Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/2471 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Shahrisabz shahar Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "Fidokor" хусусий корхонаси
Source ID 1002512 Claim ID 3050556 PDF Hash bbcfde974346e7ff... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 6 январь 4-1802-2202/2471-сонл иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, аризачи вакили У.Бурхонов (2023 йил 6 январдаги ишончномага асосан), қарздор раҳбари К.Пулатов ва суд бошқарувчиси А.Ачилов иштирокида, аризачи Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг, қарздор «Fidokor» хусусий корхонасини банкротликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2202/2471-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Аризачи Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор «Fidokor» хусусий корхонасини банкротликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими билан кредиторнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи сифатида Ачилов Абдували Норбобоевич тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздорни умумий тартибда банкрот деб топишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари жамиятга нисбатан солиқ қарздорлиги бўйича МИБда ижро варақа мавжудлигини, мулкларига тақиқ қўйилганлигини, ариза талабига эътирозим йўқлигини билдириб, ишни қонун доирасида кўришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи Ачилов Абдували Норбобоевич судга берган кўрсатувида, кузатув жараёнида қарздорни банкротлик ҳолатидан чиқиб кетиш имконияти мавжуд эмаслиги, дебитор қарзлари, пулмаблағлари ва қимматли қоғозлари йўқлиги, бироқ мол-мулклари борлиги аниқланганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартибда банкрот деб топишни сўради. Суд қуйидагиларга кўра, аризачи Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг «Fidokor» хусусий корхонасини умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Fidokor» хусусий корхонаси Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази томонидан 1995 йил 28 февралдаги №440/11-сонли қарори билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган солиштирма далолатнома кўра 2022 йил 11 ноябр ҳолатига қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлиги 183 419 000 сўмни ташкил этган. «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорга нисбатан банкротликнинг кузатув таомили жорий этилганлиги тўғрисида “Биржа” газетасининг 99(2982)-сонида эълон берилиб, кредитор талабларининг реестри тузилган, кредиторларнинг биринчи йиғилиши ташкил этилган ва ўтказилган. Кредиторлар йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатидан чиқиб, банкрот деб топиш ҳамда тугатиш жараёнини бошлаш, Ачилов Абдували Норбобоевични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлаш, тугатиш бошқарувчисига БҲМнинг 13 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилишга қарор қабул қилинган. Қонуннинг 6-моддасига кўра, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан муваққат бошқарувчиси лавозимига биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Ачилов Абдували Норбобоевич номзоди кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздор «Fidokor» хусусий корхонасини умумий тартибда банкрот деб топишни, биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбобоевични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни ва унга БҲМнинг 13 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилаш лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 241, 242-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «Fidokor» хусусий корхонаси умумий тартибда банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор «Fidokor» хусусий корхонасини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбобоевич тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай: банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбобоевич зиммасига юклатилсин. Тугатиш бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбобоевичга БҲМнинг 13 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. Қарздор «Fidokor» хусусий корхонасидан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ҳамда Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ойлик муддатда ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов