Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3753 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Иргач Арзимурод оилавий корхонаси
Source ID 1004360 Claim ID 3086386 PDF Hash 9d9a2ebc1bbd7cb3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TAYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TAYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь 4-1405-2202/3753-сонли иш Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев, даъвогар ДДДманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖдан 2 012 947,81 сўм асосий қарз ва 750 507,41 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, ДДДва ЖЖЖ ўртасида 330805-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарзи 2022 йил 01 ноябрь ҳолатига 2 012 947,81 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган ва бу тўғрисида таққослаш далолатномаси мавжуд, шу сабабли даъвогар ДДДманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 2 012 947,81 сўм асосий қарз ва 750 507,41 сўм пеня ни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 203 4моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ДДДбилан “Urgut Blessing Business” МЧЖ ўртасида 330805-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра ДДДшартномага асосан ЖЖЖга тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб бериш, ЖЖЖ эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ДДДтомонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар ЖЖЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида жавобгар ЖЖЖнинг ДДДолдида хозирги вақтда 2 012 947,81 сўм асосий қарз юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик суммаси тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 01 ноябрдаги 511-сонли қарорига асосан жавобгардан электр энергияси ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун 750 507,41 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 01 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорининг 2-банди 3-хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Даъвогар томонидан судга пенянинг ҳисоб-китоби тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДДфойдасига 2 012 947,81 сўм асосий қарз ва 750 507,41 сўм пеня ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДДфойдасига 2 012 947,81 сўм асосий қарз ва 750 507,41 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши лозим. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев