Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3757 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SIRDARYO VILOYATI O`SIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "VAFOYEV AHMAD BOG`I" фермер хўжалиги
Source ID 1004370 Claim ID 3086356 PDF Hash 0dd0fc213321b16e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-30, (+99866) 240-45-42 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 6 январь 4-1405-2202/3757-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Юлдашев, даъвогар ДДД Самарқанд туманида жойлашган жавобгар ЖЖЖдан 174 800 сўм асосий қарз ва 87 400 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ДДД даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида ДДД АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида шартнома тузилганлиги, шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга зарасизлантириш (фумигация) ишларини бажарганлиги, бироқ, жавобгар томонидан қарздорликни бартараф қилмаганлигини баён қилиб, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД фойдасига 174 800 сўм асосий қарз ва 87 400 сўм пеня асосий қарзни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ДДД ва ЖЖЖ ўртасида 2020 йил 3 февралда 84-сонли шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ жавобгар 174 800 сўм асосий қарз ва 87 400 сўм пеня қарздор бўлиб қолган. Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 174 800 сўм асосий қарз ва 87 400 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Бундай ҳолатда суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 174 800 сўм асосий қарз, 87 400 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатлари ва 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД фойдасига 174 800 сўм асосий қарз, 87 400 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатлари ва 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев