← Назад
Решение #676428 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| Суд томонидан ИПК | 177 | — | law | |
| нинг | 385 | — | law | |
| ФКнинг | 241 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
FARG‘ONA VILOYAT SUDI
ФЕРГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Farg’ona shahar, S.Temur ko’chasi
г Фергана, ул. С.Темура
Тel: (73 )243-16-79 Fax: (73)243-17-43 Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзили:i.fargona@sud.uz
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Биринчи инстанциясида ишни
кўрган судья Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
2023 йил 6 январь
4-1501-2204/2171-сонли иш
Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатида судья
И.Турсуновнинг раислигида, судьялар Ф.Аманов ва Б.Мамадалиевлардан иборат
таркибда, судья ѐрдамчиси Р.Зокировнинг котиблигида, даъвогар вакили
Т.Ғозиев (ишончнома асосида), жавобгар YYYYYYY1 вакиллари Ж.Сулейманов
ва
Ф.Раҳмоновлар
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
даъвогар
XXXXXXXXнинг жавобгар YYYYYYY1 ўртасида HHHHHHH иштирокида 2020
йил 12 октябрь кунги 120-сонли олди-сотди шартномасини ва 2021 йил 25 август
куни
тузилган
26-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш, жавобгардан $$$$$$1 сўм жарима
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар
YYYYYYY1 ҳамда даъвогар XXXXXXXX томонидан келтирилган апелляция
шикоятлари ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фарғона вилоят суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXX (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади)нинг
YYYYYYY1 (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳамда
HHHHHHH иштирокида 2020 йил 12 октябрь куни тузилган №?1-сонли олдисотди шартномасини ва 2021 йил 25 август куни тузилган №?2-сонли қўшимча
келишувни бекор қилиш, инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли
жавобгардан
$$$$$$1 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга HHHHHHH низо предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар XXXXXXXX фойдасига
жавобгар YYYYYYY1 ҳисобидан 90 000 000 сўм жарима ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгар YYYYYYY1дан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 18 000 000 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYYY1
апелляция шикояти келтириб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан иш
ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, далилларга баҳо берилмаганлигини,
тузилган
“120-сонли
шартноманинг
5.4-бандига кўра инвестиция киритишнинг оҳирги муддати 2022 йил
30 сентябрь деб ҳисобланганда ундан кейинги уч ойлик муддат ўтгандан сўнг,
яъни 2023 йил 1 январь кунидан жарима ҳисоблашга сабаб бўлишини, бироқ,
даъвогар ушбу муддат келмасдан яъни, 2022 йил 17 май куни шартномаларни
бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилганлигини, ушбу ҳолатларга суд
баҳо бермаганлигини, бундан ташқари инвестиция киритилмаган деб давлат
божи суммасини ҳам жавобгардан ундириб ҳатоликка йўл қўйилганлигини
билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор
қилиб, даъво талабини рад қилишни сўраган.
Бундан ташқари, даъвогар XXXXXXXX ҳам апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмаганлигини, далилларга баҳо берилмаганлигини, биринчи
инстанция суди суд жараѐнида тайинланган экспертиза ҳулосасини асос қилган
ҳолда
бир
томонлама
қарор қабул
қилганлигини,
шартноманинг
5.4-бандидаги, мазкур шартноманинг 2-иловасида назарда тутилган муддатлар
тугагандан кейин харидор томонидан 3 ой мобайнида ушбу шартномада назарда
тутилган кўринишларда ва ҳажмларда (навбатдаги, оралиқ инвестиция даврида
миқдор жиҳатдан) инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган (лозим даражада
бажарилмаган) тақдирда, сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор
қилишга ҳақли деган шартлар суднинг эътиборидан четда қолганлигини, бундан
ташқари, мазкур низо ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган HHHHHHH
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқилганлигини баѐн қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, шартномани бекор қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили Ж.Сулейманов судга қўшимча ҳужжатлар
(счет-фактуралар, ишларни бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар)
тақдим қилиб, инвестиция мажбуриятлари ортиғи билан бажарилганлигини,
бироқ, ушбу бажарилган ишлар тўғрисида тайѐрланган хужжатларни ўз вақтида
даъвогарга тақдим қила олишмаганлигини, бунга сабаб бир фуқаро томонидан
ушбу объектга ноқонуний қурилма қуриб олганлиги сабабли ушбу фуқаро билан
судлашиш
жараѐнлари
чўзилиб
кетганлигини,
ҳозирда
ишлар
бажарилаѐтганлигини, ушбу объектда таҳминан &? миллиард сўмлик ишлар
бажарилиши кўзда тутилганлигини баѐн қилиб, даъвогарнинг даъво талаби
асоссиз бўлганлиги сабабли ўзи томонидан тақдим қилинган апелляция
шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, даъво талабини тўлиқ рад қилишни, даъвогарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантирмасликни сўради.
Даъвогар вакили Т.Ғозиев кўргазма бериб, ўзи тақдим қилган апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, жавобгарнинг апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириб, шартномани бекор қилиб беришни сўради.
Учинчи шахс ҳокимлик вакили суд мажлисида иштирок этишмади.
Ҳокимлик вакиллари аввалги суд мажлисида тилхат асосида хабардор
қилинган. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни учинчи шахс ҳокимлик вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи
хатбошисига кўра апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи
бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Апелляция судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг кўргазмаларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни, тўланган суд харажатларини даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатлардан аниқланишича,
даъвогар, жавобгар фуқаро YYYYYYY1 ҳамда учинчи шахс HHHHHHH
иштирокида 2020 йил 12 октябрь куни “Ноль” ҳарид қийматида сотиш тўғрисида
олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар жавобгарга учинчи шахснинг
балансида бўлган OOOO шаҳар, SSSSS МФЙ, FFFFF кўчасида жойлашган
“LLLLLL” бино-иншоотларини ноль харид қийматида Харидор мулкига
инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш эвазига сотиши, жавобгар (харидор)
эса ушбу шартнома шартларига мувофиқ инвестиция ва бошқа мажбуриятларини
лозим даражада бажариши белгиланган.
Шартноманинг 4.1-бандида харидор мазкур шартноманинг 2-иловасига
мувофиқ 4 000 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини 1 йил
давомида бажариши, объектда замонавий типдаги кўп қаватли уй-жой қуриш
мажбуриятини олган.
Тарафлар томонидан мазкур шартномага 2021 йил 25 август куни
№?2-сонли қўшимча келишув киритилиб, шартномага асосан объектга бўлган
ҳуқуқлар топшириладиган ва балансида инвестиция мажбуриятлари ҳисобга
олиниши бўйича фуқаро YYYYYYY1 таъсисчилигида YYYYYYY2 шаклидаги
қўшма корхона ташкил этилганлигини инобатга олиб, шартномада белгиланган
барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ушбу юридик шахсга ўтказилишига келишилган.
Шартномага асосан тузилган қўшимча келишув иловасида инвестиция
мажбуриятлари 2021 йилнинг 4-чорагида 100 миллион сўм, 2022 йилнинг
1-чорагида 400 миллион сўм, 2022 йилнинг 2-чорагида 1 миллиард сўм,
2022 йилнинг 3-чорагида 2,5 миллиард сўм этиб белгиланган.
Даъвогар томонидан тақдим қилинган иш хужжатларига кўра, жавобгар
шартнома шартларини бузган ҳолда, шартномада кўрсатилган инвестиция
мажбуриятларини ўз вақтида бажармасдан келган.
Шу сабабли даъвогар ҳудудий бошқарма судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар YYYYYYY1 ва HHHHHHH иштирокида уч томонлама
имзоланган 2020 йил 12 октябрь кунги №?1-сонли олди-сотди шартномасини
ҳамда 2021 йил 25 август куни тузилган №?2-сонли қўшимча келишувни бекор
қилишни, жавобгардан $$$$$$1 сўм жарима ундиришни сўраган.
ИПКнинг 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни
аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция
инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 2007 йил 15 июндаги №161-сонли
қарорининг 1-қисми иккинчи ва учинчи хатбошисига кўра, “Суд томонидан
қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига
мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ѐки ўзгартирилиши учун асос бўлиши
мумкин.
Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча
масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул
қилиниши мумкин эмас.”
Биринчи инстанция суди ишни кўришда тарафлар ўртасида тузилган
шартномага 2021 йил 25 август куни тузилган № 26-сонли қўшимча
келишувнинг иккинчи бандида фуқаро YYYYYYY1 ўзининг шартнома бўйича
ўзига олган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзининг таъсисчилигида ташкил
қилган YYYYYYY2 шаклидаги қўшма корхонасига ўтказиб берилганлиги
ҳолатига ҳуқуқий баҳо бермасдан, даъво талаби фуқаро YYYYYYY1га нисбатан
билдирилганлигидан келиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб
барвақт ҳулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 385-моддаси учинчи хатбошисига кўра, шартнома
ўзгартирилган ѐки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ѐки шартномани
ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани
ўзгартириш ѐки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд
тартибида ўзгартирилган ѐки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани
ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан
бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ѐки бекор қилинган ҳисобланади.
ФКнинг
241-моддаси
учинчи
хатбошисига
кўра,
мажбурият
бажарилмаганлиги учун, башарти қонунчилик ѐки шартномада учинчи шахснинг
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар
бўлади.
Қўшимча келишувнинг 2-бандида, “Шартномага асосан объектга бўлган
ҳуқуқлар топшириладиган ва балансида инвестиция мажбуриятлари ҳисобга
олиниши бўйича фуқаро YYYYYYY1 таъсисчилигида YYYYYYY2 шаклидаги
қўшма корхона ташкил этилганлигини инобатга олиб, шартномада белгиланган
барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ушбу юридик шахсга ўтказилсин”-деб
белгиланган.
Апелляция судлов ҳайъати иш ҳужжатларини кўриб чиқиш жараѐнида даъво
талаби шартнома бўйича жавоб бериши лозим бўлган “FERGANA TEX SERVIS
YURIY” МЧЖга эмас, балки, шартнома бўйича мажбурият олмаган фуқаро
YYYYYYY1га нисбатан билдирилганлигидан келиб чиқиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул
қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари судлов ҳайъати, даъвогарнинг жавобгар YYYYYYY1
ҳисобидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли $$$$$$1 сўм
жарима ундириш талабини муҳокама қилиб, ишга тақдим қилинган Фарғона
вилоят ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” мутахассиси
Ш.Бобоев томонидан тақдим қилинган “Фарғона шаҳар, Сой бўйи МФЙ, АлФарғоний кўчасида жойлашган 7 қаватли турар-жой биноси қурилиш объекти
бўйича
ўтказилган
назорат
ўлчови
бўйича
2022
йил
30 октябрь кунги маълумотномасига кўра, объектда 2022 йил 30 октябрь
ҳолатига жавобгар томонидан &&&&& сўмлик қурилиш ишлари
бажарилганлигидан келиб чиқиб, ушбу даъво талабини ҳам асоссиз деб
ҳисоблайди.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 279-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
аниқланмаганлиги, иқтисодий суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баѐн қилинган
хулосаларнинг иш холатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ѐки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐки нотўғри қўлланилганлиги иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогар XXXXXXXXнинг апелляция
шикоятини қаноатлантирмасликни, жавобгар YYYYYYY1нинг апелляция
шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар томонидан ишни биринчи инстанция
судида кўриш билан боғлиқ тўланган 21 600 сўм почта харажати ва апелляция
инстанцияси учун тўланган 24 000 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан
тўланган $$$$$/2% сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини жавобгар
фойдасига даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Зеро, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Илова
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-бандида иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан эса БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши, апелляция, кассация ва
назорат тартибида берилган шикоятлардан эса биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
ундирилиши белгиланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-банди, ФКнинг
236, 241, 333, 385-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 49, 68, 118, 260, 278-279-моддалари талабларини қўллаб, апелляция
судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар XXXXXXXXнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин.
Жавобгар YYYYYYY1нинг апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрь кунги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар XXXXXXXXнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар XXXXXXXX томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш
билан боғлиқ тўланган 21 600 сўм почта харажати ва апелляция инстанцияси
учун тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар XXXXXXXX ҳисобидан жавобгар YYYYYYY1 фойдасига
апелляция инстанцияси учун тўланган $$$$$/2% сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Иш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф бир йил муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят, прокурор (протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
И.Турсунов
Ҳайъат аъзолари
Ф.Аманов
Б.Мамадалиев