Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5053 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый TEMURBEK KARVONI фермер хўжалиги
Source ID 1010648 Claim ID 3007392 PDF Hash 5b9e84921b55b708... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКининг 68-моддаси ИПКи 68 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь 4-2101-2202/5053-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х” фермер хўжалиги, қўшимча жавобгарлар “К” фермер хўжалиги ва “Н” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида “Х” фермер хўжалиги, “К” фермер хўжалиги ва “Н” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 3.142.313.000 сўм кредит қарздорлиги шундан 2.740.000.000 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 253.627.000 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 148.466.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ҳамда 220.000 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳамда кафиллик шартномасига асосан кафилдан удиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси қисман нотўғри киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, кафилдан солидар тартибда ундириш қисми бўйича кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 28 май куни 60 ой муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 3.250.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 38-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, банк қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 06.01.2023 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк олдида жами 2.782.524.187 сўм кредит қарздорлиги шундан 2.612.745.100 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 169.486.946 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ҳамда 292.141 сўм пеня мавжудлиги, қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги натижада кредит қарздорлиги камайган. Шунингдек ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво аризаси қисман нотўғри киритилганлиги, жумладан муддати келмаган асосий қарздорлик 63.529.410 сўмга кўп киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлиги билдирган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъво талабида кредит қарздорлигини қўшимча жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан кафиллик шартномасига биноан солидар тартибда ундириш сўралган. Мажбуриятни таъминлаш мақсадида 2021 йил 28 майда тузилган 1-сонли кафиллик шартномасига асосан “Н” масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги олинган. ФКнинг 292-моддаси 1-қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Шартноманинг 2-бандида, кафил кредит шартномаси бўйича навбатдаги тўлов муддати келишига 5 иш куни қолганида кафил банкидаги ўз ҳисоб варақларида мазкур шартноманинг 1-бандига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариш учун зарур тегишли тўлов суммасини тўплаш мажбуриятини олиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 4.2-бандига кўра, кафилнинг банкига кредиторнинг биринчи талабига кўра, Фуқаролик кодексининг 776,783моддаларига кўра, кафилнинг розилигисиз (акцептсиз) кредитор талаб қилган валютада кафилнинг ҳисобварақларидан маблағларни кўчириш тўғрисида фармойиш бериши белгиланган. ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Бироқ, даъвогар қўшимча жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятининг банкига кафилнинг розилигисиз (акцептсиз) кредитор талаб қилган валютада кафилнинг ҳисобварақларидан маблағларни кўчириш тўғрисида фармойиш берганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 4-бандига кўра, қонун ҳужжатларига ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали ундириб олиниши керак бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса; суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шу боис суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 2.674.094.793 сўм кредит қарздорлиги шундан 2.549.215.690 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 124.879.103 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, кафилдан ундириш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 220.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. мутаносиблигини таҳлил қилиб, шартнома шартларига кўра, қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, бу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби борлигини, шунингдек даъвогар ҳамда жавобгарнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогарнинг асосли деб топилган пеня ундириш тўғрисидаги талабини 100.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган. Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “К” фермер хўжалигига тегишли бўлган Қизилтепа тумани Ванғози маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган умумий майдони 1.674,20 м2, юридик акт бўйича 903 м2, фойдали майдони 1.005,83 м2 “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйи” (умумий овқатланиш, сут маҳсулотларини қайта ишлаш, музқаймоқ дўкони, нусха кўчириш ксерокопия ва уяли телефонларга пул тўлаш хизмати, сартарошхона, тўй либосларини ижарага бериш, гўзаллик салони, тикувчилик цехи, озиқ овқат дўкони)га қаратишни сўраган. Ипотека шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда ундиришни, жавобгар “Х” фермер хўжалигидан республика бюджетига 61.575.672 сўм, даъвогардан даъвонинг рад этилган қисми бўйича 1.270.588 сўм давлат божи республика бюджетига ҳамда жавобгардан даъвогар “банк” фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” фермер хўжалигидан жами 2.674.194.793 сўм кредит қарздорлиги шундан 2.549.215.690 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 124.879.103 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги, 100.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Ундирув “К” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талабининг кафил “Н” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Х” фермер хўжалигидан республика бюджетига 61.575.672 сўм, даъвогар “банк”дан 1.270.588 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев