← Назад
Решение #676589 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 январь
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2202/3199-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" МЧЖ шаклидаги қўшма
корхонасининг жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан 34 697 340 сўм
асосий қарз ва 1 734 867 сўм пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар
вакили А.Аббасов (раҳбар), иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар - "ХХХХ" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буѐн матндадаъвогар) Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар - "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан (бундан буѐн
матнда-жавобгар) 34 697 340 сўм асосий қарз ва 1 734 867 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн
қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар
бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда –
ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда –
ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 7 июнда 23сонли агротехник хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра “ижрочи”
(даъвогар) “буюртмачи” (жавобгар)га агротехник хизматлар кўрсатиш, жавобгар
эса хизматларни қабул қилиб унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра унинг қиймати 34 697 340 сўмни ташкил
этган.
ФКнинг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашѐвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ѐки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар
34 697 340 сўмлик қишлоқ хўжалик агротехник ишларни бажарган.
ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда
тўлаши шарт.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра даъвогар томонидан кўрсатиладиган
хизматлар учун жавобгар унга бажариладиган ишлар қийматининг 100 фоизини
олдиндан тўлаб бериши лозим бўлган.
Бажарилган ишлар ҳисоб варақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси
билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисми тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида бажарилмаганлиги учун шартноманинг 5.2-бандига асосан жавобгардан
1 734 867 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда
тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 1 734 867 сўм пеня
миқдорини 1 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекснинг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги хисобидан даъвогар "ХХХХ" МЧЖ
шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 34 697 340 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм
пеня, 728 644,14 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов