириб, “мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги 08.08.2022 йилдаги қарор қонун асосида қабул қилингани ҳақида кўрсатма берди ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. 2 Суднинг ажрими билан даъвогар тарафидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган ва суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили ишда иштирок этмади. Бироқ, ушбу учинчи шахснинг ишончли вакили Х.Умаров (ишончнома асосида) судга ёзма фикрнома тақдим этиб, МИБ давлат ижрочисининг “мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги 08.08.2022 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, 08.08.2022 йилдаги “мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорни қабул қилишда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарори талаблари бузилгани учун суд даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. 1. Суд мажлисида иштирок этган корхона вакили: МИБ давлат ижрочиси томонидан 25.01.2022 йилда хатланган объект корхонага мулк ҳуқуқи асосида тегишли эмаслигини, объектдан корхона оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келишини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2017 йилдаги ПФ-4954сонли Фармони билан Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлатакциядорлик компанияси (“Ўзавтойўл” ДАК) негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2776сонли “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси тасдиқланиб, республика бўйича 157 та туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига киритилган. Оҳангарон туман ҳокимининг 21.05.2017 йилдаги 653-сонли қарори билан корхона устави қайта рўйхатдан ўтказилган, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринда – қўмита) корхонанинг муассиси ҳисобланади. ФК 70-моддаси 1-3-қисмларига кўра, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмас. Унитар корхонанинг мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир. Ушбу кодекснинг 72-моддасида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган 3 мол-мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси (давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин. Давлат корхонасининг таъсис ҳужжати унинг уставидир. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат корхонасининг фирма номи унинг давлат корхонаси эканлигини кўрсатиши керак. Давлат корхонасининг ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 178 ва 179-моддаларига мувофиқ белгиланади. Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. Давлат корхонаси уни тузган давлат органининг қарорига мувофиқ қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида низом”нинг 14-бандида давлат корхонасининг мулки: муассис томонидан давлат корхонасига тезкор бошқариш ҳуқуқи билан биркитилган мулк; давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, шунингдек, давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденд; қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади, дейилган. Худди шундай, корхона уставининг 32-бандида корхона мулки давлат мулки ҳисобланиши ва муассис томонидан корхонага бириктирилган (берилган) мулк, корхонанинг ўз фаолиятида олган даромадлари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилиши кўрсатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида низом”нинг 26-бандида давлат корхонаси ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб бериши, муассис корхона мулки етарли бўлмаганда давлат корхонаси мажбуриятлари бўйича субсидиар тартибда жавоб бериши белгиланган. Худди шундай, корхона уставининг 40-бандида корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб бериши қайд этилган. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун (кейинги ўринда – қонун) нинг 59-моддасида қарздор юридик шахснинг қарзларни узиш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, ундирув унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, қаерда ва кимнинг фойдаланишида бўлишидан қатъи назар, бошқа мол-мулкка (муомаладан чиқарилган ёхуд муомалада бўлиши чекланган мол-мулк бундан мустасно) қаратилади. Бу мол-мулк ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда хатланади ёки унга нисбатан бошқа ижро ҳаракатлари амалга оширилади, дейилган. Бироқ, МИБ давлат ижрочиси қонуннинг 59-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-бандига риоя қилмасдан, қўмитага тегишли ва корхонага тезкор бошқариш ҳуқуқи билан биркитилган объектни 08.08.2022 йилдаги қарор асосида электрон аукцион савдоларига чиқарган. 4 2. Объектни баҳолаб, аукционга чиқаришда МИБ давлат ижрочиси қонуннинг 54-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сонли Қарори талабига риоя қилмаган. Жумладан, қонуннинг 54-моддаси 8-9-қисмларига кўра, давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот олинган (чиқарилган) пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ижро иши юритишдаги тарафларга баҳолаш натижалари ҳақида билдиришнома юборилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган баҳолаш объектининг қиймати хусусида ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш тўғрисида ўзлари хабардор қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судда низолашиши мумкин. Баҳоловчи объектни 03.02.2022 йил куни баҳолаган ва МИБ давлат ижрочисининг 08.08.2022 йилдаги “мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарори асосида объект электрон аукцион савдоларига чиқарилган. Суд мажлисида иштирок этган МИБ вакили 08.08.2022 йилдаги “мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарор шу куни 485-сонли огоҳлантириш хатига илова қилиниб, корхонага почта орқали юборилгани ҳақида кўрсатма берди. Бироқ, ушбу огоҳлантириш хати ва қарорни юборишда МИБ томонидан муддат бузилишига йўл қўйилган. Хусусан, “мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарор 08.08.2022 йилда қабул қилинган бўлсада, бироқ корхонага почта орқали 15.08.2022 йилда юборилган ва корхонага қарор қабул қилинганидан 11 кун ўтиб яъни, 19.08.2022 йилда келиб тушган. Қолаверса, 03.02.2022 йилда тузилган баҳолаш ҳисоботи ва 08.08.2022 йилда қабул қилинган “мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарор ҳақида объектнинг мулкдори қўмитага умуман хабар берилмаган. Натижада баҳолаш хулосасига нисбатан мулкдорнинг шикоят қилиш ҳуқуқи бузилган (таъминланмаган). Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сонли Қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом”нинг 6-бандида қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмайди (давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно), дейилган. 3. Объект МИБ давлат ижрочисининг 25.01.2022 йилдаги “мол-мулкни рўйхатга олиш ва хатлаш тўғрисида”ги акти асосида холислар иштирокида хатланган. Қонуннинг 60-моддасига кўра, қарздор юридик шахснинг мол-мулкини хатлаш ва реализация қилиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: 5 биринчи навбатда - ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган кўчар молмулкка (қимматли қоғозларга, қарздорнинг депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағларига, валюта қимматликлари, енгил автотранспорт, офислар дизайни ашёлари, тайёр маҳсулот (товарлар), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга, улардан тайёрланган буюмларга, шунингдек бундай буюмлар парчаларига ва бошқаларга) нисбатан; иккинчи навбатда - товарларни ишлаб чиқаришда, ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда бевосита фойдаланилмайдиган мулкий ҳуқуқларга, шунингдек ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган ва бевосита қатнашишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликларга нисбатан; учинчи навбатда - товарлар ишлаб чиқаришда, ишларни бажаришда ёки хизматлар кўрсатишда бевосита қатнашадиган мулкий ҳуқуқларга, кўчмас мулк объектларига, шунингдек хом ашё ва материаллар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқаришда бевосита қатнашишга мўлжалланган бошқа асосий воситаларга нисбатан. Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қарздор жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолияти муносабати билан суд ёки бошқа орган томонидан берилган ижро ҳужжатидаги талаблар ижро этилган тақдирда, ундирувни белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкига қаратишда ҳам қўлланилади. Шунингдек, қонуннинг 61-моддаси 1-қисмида учинчи навбатда реализация қилинадиган давлатга қарашли мол-мулк хатлаб қўйилганда давлат ижрочиси хатлаш амалга оширилгандан кейин уч кунлик муддат ичида хатланган молмулкнинг таркиби ва қиймати тўғрисидаги, шунингдек ундирувчининг талаблари суммаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда қарздорнинг мол-мулки хатланганлиги ҳақидаги хабарномани давлат мулкини тасарруф этиш ваколатига эга органнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига юборади. Мазкур хабарноманинг нусхаси қарздор юридик шахс томонидан бюджетга тўловлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар амалга оширилишини назорат қилувчи солиқ органига юборилади, дейилган. Бироқ, МИБ давлат ижрочиси хатланган объектнинг таркиби ва қиймати ҳақидаги хабарномани объектни тасарруф этиш ваколатига эга бўлган қўмитага юбормаган. ФК 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари бир қанча йўллар орқали ҳимоя қилинади. Хусусан, битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш, зарарни тўлаш, неустойка ундириш, маънавий зиённи қоплаш шулар жумласидандир. Ушбу кодекснинг 232-морддасида гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин молмулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, деб белгиланган. 6 Гарчи, объект корхонага тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида биркитилган бўлсада, объектга нисбатан корхонанинг ҳуқуқи ФКдаги асослар бўйича вужудга келганини, бундай ҳолда корхона даъво ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини суд инобатга олади ва корхонанинг даъво аризасини қаноатлантириб, МИБ давлат ижрочисининг 08.08.2022 йилдаги “мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2776-сонли Қарори асосида корхонанинг даъво аризаси давлат божи тўловисиз иш юритувга олинганини, суднинг ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилгани учун ҳисобланган 3.000.000 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини суд ИПК 118-моддаси талаби асосида жавобгар МИБ зиммасига юклашни лозим топади ва ФК 11, 70, 72, 232моддалари, ИПК 68, 72, 118, 170, 176-177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар --------------------------- давлат ижрочисининг 08.08.2022 йилдаги “мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар --------------------------- ҳисобидан: -даъвогар --------------------------- фойдасига 24.000 сўм почта харажати; -республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 7