Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3754 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "ISOM" хусусий ишлаб чиқариш корхона
Source ID 1004362 Claim ID 3086383 PDF Hash b798171e7741f633... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь 4-1405-2202/3754-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев, даъвогар ДДДманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖдан 4 566 264,82 сўм асосий қарз ва 819 486,14 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, ДДДва ЖЖЖ ўртасида 330462-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарзи 2022 йил 01 ноябрь ҳолатига 4 566 264,82 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган ва бу тўғрисида таққослаш далолатномаси мавжуд, шу сабабли даъвогар ДДДманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 4 566 264,82 сўм асосий қарз ва 819 486,14 сўм пеня ни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ДДДбилан “Urgut Blessing Business” МЧЖ ўртасида 330462-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра ДДДшартномага асосан “Исом” хусусий ишлаб чиқариш корхонасига тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб бериш, ЖЖЖ эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ДДДтомонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар “Исом” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида жавобгар “Исом” хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг ДДДолдида хозирги вақтда 4 566 264,82 сўм асосий қарз юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик суммаси тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 01 ноябрдаги 511-сонли қарорига асосан жавобгардан электр энергияси ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун 819 486,14 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 01 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорининг 2-банди 3-хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасига асосан, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган. Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини, шунингдек жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ундирилиши сўралаётган 819 486,14 сўм пеняни 200 000 сўмга қадар камайтиришни, даъво талабидаги пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Исом” хусусий ишлаб чиқариш корхонасидан даъвогар ДДДфойдасига 4 566 264,82 сўм асосий қарз ва 200 000 сўм пеня ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Исом” хусусий ишлаб чиқариш корхонасидан даъвогар ДДДфойдасига 4 566 264,82 сўм асосий қарз ва 200 000 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши лозим. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев