← Назад
Решение #676427 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| Кодекс | 474 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
Тойлоқ тумани
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 январь 4-1405-2202/3756-сонли иш
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев, даъвогар ДДД
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖдан 5 388 471,23 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, ДДД ва ЖЖЖ ўртасида 333688-сонли юридик
истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, шартномага
асосан жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарзи 2022 йил 01 ноябрь
ҳолатига 5 388 471,23 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган ва бу тўғрисида таққослаш
далолатномаси мавжуд, шу сабабли даъвогар ДДД манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 5 388 471,23 сўм асосий қарз ни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг
кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма
фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан
ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
ДДД билан ЖЖЖ ўртасида 333688-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси
таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра ДДД шартномага асосан ЖЖЖга тармоқлар
орқали электр энергиясини етказиб бериш, ЖЖЖ эса қабул қилинган электр энергияси
ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ДДД томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада,
лекин жавобгар ЖЖЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Етказиб
берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида
жавобгар ЖЖЖнинг ДДД олдида хозирги вақтда 5 388 471,23 сўм асосий қарз юзага
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб,
ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг
474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган.
Жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик суммаси тўланмаганлиги
сабабли, даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган
бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини
бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг
жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши
лозим.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво
талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД
фойдасига 5 388 471,23 сўм асосий қарз ундиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд
процессуал
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД фойдасига 5 388 471,23 сўм асосий қарз ва
тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджети, суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши
лозим.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев