Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5043 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ванғози Транс Сервис хусусий корхонаси
Source ID 1010626 Claim ID 2997495 PDF Hash 1c0840dee9864faf... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКининг 68-моддаси ИПКи 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь 4-2101-2202/5043-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Х” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “О” масъулияти чекланган жамиятидан 19.459.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Олдинги суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили жамиятга тегишли бўлган иссиқхона 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўчирилганлиги, ишлатилмаганлиги, ҳисоблагични мавсум бошида ишламаганлиги сабабли алмаштирилганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўраган. Суд мажлисида 2022 йил 23 декабрда иштирок этган мутахассис иссиқхоналар апрель ойидан ишламаганлиги, биллинг дастурига асоссиз равишда киритилганлигини билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 21.12.2020 йилда 3-20/219-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади. Даъвогар жавобгарга нисбатан 19.459.000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан 19.459.000 сўмлик табиий газ истеъмол қилинганлиги ҳолати асоловчи ҳужжатлар билан исботланмаган. Жавобгар иссиқхона хўжалигини юритган иссиқхонанинг ишлаш даври 1 октябрдан 1 апрелгача бўлиб ҳисобланади. Даъвогар томонидан 2022 йил 1 апрель куни жавобгар газ тармоғидан узилган ҳамда иссиқхона мавсумий даврда яъни октябрь-апрель ойларида куз-қиш мавсуми давомида фойдаланилмаган. Шунингдек, ишга мутахассис сифатида жалб этилган “Ўзнефтгазинспекция” масъул ходими маълумотнома тақдим этиб, даъвогар томонидан жавобгарга асоссиз равишда унинг ҳисоб рақамига 19.459.000 сўм киритилганлиги, шу даврда жавобгар газ тармоғидан узилган ҳолатда бўлганлиги, мавсум бошланишидан олдин электрон ҳисоблагич текширилганда носоз деб топилганлиги, апрель-октябрь ойларида об ҳаво ҳарорати юқори бўлганлиги бу даврда табиий газга бўлган эхтиёж туғилмаслигини билдирган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги белгиланган. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз ундиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 389.180 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Х” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 389.180 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.А.Джумаев