Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1562 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Озодбек Фозилович" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Китоб туман Ирригация бўлими
Source ID 1012004 Claim ID 2943657 PDF Hash ffcc3b0a4e414084... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январ 4-1802-2201/1562-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Вохидов ва унинг вакили Ш.Холиқов (2022 йил 28 сентябрдаги №7-сонли ишончномага асосан), жавобгар Китоб туман Ирригация бўлими бошлиғи Р.Қиличов ва вакил А.Ғоппаров (2022 йил 24 ноябрдаги №341-сонли ишончномга асосан), учинчи шахслардан Аму-Қашқадарё ирригатция тизимлари ҳавза бошқармаси бош юристконсульти Х.Джураев (2022 йил 24 ноябрдаги №01-11/1828-сонли ишончномага асосан), Қашқадарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси вакиллари А.Қаландаров ва А.Худойназаров(2023 йил 4 январдаги №02сонли ишончномасига асосан)лар иштирокида, Китоб туман фермер деҳқон хўжалиги ва томарқа ер эгалари кенгаши аъзоси “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалигининг манфаатида, Китоб туман Ирригация бўлимига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1562-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Қашқадарё вилоят Китоб туман фермер деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши (матнда - кенгаш деб юритилади) “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалиги(матнда – даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, жавобгар Китоб туман Ирригация бўлими (матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 04 феврал куни сув истеъмоли тўғрисида 170-сонли шартнома тузилганлигини, ушбу шартноманинг 1.1 бандида, жавобгар мазкур шартноманинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган миқдор ва муддатларда сувни даъвогар(истеъмолчи)га етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш, даъвогар (истеъмолчи) эса шартноманинг 3 ва 4-иловаларида кўрсатилган миқдорда ва белгиланган муддатларда жавобгар (ТИБ)га тўловларни амалга ошириш ва ушбу шартнома шартларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади деб белгилаб қўйилганлигини, шартноманинг 2-иловасида 2022 йилнинг суғориш мавсуми учун бериладиган сув миқдори 8,9 гектар ер майдони учун апрелавгуст ойларида жами 32,97 минг куб сув таъминлаш белгиланганлигини, шундан апрел ойи учун 5,07минг м. куб, май ойида 7,03 минг м. Куб, июн ойида 7,18 минг м. куб, июл ойида 8,24 минг м. куб, август ойида 5, 41 минг м.куб миқдорида сув етказиб бериш лозим бўлса-да, ушбу белгиланган сув миқдорини белгиланган муддатда етказиб бермасдан шартнома шартларини бузганлигини, сув етказиб берилмаганлиги натижасида фермер хўжалигида 4,5 гектар олхўризор, 4,4 гектар ер майдонига экилган гилос мевали дарахтларнинг, олхўризордаги 24 туп олхўри дарахти сувсизлик оқибатида қуриганлигини 15 тупи қуриш арафасидалиги, гилос мевали дарахтининг 97 тупи тўлиқ сувсизлик оқибатида қуриганлигини, 38 туп гилос дарахти қуриш арафасида эканлигини 2022 йил 31 августда далолатнома расмийлаштирилганлигини, Китоб туман Ш.Умаров массивида жойлашган даъвогарнинг 113-контурдаги олхўризор ва гилосзорлари ҳақидаги 01-20/306-8-сонли 22.09.2022 йилдаги мониторинг хулосасига асосан кўриладиган зарар миқдори охирги 3 йилликда, ўртача ҳисобланганда 94.898.100 сўмни ташкил қилишини билдириб жавобгардан даъвогар фойдасига 94 898 100 сўм етказилган зарарни ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариб беришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Кенгаш вакили суд мажлисида иштирок этмади. Шунингдек, суднинг ажрими билан иш бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Китоб туман бўлими, Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилоят молия бош бошқармаси жалб қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда - ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддалари тартибида палата ва суд мажлисида иштирок этмаётган учинчи шахслар иштирокисиз, ишни кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва унинг вакили судга берган кўрсатувида, даъвони тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари судга берган кўрсатувида, даъвони тан олмасдан, даъвогарга шартнома белгиланган тартиб ва муддатларга асосан 2022 йил апрел ойининг 7-8-9-кунлари 40 литрдан, жами 10 368 м3, май ойининг 31 куни 50 литрдан, жами 4 320 м3 сув берилганлигини, июн ойининг 1-2 кунлари 50 литрдан, жами 8 640 м3, 28-29-кунлари 40 литрдан, жами 6 912 м3 сув берилганлигини, июн ойида жами бўлиб 15 552 м3 сув берилганлигини, 2022 йил давомида 30 240 м3 сув берилганлигини билдириб, судга маълумот тақдим этган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси вакиллари А.Қаландаров, А.Худойназаров судга берган кўрсатувида, низо бўйича судга Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Марказий фитосанитария лабораторияси томонидан экспертиза хулосаси тақдим этилганлигини баён қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар ҳамда учинчи шахслар вакилларининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар томонлар ўртасида сув истеъмоли тўғрисида 2022 йил 04 февралда 170-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1 бандига кўра, жавобгар (ТИБ) шартноманинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган миқдор ва муддатларда сувни даъвогар(истеъмолчи)га етказиб беришни ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатишни, даъвогар (истеъмолчи) эса шартноманинг 3 ва 4иловаларида кўрсатилган миқдорда ва белгилнган муддатларда жавобгар(ТИБ)га тўловларни амалга ошириш ва ушбу шартнома шартларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади деб белгилаб қўйилганлигини, шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 2022 йилнинг суғориш мавсуми учун етказиб бериладиган сув миқдори 8,9 гектар ер майдони учун апрел-август ойларида жами 32,97 минг куб сув билан таъминлаш белгиланган. Ушбу шартномага кўра жавобгар даъвогарга белгиланган миқдор ва муддатларда ажратилган лимит бўйича сув етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса шартнома иловасида кўрсатилган миқдорда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган бўлсада, даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган бўлишига қарамасдан, жавобгарнинг айби билан ажратиладиган лимит миқдорида даъвогарга сув етказиб берилмаганлиги натижасида 346 500 000 сўм миқдорида зарар кўрганлигини, ушбу Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги, Китоб туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Китоб туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари иштирокида 2022 йил 31 августда тузилган далолатнома ҳамда Китоб туман Ш.Умаров массивида жойлашган даъвогарнинг 113контурдаги олхўризор ва гилосзорлари бўйича 01-20/306-8-сонли 22.09.2022 йилдаги мониторинг хулосаси билан тасдиқланганлигини, мутахассислар хулосасига кўра сувсизлик оқибатида мевали дарахтлари қуриб қолганлигини билдириб, кенгаш орқали жавобгардан даъвогар фойдасига 94 898 100 сўм миқдорида зарар ундириш талаби билан судга мурожаат этган бўлиб, суд даъвогарнинг ушбу даъво талаби билан келиша олмайди. ФКнинг 14-моддасида, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилинган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши лозим бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади деб кўрсатилган. Даъвогар жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида зарар етказилганлигини тасдиқловчи далил сифатида мутахассислар томонидан тузилган далолатномани асос қилиб олган бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарга айнан сув етказиб берилмаганлиги натижасида мевали дарахтлари қуриб қолганлиги оқибатида зарар етказилганлигини тасдиқловчи мақбул далил бўла олмайди, чунки у таҳминий асослар билан мутахассис кўзатуви натижасида тузилган бўлиб, бирон-бир меъёрий ҳужжат асосида ўтказилган лаборатория текширувларига асосланмаган. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ваҳоланки, 2022 йил 1 ноябрда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Китоб туман бўлими томонидан жавобгарнинг 2022 йил 28 октябрдаги 384-сонли хатига асосан Китоб туман Ш.Умаров ҳудудидаги жавобгарга тегишли гилос боғлари ўрганилиб, ўрганиш натижасида боғзорда агротехник тадбирлар қўпол равишда бузиб, ишлар олиб борилганлиги, бунинг натижасида гилос дарахтларида клястероспориоз, барг доғланиш ва бошқа касалликлар авж олгани, боғзорни нотўғри озиқлантириш, касалликларга вақтида кураш олиб борилмаганлиги ва ёз ойларида иссиқлик меъёридан юқори бўлгани оқибатида ёш ва айрим дарахтлар қуришига сабаб бўлганлиги аниқланган ва тегишли тавсиялар берилган. Шунингдек, суднинг 2022 йил 13 декабрдаги мазкур 4-1802-2201/1562-сонли иқтисодий иш юзасидан даъвогарнинг мевали дарахтлари сувсизлик ёки касаллик оқибатида қуриганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Карантини ва ҳимояси агентлигига тегишли тартибда лаборатория текширувидан ўтказиб, хулоса бериш мажбурияти юкланган бўлиб, судга 2022 йил 28 декабрда тақдим этилган 10401041-сонли экспертиза хулосаларига кўра – намунага олинган гилос ва олхўри дарахт қисимларида – Ўрта осиё пўстлоқхўри (нобуд), бинафшаранг қалқондори (тирик) аниқланган ва тегишли чора-тадбирлар қўллаш тавсия этилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим; учинчи қисмига кўра, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади; тўртинчи қисмига кўра, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Бундан ташқари жавобгар томонидан даъвогарга сув етказиб берилганлиги, сув етказиб берилганлиги қайд дафтарига ёзиб борилган бўлиб, даъвогарнинг имзоси билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бундай ҳолатда, суд даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни ва Китоб туман фермер деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши давлат бож тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 113, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Китоб туман фермер деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши давлат бож тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов