Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5152 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланиш Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый Хатирчи туман 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби
Source ID 1010629 Claim ID 3074639 PDF Hash 5db46278132897f3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил 6 январь 4-2101-2202/5152-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар Марказнинг жавобгар ХХХга нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Марказ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХХдан 1.617.386 сўм икки карра ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида туман молия бўлими ва П.Э. жалб қилинган. Белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар амалдаги қонун талабларига зид равишда бўш турган давлат объектини Марказни хабардорлигисиз ижарага берганлиги аниқланганлигини, кейин унга жарима ҳисобланиб ихтиёрий тўлашлиги учун талабнома юборилганлигини, лекин жавобгар ҳисобланган жаримани тўлашдан бош торганлиги сабабли судга даъво билан чқишга мажбур бўлганлигини, шу сабабли жавобгарда ҳисобланган жаримани ва олдин тўланган почта харажати ундириб беришни сўради. Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишда мавжуд ёзма далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорнинг 3-бандида, давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 16 ноябрь куни Марказ томонидан ХХХда жавобгар балансидаги давлат объектидан 12 кв.м.дан фуқаро Ш.Т. уч томонлама ижара шартномаси расмийлаштирмаган ҳолда фойдаланаётганлиги аниқланган ҳамда бу ҳақда Марказ, балансдан сақловчи, фуқаро Ш.Т. иштирокида маълумотнома тузилган. Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг 6-бандида, “Белгилансинки давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар. Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади. Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади” деб қайд этилган. Даъвогар юқоридаги ҳукумат қароридан келиб чиқиб, жавобгарга 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 16 ноябргача ҳисобланган ижара тўлови суммасини икки баравари миқдорини 10 кунлик муддат ичида ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида 05-05/457-сонли талабнома билан мурожаат қилган. Аммо, жавобгар томонидан талабномага нисбатан муносабат билдирилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд, даъвогар томонидан жавобгар балансидаги давлат объекти ҳисобланадиган объектининг 12 кв.м.дан шартномасиз яъни 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 16 ноябргача 808.692 сўм бўлиб, унинг икки баравар миқдори 1.617.386 сўм тўғри ҳисобланган деб баҳолайди. Шунга кўра, суд даъво аризасидаги талаб асосли деган хулосага келиб, уни қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини, республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан: - даъвогар Марказ фойдасига 1.617.386 сўм икки карра ижара тўловини ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари: - республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест) келтиришга ҳақли. Б.А.Джумаев