Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/4961 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гарант банк АЖ Ответчик / Подсудимый Turon agro lux expo масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013334 Claim ID 3071964 PDF Hash 56c5ec7699407e9d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онун 19-моддаси онун 19 law
ФКнинг 270-моддаси ФКнинг 270 law
ФКнинг 271-моддаси ФКнинг 271 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь № 4-1603-2201/4961 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «Гарант банк» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖ ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 501.998,20 АҚШ доллари қарздорликни ундириш, ундирувни «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖ тегишли мулкларга ва «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖга тегишли гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили О.Мажидов (24.11.2022 йилдаги 32/01/460-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «Гарант банк» АЖ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 30 декабрда №1345-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Замонавий музлатгич ускуналарини сотиб олиш” учун 84 ой муддатга (шундан 24 ой имтиёзли давр билан) йиллик 6.5 фоиз устама тўлаш шарти билан 471.600,0 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 17 январь куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган “Деҳқон бозори ва ошхона” биноси (кадастр рақами 16:06:01:01:01:0053) ҳамда «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖга тегишли Чортоқ тумани, Арбағиш МФЙ, Наъмуна кўчасида жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда салқин ичимликлар ва музқаймоқ сотиш шаҳобчаси” бино иншоотлари (кадастр рақами 16:09:07:01:01:0021) ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 9 сентябрь куни қўшимча келишув тузилиб, унга кўра кредит шартномасининг 4.1.1-бандининг “в” бандига ўзгартириш киритилиб, “APEX INCURANCE” МЧЖнинг 930.000.000 сўмлик суғурта полиси ўрнига «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган музлаткич бино иншоотлари гаровга қабул қилинган. Кредит шартномасига кўра, тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўланмай келинган, хусусан 2022 йилнинг ноябр ойи ҳолатига кредит тўловларидан муддати ўтган 92.774,0 АҚШ доллари миқдорида асосий ва 30.398,20 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорликка йўл қўйилган. Шунингдек, гаров мулки бўлган “Деҳқон бозори ва ошхона” бино иншоотлари ҳолати ўрганилганда, гаров мулки бузилиб, ерга қайтадан қурилиш қилиб, кўп қаватли турар жой учун фундамент бетон қуйилганлиги аниқланган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит тўловларидан муддати ўтган 92.774,0 АҚШ доллари асосий ва 30.398,20 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорликни ҳамда 378.826,0 АҚШ доллари миқдорида мудждати келмаган кредит тўловлари жами 501.998,20 АҚШ доллари ундиришни, ундирувни тарафлар ўртасида 2021 йил 9 сентябрь куни тузилган қўшимча келишувга кўра «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган музлаткич бино иншоотлари ҳамда 2020 йил 17 январь куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖга тегишли Чортоқ тумани, Арбағиш МФЙ, Наъмуна кўчасида жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда салқин ичимликлар ва музқаймоқ сотиш шаҳобчаси” бино иншоотларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар тўлов амалга оширмаганлигини, жавобгар томонидан гаров мулки бузиб ташланганлик ҳолати ҳамда банк ҳодимларининг ушбу ҳолатларга масъулиятсизлик билан қараганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо беришни ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгарлар шу куни суд мажлисида иштирок этишмади. Шунингдек, ишни кўриш кейинга қолдирилиб, жавобгарларга чақирув қоғозлари даъвогар томонидан етказиши учун берилган бўлсада, бироқ «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖ вакилини топишни имкони бўлмагани сабабли Туркистон МФЙга жамият вакилига бериб қўйиш учун топширилган, «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖ раҳбарининг ўғлига топширилган, лекин жавобгарлар ёхуд уларнинг вакиллари шу куни суд мажлисида иштирок этишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 30 декабрда тузилган №1345-сонли кредит шартномаси шартларига мувофиқ, жавобгарга “Замонавий музлатгич ускуналарини сотиб олиш” учун 84 ой муддатга (шундан 24 ой имтиёзли давр билан) йиллик 6.5 фоиз устама тўлаш шарти билан 471.600,0 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 17 январь куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган “Деҳқон бозори ва ошхона” биноси (кадастр рақами 16:06:01:01:01:0053) ҳамда «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖга тегишли Чортоқ тумани, Арбағиш МФЙ, Наъмуна кўчасида жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда салқин ичимликлар ва музқаймоқ сотиш шаҳобчаси” бино иншоотлари (кадастр рақами 16:09:07:01:01:0021) ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим этилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 9 сентябрь куни тузилган қўшимча келишувга кўра кредит шартномасининг 4.1.1-бандининг “в” бандига ўзгартириш киритилиб, “APEX INCURANCE” МЧЖнинг 930.000.000 сўмлик суғурта полиси ўрнига «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган музлаткич бино иншоотлари гаровга қабул қилинган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. Кредит шартномасининг 3.3-банди ҳамда шартноманинг 1-иловасига кўра, қарздор кредит бўйича асосий қарзни, шунингдек ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалиги асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кредит тўловларидан муддати ўтган 92.774,0 АҚШ доллари асосий ва 30398,20 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорликка йўл қўйилган. Шартноманинг 5.1.4-бандини “а” кичик бандига кўра, жавобгар кредит шартномасига асосан зиммасига олган мажбуриятларини бузса, ёки бажармаса ёхуд лозим даражада бажармаса, шартноманинг “ж” кичик бандига кўра эса, кредитнинг асосий ва ҳисобланган фоиз тўловларини шартномада белгиланган муддатлардан кечиктириб тўласа, банк кредитни муддатидан олдин ундириб олиши учун асос бўлиши назарда тутилган. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлар, хусусан, банк томонидан қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабнома ва маълумотномалардан кўринишича кредит тўловлари тўлов жадвалида белгиланган муддатда тўлаб борилмаган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида 2020 йил 17 январь куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖга тегишли Чортоқ тумани, Арбағиш МФЙ, Наъмуна кўчасида жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда салқин ичимликлар ва музқаймоқ сотиш шаҳобчаси” бино иншоотларига (кадастр рақами 16:09:07:01:01:0021) ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратишни сўраган. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу асосда суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни гаровга қаратиш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида ундирувни тарафлар ўртасида 2021 йил 9 сентябрь куни тузилган қўшимча келишувга кўра «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган музлаткич бино иншоотларига қаратишни сўраган бўлсада, бироқ суд ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, тарафлар ўртасида «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган музлаткич бино иншоотларини гаровга тақдим этиш бўйича ипотека шартномаси тузилмаган. Ваҳоланки, ФКнинг 270-моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ФКнинг 271-моддасига кўра эса, ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан кредит тўловларидан муддати ўтган 92.774,0 АҚШ доллари асосий ва 30.398,20 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлик ҳамда 378.826,0 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган кредит тўловлари жами 501.998,20 АҚШ долларини муддатидан олдин ундиришни, ундирувни гаровдаги «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖга тегишли Чортоқ тумани, Арбағиш МФЙ, Наъмуна кўчасида жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда салқин ичимликлар ва музқаймоқ сотиш шаҳобчаси” бино иншоотларига (кадастр рақами 16:09:07:01:01:0021) ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратишни, ундирувни «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган музлаткич бино иншоотларига қаратиш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 113.201.598,1 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, бошқармасининг «Гарант банк» АЖ манфаатида киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖ ҳисобидан «Гарант банк» АЖ фойдасига кредит тўловларидан бўлган муддати ўтган 92.774,0 АҚШ доллари асосий ва 30.398,20 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлиги ҳамда 378.826,0 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган кредит тўловлари жами 501.998,20 АҚШ доллари муддатидан олдин ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув 2020 йил 17 январь куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра «AZIZXON FAYZ HOLIS» МЧЖга тегишли Чортоқ тумани, Арбағиш МФЙ, Наъмуна кўчасида жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда салқин ичимликлар ва музқаймоқ сотиш шаҳобчаси” бино иншоотлари (кадастр рақами 16:09:07:01:01:0021; ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан)га қаратилсин. Даъво талабининг ундирувни «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган музлаткич бино иншоотларига қаратиш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига жавобгар «TURON AGRO LUX EXPO» МЧЖ ҳисобидан 113.201.598,1 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров