← Назад
Решение #676451 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 январь
4-2101-2202/4940-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк”
манфаатида жавобгар “Х” унитар корхонасига нисбатан кредит қарздорлигини
ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий
бошқармаси “банк” манфаатида “Х” унитар корхонасига нисбатан даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, 2021 йил 10 октябрдаги 2021/1644-сонли кредит
шартномасига асосан жами 1.155.798.630 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят
ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида “Х” унитар корхонасига нисбатан даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йил 16 сентябрдаги 2021/086-сонли
кредит шартномасига асосан жами 110.228.617 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ушбу икки иш бирлаштарилиб, ишга
4-2101/2202/4940-рақами берилган.
Ишга суднинг ажрими билан мутахассис сифатида вилоят Марказий банки
бош бошқармаси жалб этилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, иккита шартнома бўйича ҳам тўловлар қисман амалга
оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб,
қрздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис вилоят Марказий банки бош
бошқармаси вакили даъво аризаси тўғри киритилганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар, жавобгар ва
мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни
ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк”
ҳамда “Х” унитар корхонасига ўртасида 2021 йил 16 сентябрь куни 12 ой
муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратиш тўғрисида 021/086-сонли ҳамда 2021 йил 10 октябрь
куни 18 ой муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 1.500.000.000
сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 1644-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни
тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олишлиги белгиланган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Банкнинг маълумотига кўра жавобгар томонидан 2021/1644-сонли
шартнома бўйича 592.109.950 сўм ҳамда 021/086-сонли кредит шартномаси
бўйича 97.712.549 сўм тўлаб берилган ҳамда жавобгарнинг банк олдида иккита
шартнома бўйича 703.772.039 сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Бироқ, даъво талабидан келиб чиқадиган бўлсак, жавобгарнинг даъвогар
олдида 021/086-сонли кредит шартномаси бўйича 12.156.550 сўм кредитнинг
фоиз қарздорлиги ҳамда 2021/1644-сонли кредит шартномаси бўйича
571.414.708 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги жами икки шартнома бўйича
583.571.258 сўм кредит қарздорлиги тўланмасдан қолган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогарга 021/086-сонли
кредит шартномаси бўйича 12.156.550 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ҳамда
2021/1644-сонли кредит шартномаси бўйича 571.414.708 сўм кредитнинг
асосий қарздорлигини жами икки шартнома бўйича 583.571.258 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни лозим деб топади.
Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган.
Ажратилган 021/086-сонли кредит шартномаси бўйича кредит
маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида гаров шартномасига асосан “Х”
унитар корхонасига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган.
Гаров шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб
ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка
қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ
маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув
гаровга қўйилган мулкка қаратилади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ
асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда
далиллар мавжуд эмас.
Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгар “Х” унитар корхонасидан
республика бюджетига 25.320.544 сўм давлат божи республика бюджетига
ҳамда даъвогар “банк” фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатлари ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Х” унитар корхонасидан даъвогар фойдасига жами 583.571.258
сўм кредит қарздорлиги, шундан 021/086-сонли кредит шартномаси бўйича
12.156.550 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ҳамда 2021/1644-сонли кредит
шартномаси бўйича 571.414.708 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги ва
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув “Х” унитар корхонасига тегишли бўлган гаров мулкига
қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Х” унитар корхонасидан республика бюджетига 25.320.544 сўм
давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев