← Назад
Решение #676615 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 234 | — | code_article | |
| Судларнинг эътибори ФК | 539 | — | law | |
| илмаслик ФК | 112 | — | law | |
| Шунингдек ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
MARGILAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7
151100, Margilan, Nurafshon street, 7
Tel: (+99873) 253-77-20
Веб-сайт: oliy.sud.uz
е-mail: i.margilon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 январь
4-1504-2203/4436-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Шохиев (14.09.2022 йилдаги 305-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили
Ш.Содиқов (паспорт асосида) иштирокида, Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик
саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида жавобгар «Лидер
гранула пласт» МЧЖдан 6 113 746 сўм асосий қарз ва почта харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Марғилон
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги
Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси ва жавобгар «Лидер
гранула пласт» МЧЖ ўртасида 2022 йил 5 январь куни 228-сонли ер участкасини узоқ
муддатга ижарага бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага мувофиқ ижарага берувчи даъвогар ижарага олувчи
жавобгарга Тошлоқ тумани “Турват” кичик саноат зонасидаги 10,11 лотда жойлашган
умумий майдони 2000,0 кв.м. бўлган ер участкасини ижарага бериши, жавобгар эса
объектни қабул қилиб олиши ва келишилган тўловларни амалга ошириши лозим
бўлган.
Шартноманинг 1.3-бандига кўра ижара тўловлари хар ойда 555 833,3 сўмдан,
йиллик 6 670 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра объект ижарага олувчига 01.01.2022 йилдан
31.12.2023 йилгача ижарага берилиши белгиланган.
Шартномага илова қилинган жадвалга асосан ойлик тўловлар тўлов муддати
белгиланган ойнинг бешинчи санасигача 100 фоиз олдиндан тўлов амалга ошириши
кераклиги кўзда тутилган.
Иш ҳужжатларига мувофиқ жавобгарнинг шартнома бўйича тўловлар
ҳисобидан 6 113 746 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйилган.
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича
ягона Дирекцияси манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
«Лидер гранула пласт» МЧЖдан 6 113 746 сўм асосий қарз ва почта харажатини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, қайд этилган шартнома
бўйича жавобгар қарзини тўламасдан келаётганлиги сабабли судга даъво ариза билан
мурожаат этишга мажбур бўлганликларини, жавобгар қарздорликни бартараф
этмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисида иштирок этиб, қарздорликка эътирози йўқлигини
билдириб, уни бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
далилларни
текшириб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
– фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 544-моддасида “Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни
ўз вақтида тўлаб туриши шарт” деб кўрсатиб ўтилган.
ФК 705-моддасининг 1-қисмида “Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт” деб белгиланган.
Иш ҳужжатларидаги далилларга мувофиқ, жавобгарнинг 2022 йил 5 январдаги
228-сонли шартномага асосан ижара тўловидан 6 113 746 сўм миқдоридаги қарзи
шартнома, нарх келишувлари ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан
ўз тасдиғини топади.
Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134сонли “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори
билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомнинг 54-бандининг
ўша вақтдаги тахририда дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан
ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг
уч иш куни мобайнида Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги
баённомаси ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг
филиалига юбориши; ушбу низомнинг 55-бандининг ўша даврда амалда бўлган
тахририда эса давлат ер тузиш корхонасининг филиали ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас
мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли
ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши
керак.
Бироқ, бир йилдан ортиқ муддатга тузилган ижара шартномаси давлат
рўйхатидан ўтказилмаган.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки
уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради ва бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
ФК 539-моддасининг иккинчи қисмида “Кўчмас мулк ижараси шартномаси
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим”, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2021 йил 11 декабрь кунги 234сонли “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 4-бандини иккинчи ва учинчи хатбошисида “Судларнинг эътибори ФК
539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини
давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилсин. Бир йилдан кам
муддатга тузилган бино ва иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно
ҳисобланади. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Кўчмас мулк
ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг
112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари
қўлланилади”, мазмундаги тушунтиришлар берилган
Тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулкни бир йилдан ортиқ муддатга ижара
бериш шартномаси қонун талабларига зид равишда давлат рўйхатидан ўтказилмагани
учун шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас битим ҳисобланади.
Баён
этилганларга
асосан
суд
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни ҳақиқий
эмас деб топиб, ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 6 113 746 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади.
Шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилганлиги сабабли даъвогардан республика бюджети фойдасига 300 000 сўм
давлат божи ундиришни даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
544, 705-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги сабабли
унинг оқибатлари қўлланилиб, жавобгар «Лидер гранула пласт» МЧЖдан даъвогар
Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича
ягона Дирекцияси фойдасига 6 113 746 сўм ундирилсин.
Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини
бошқариш бўйича ягона Дирекциясидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Давогар томонидан тўланган 24000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу
суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи:
А.Акбаров