← Назад
Решение #676457 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 январь
№ 4-1603-2201/5030
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар–
«MAGIC BLACK OIL» МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «SAYRAM SANOAT
INVEST» МЧЖ ҳисобидан жами 577.866.720,48 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Ў.Пўлатов (2023
йил 1 январдаги 21-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризада баён этилишича, «MAGIC BLACK OIL» МЧЖ (кейинги
матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «SAYRAM SANOAT INVEST» МЧЖ
(кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 3 июлда
143-сонли “Нефт махсулотларини етказиб бериш” шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ тарафлар, яъни даъвогар
жавобгарга нефт махсулотларини улгуржи етказиб бериш ва етказиб
берилган махсулотларни ушбу шартнома специпикацияси ва нарх
протоколида кўрсатилган миқдор, нарх, сумма бўйича етказиб бериши,
жавобгар эса етказиб бериладиган маҳсулотлар қийматини тўлаб бериш
мажбуриятини олишган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар томонидан
жами 818.485.768,46 сўмлик нефт махсулотлари етказиб берилган,
жавобгар томонидан эса етказиб берилган нефт махсулотлари учун
393.583.768 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 424.902.000,48 сўм тўлов
амалга оширилмаган. Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган,
лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 424.902.000,48 сўм асосий
қарз, тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 152.964.720 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлади ҳамда жавобгар суд кунига асосий қарздан қисман тўлаб
берганлигини, амалда 224.902.000,48 сўм асосий қарз ва 152.964.720 сўм
пеня қолганлигини билдириб, ушбу қарздорликни ундириб беришни
сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида 2022 йил 3
июлда 143-сонли “Нефт махсулотларини етказиб бериш” шартномаси
тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ тарафлар, яъни
даъвогар жавобгарга нефт махсулотларини улгуржи етказиб бериш ва
етказиб берилган махсулотларни ушбу шартнома специпикацияси ва нарх
протоколида кўрсатилган миқдор, нарх, сумма бўйича етказиб бериши,
жавобгар эса етказиб бериладиган маҳсулотлар қийматини тўлаб бериш
мажбуриятини олишган.
Шартнома
шартларига
кўра,
даъвогар
томонидан
жами
818.485.768,46 сўмлик нефт махсулотлари етказиб берилган, жавобгар
томонидан етказиб берилган нефт махсулотлари учун 393.583.768 сўм
тўлов амалга оширилиб, қолган 424.902.000,48 сўм тўлов амалга
оширилмаган.
Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа
бўлмаган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг нефт махсулотлари етказиб
берганлиги, жавобгар томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун
қисман тўлов амалга оширилиб, қолган 424.902.000,48 сўм маблағ тўлаб
берилмаганлиги иш хужжатлари асосида тасдиқланади.
Бироқ, суд куни ҳолатига даъвогарнинг тақдим этган 2023 йил 6
январдаги 38-сонли маълумотига кўра, 424.902.000,48 сўм асосий
қарздорликдан 200.000.000 сўм тўлангани амалда 224.902.000,48 сўм
асосий қарз қолгани кўрсатилган.
Шу асосда, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгар шартноманинг
тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли шартноманинг 5.2-бандига кўра,
тўлов муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
152.964.720 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.2-бандига кўра, етказиб берилган махсулот
қиймати шартномада келишилган муддатда тўланмаган тақдирда “Сотиб
олувчи”, яъни жавобгар тўлов муддати кечиктирилган хар бир кун учун
0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок
этаётган
тарафларнинг
мулкий
аҳволи,
шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд, алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини,
жавобгарнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириб, 15.296.472 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур модданинг
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан
сўнг
жавобгар
томонидан
ихтиёрий
равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши, олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг
миқдори
қонун
ҳужжатларида
белгиланган
ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни судда кўриб
чиқиш натижалари бўйича 11.557.334,41 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг «MAGIC BLACK OIL» МЧЖ манфаатида киритган даъво
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - «SAYRAM SANOAT INVEST» МЧЖ ҳисобидан «MAGIC BLACK
OIL» МЧЖ фойдасига 224.902.000,48 сўм асосий қарз, 15.296.472 сўм пеня
жами 240.198.472,48 сўм ҳамда тўланган 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар - «SAYRAM SANOAT INVEST» МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 11.557.334,41 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров