Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5151 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Хатирчи туман 51 сонли умумий ўрта таълим мактаби
Source ID 1010628 Claim ID 3074868 PDF Hash d468198c1641a24a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПКнинг 42-моддаси ИПКнинг 42 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 6 январь 4-2101-2202/5151-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар «О»га нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «О»дан 1.334.518 сўм икки карра ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида туман молия бўлими ва “П” оилавий корхонаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилганлиги сабабли киритилган даъво аризасидан воз кечишини билдириб, иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда-ИПК) 170моддасига кўра ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. ИПК 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 13-бандида даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозим. Судларнинг эътибори даъводан воз кечиш қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигига қаратилсин. ИПКнинг 42-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида ариза бериш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритишни тугатилади.. Суд, ХХХнинг даъво аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қонун ҳужжатларига зид эмаслиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги боис, суд ушбу аризани қабул қилишни, иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган давлат божи ҳамда почта ҳаражатини даъвогар давлат божидан озод бўлганлиги учун ундирмасликни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110, 195-моддаларини қўллаб, суд A Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози тараф белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Б.Джумаев