← Назад
Решение #676579 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| олатда суд ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik
ko’chasi 77-uy
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
тумани
2023 йил 6
январь
4-1105-2202/1962-сонли
иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров
котиблигида, даъвогар вакили М.Шадыев (2022 йил 29
ноябрдаги 01/584-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили
М.Сабитов
(раҳбар)
иштирокида,
даъвогар
“UZAVTOVOKZAL SERVIS” УКнинг жавобгар “ALFA REAL
TRANS” МЧЖ ҳисобидан 6.051.928,72 сўм электр энергия
харажати ва 2.700.000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “UZAVTOVOKZAL
SERVIS” УК (бундан буён матнда балансда сақловчи ёки
даъвогар юритилади), “ALFA REAL TRANS” МЧЖ (бундан
буён матнда ижарачи ёки жавобгар деб юритилади) ва Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилоят бошқармаси (ижарага берувчи)
ўртасида 2021 йил 1 декабрда 007612/123-21-сонли Тошкент
вилояти “Янгибозор” автошохбекатини ижарага бериш
шартномаси тузилган, ижара шартномасига кўра жавобгар
коммунал тўловларни, шу жумладан электр энергия ҳақини
тўлаб бериш мажбуриятини ҳам олган, жавобгар электр
энергия
ҳақини
ўз
вақтида
амалга
оширмаганлиги
натижасида 8.751.928,72 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг 2022 йил 21 октябрдаги 01/536-сонли ёзма
талабномаси жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб,
8.751.928,72 сўм электр энергия
харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси давлат
активлари агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон
Республикаси давлат активлари агентлиги ҳузуридаги бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ суд муҳокамасида
ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ вакили судга ариза тақдим қилиб,
ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Шунингдек, гибрид почта хизматининг маълумотига
кўра низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан
арз
қилмайдиган
учинчи
шахс
Ўзбекистон
Республикаси давлат активлари агентлиги ҳузуридаги бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига суд
ажрими етказилиши таъминланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан
арз
қилмайдиган
учинчи
шахс
Ўзбекистон
Республикаси давлат активлари агентлиги ҳузуридаги бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасини суд
мажлиси муҳокамаси ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинганлигини ҳамда низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вакили ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраганлигини
инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
“UZAVTOVOKZAL SERVIS” УК, “ALFA REAL TRANS” МЧЖ ва
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Тошкент вилоят бошқармаси ўртасида 2021
йил 1 декабрда 007612/123-21-сонли Тошкент вилояти
“Янгибозор” автошохбекатини ижарага бериш шартномаси
тузилганлигини, ижара шартномасига кўра жавобгар
коммунал тўловларни, шу жумладан электр энергия ҳақини
тўлаб бериш мажбуриятини ҳам олганлигини, жавобгар
электр энергия ҳақини ўз вақтида амалга оширмаганлиги
натижасида 2022 йилнинг
1 октябрига қадар
8.751.928,72 сўм қарздорлик вужудга келганлигини, шундан
“UZAVTOVOKZAL
SERVIS”
УК
Тошкент
туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув
қарорига асосан “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга
7.380.058,72 сўм тўлаб берганлигини, яна 1.371.870 сўм
қарздорлик “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга
тўланиши кераклигини, шу сабабли жавобгардан асосий
қарз, пеня ва зарар учун жами 8.751.928,72 сўмни ундириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
ҳақиқатан ҳам даъвогар вакили “UZAVTOVOKZAL SERVIS”
УК, “ALFA REAL TRANS” МЧЖ ва Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент
вилоят бошқармаси ўртасида 2021 йил 1 декабрда
007612/123-21-сонли
Тошкент
вилояти
“Янгибозор”
автошохбекатини
ижарага
бериш
шартномаси
тузилганлигини,
лекин
ижарага
олинган
объектдан
фойдаланмаганлиги сабабли даъвони рад этишни сўради.
Суд мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топади:
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари жавобгарнинг ижарага олинган объектда
электр
энергиядан
фойдаланганлик
бўйича
ҳақни
тўламаганлиги натижасида келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “UZAVTOVOKZAL
SERVIS” УК, “ALFA REAL TRANS” МЧЖ ва Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Тошкент вилоят бошқармаси ўртасида 2021 йил 1 декабрда
007612/123-21-сонли бино ва иншоотлар ёки уларнинг
қисмларини ижарага бериш бўйича шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра жавобгар “ALFA REAL
TRANS” МЧЖ Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани,
Мустақиллик кўчаси
манзилидаги “UZAVTOVOKZAL
SERVIS” ДУКга тегишли давлат мулки бўлган биноиншоотларни ҳар ойлик ижара ҳақини тўлаш шарти билан
ижарага олган.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 5.4бандига кўра, ижарага олувчи яъни жавобгар объектни
сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида
ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш
хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминоти ва ҳ.қ)ни
қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага
бериш
тартибини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисидаги”ги 102-сон қарорига илова “Давлат мулкини
ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидаги давлат мулкини ижарага бериш
тартибини белгилайди.
Мазкур
Низомнинг
10-1-бандига
кўра,
ижара
шартномасини тузишда иситиш, совутиш, электр энергияси
билан таъминлаш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ёнғин
хавфсизлиги ва қўриқлаш (ҳисоблагич, дизель генератори,
совутиш машинаси (чиллер, фанкойл ва бошқалар), тортиш
вентиляторлари, насослар, трансформатор ва тақсимлаш
кичик станциялари, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш
тизимлари, кўтариш механизмлари (шу жумладан лифтлар ва
бошқалар)
зинапоя
панжаралари,
зинапоялар,
лифт
шахталари ва бошқа шахталар, шунингдек балансида
сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва/ёки
ўқувчилари ошхоналар ва буфетларда овқатланиши учун
фойдаланадиган
майдончалар
бўйича
муҳандислик
тармоқлари
ва
коммуникациялар,
механик,
электр,
санитария-техник асбоб-ускуналар ва бошқа асбоб-ускуналар
ва қурилмалар бўйича ижара тўлови белгиланмайди.
Давлат мулкининг кўрсатиб ўтилган турлари бўйича
шартномада коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу
жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)
назарда тутилади.
Низомнинг 22-бандига кўра, ижара тўлови бўйича ҳисобкитоблар ижара тўлови ва коммунал ва фойдаланиш
тўловлари шу жумладан амортизация ажратмаларини
(мавжуд бўлганда) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Низомнинг 24-бандига кўра, коммунал ва фойдаланиш
хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва
муддатлари
ижара
шартномаси
билан
бир
вақтда
тузиладиган
балансда
сақловчи
ва
ижарага
олувчи
ўртасидаги
битим
билан
(битим
шартлари
ижара
шартномасига
киритилиши
мумкин),
коммунал
ва
фойдаланиш
хизматларини
кўрсатувчилар
томонидан
белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга
солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун
зарур
ҳисоблаш
приборларини
ўрнатиш
шартнома
шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи
томонидан амалга оширилади.
Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари
кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага
олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз
вақтида тўланишини назорат қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси
шартномасига
оид
фуқаролик
қонун
ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 234-сон қарорининг 19.4бандига кўра, коммунал хизматлар тўлови бўйича шартнома
шарти ижара тўловининг шарти сифатида баҳоланмаслиги
лозим, чунки коммунал хизматлар ижара ҳақидан ташқари
тўланади ва ижара ҳақининг таркибига кирмайди.
Ўз навбатида даъвогар “UZAVTOVOKZAL SERVIS” УК ва
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўртасида 2019 йил
25 мартда 200028-сонли “Юридик ва юридик мақомга эга
бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти
тўғрисида” шартнома тузилган.
ФК
468-моддасига
асосан
энергия
таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонунчиликда ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Юқорида
қайд
этилган
шартномага
асосан
“UZAVTOVOKZAL SERVIS” УК ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги учун “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ томонидан берилган даъво аризаси Тошкент
туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб,
суднинг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан
“UZAVTOVOKZAL SERVIS” УКдан “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари” АЖга 4.264.245 сўм асосий қарздорлик,
391.813,72 сўм пеня, 2.700.000 сўм зарар ундириш
белгиланган.
Шунингдек,
Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят
бошқармасининг жавобгар “ALFA REAL TRANS” масъулияти
чекланган жамиятидан 80.576.270,21 сўм асосий қарз,
21.413.402,57 сўм пеня ундириш ва 2021 йил 1 декабрдаги
007612/123-21-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги
даъво аризаси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди
томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2022 йил 26 августдаги
ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва “ALFA REAL
TRANS” МЧЖ ўртасида тузилган 2021 йил 1 декабрдаги
007612/123-21-сонли бино ва иншоотлар ёки уларнинг
қисмларини ижарага бериш бўйича шартномасини бекор
қилиш белгиланган.
ФК 385-моддасининг иккинчи қисмига кўра шартнома
бекор қилинганида
тарафларнинг мажбуриятлари бекор
бўлади.
ФК 385-моддасининг учинчи қисмига кўра, шартнома
ўзгартирилган
ёки
бекор
қилинган
тақдирда,
агар
келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан
бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб,
шартнома
суд
тартибида
ўзгартирилган
ёки
бекор
қилинганида эса - суднинг шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан
бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган
ҳисобланади.
Ижарага берувчи ва даъвогар томонидан жавобгарнинг
ижарага
олинган
“Янгибозор”
автошохбекатидан
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26
августдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг
фойдаланиб келаётганлиги ҳақидаги далил судга тақдим
қилинмади. Ўз навбатида даъвогарнинг судга тақдим
қилинган
2022
йил
21
декабрдаги
01/623-сонли
маълумотномасида 2022 йил
1 октябрь ҳолатига
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
электр
энергиядан
фойдаланганлиги учун 8.751.928,72 сўм қарзи мавжудлиги,
шундан 7.380.058,72 сўмни даъвогар суд қарорига асосан
тўлаб берилганлигини маълум қилинган.
ИПК 73-моддасига кўра ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари
исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар
суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни
кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Жавобгарнинг
ижарага
олинган
“Янгибозор”
автошохбекатидан фойдаланиб келганлиги Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал
қилув қарорига кўра ўз исботини топди.
Шу сабабли суд жавобгарни ижарага олинган объектдан
2022 йил 1 декабрдан 2022 йил 26 сентябрга қадар
фойдаланиб келган деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра ҳужжатларига кўра жавобгар
ижарага олинган объектдан 2022 йил 1 декабрдан 2022 йил
26 сентябрга қадар фойдаланган.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ томонидан судга тақдим этилган
ҳужжатларга кўра, жавобгар ижарага олинган объектдан
фойдаланган даврда, яъни 2022 йил 1 декабрдан 2022 йил 26
сентябрга қадар электр энергияси учун 2021 йил декабрь
ойи учун 1.210.207,50 сўм, 2022 йил январь ойи учун 737.730
сўм, 2022 йил февраль ойи учун 780.682,50 сўм, жами
2.728.620 сўм асосий қарз ҳамда 2022 йил январь ойи учун
62.174,53 сўм, 2022 февраль ойи учун 90.043,52 сўм, 2022 йил
март ойи учун 122.560,67 сўм, 2022 йил апрель ойи учун
131.217,50 сўм, 2022 йил май ойи учун 132.191,75 сўм, 2022
йил июнь ойи учун 127.927,50 сўм, 2022 йил июль ойи учун
132.191,75 сўм, 2022 йил август ойи учун 132.191,75 сўм
ҳамда 2022 йил сентябрь ойи учун 127.927,50 сўм пеня, жами
1.058.426,47 сўм пеня, яъни асосий қарз 2.728.620 сўм, пеня
1.058.426,47 сўм, умумий ҳисобда (2.728.620+1.058.426,47)
3.787.046,47 сўм ҳисобланган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ва
пеня ундириш ҳақидаги даъвосини қисман қаноатлантириб,
даъвогардан жавобгарга 2.728.620 сўм асосий қарз ва
1.058.426,47 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Шунингдек даъвогар жавобгардан зарар ундиришни
сўраган.
ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада
зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши
(ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари
(бой берилган фойда) тушунилади.
Юқорида
қайд
этилган
шартномага
асосан
“UZAVTOVOKZAL SERVIS” УК ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги учун Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув
қарорига асосан жавобгардан “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари” АЖга 4.264.245 сўм асосий қарздорлик,
391.813,72 сўм пеня, 2.700.000 сўм зарар ундириш
белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ИПК 73-моддаси талабларидан
келиб чиққан ҳолда Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарорига
асосланган ҳолда жавобгардан 2.700.000 сўм зарарни ҳам
ундиришни лозим топди.
Даъвогар юқорида қайд этилган даъво талаби судга
мурожаат қилган бўлсада, бироқ даъвогар томонидан судга
коммунал хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори,
тартиби ва муддатлари ҳақида тузилган шартнома тақдим
қилинмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли
қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисига кўра, агар
тарафларнинг
шартномавий
ҳуқуқий
муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса,
шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб
берилган
товарлар,
бажарилган
ишлар,
кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар
вакилларининг суд мажлисида берган тушунтириши билан
жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр
энергиясидан 2.728.620 сўм асосий қарзи мавжудлиги,
1.058.426,47 сўмлик пеня асосли эканлиги ва жавобгарнинг
даъвогарга 2.700.000 сўм зарар етказганлиги ўз тасдиғини
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини
қисман
қаноатлантиришни,
даъвогарнинг
жавобгардан
2.264.882,25 сўм ундириш ҳақидаги талаби ассосиз эканлиги
сабабли ушбу даъво талабига мутаносиб равишда ҳисобланган
77.700
сўм
давлат
божини
даъвогардан
республика
бюджетига ундиришни, жавобгардан республика бюджетига
222.300 сўм давлат божи, даъвогарга
24.000 сўм
почта почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ALFA REAL TRANS” МЧЖдан:
- даъвогар “UZAVTOVOKZAL SERVIS” УКга 2.728.620 сўм
асосий қарз, 1.058.426,47 сўм пеня ва 2.700.000 сўм зарар,
222.300 сўм давлат божи ҳамда 24.000 сўм почта харажати,
умумий миқдорда 6.733.346,47 сўм пул маблағи ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Даъвогар “UZAVTOVOKZAL SERVIS” УК томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган 77.700 сўм давлат божи зиммасида
қолдирилсин.
10
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
З.Эшмирзаев