← Назад
Решение #676642 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 132 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида)
2023 йил 6 январь
4-1001-2205/55315-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “Н” давлат корхонасининг жавобгар “О” масъулияти чекланган
жамиятидан пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Н” Давлат корхонасининг жавобгар “О” масъулияти
чекланган жамиятидан 502.165.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси
киритилгандан сўнг жавобгар билан келишув битими тузилганлигини
билдириб, келишув битимини тасдиқлаб беришни ва иш юритишни
тугатишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризаси
киритилгандан сўнг келишув битими тузилганлигини билдириб, келишув
битимини тасдиқлаб беришни ва иш юритишни тугатишни сўради.
Ишдаги материаллардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 23.10.2021 йилда 086188-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар жавобгар томонидан даъво
аризаси киритилгандан сўнг, 06.01.2023 йилда келишув битими тузилган
ва унга тақдим этилган келишув битимига кўра, даъвогар даъво
аризасининг пеня қисмидан воз кечиши белгиланган.
Келишув битими даъвогар ҳамда жавобгар томонидан имзоланган ва
иккала тарафнинг муҳри билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК) 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув
битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими
у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПК 132-моддаси тўртинчи қисмига кўра, келишув битимида
жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро
этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз
кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан
олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва
қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Иқтисодий
ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36сонли Пленум Қарорининг 18-бандида тушунтирилсинки, даъвогар
(аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг
ўрни жавобгар томонидан қопланмайди. Давлат божини тўлашдан озод
қилинган даъвогар (аризачи) ўз талабларидан улар жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги оқибатида
воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ҳолда, давлат божи
жавобгардан давлат даромадига ундирилади.
Суд тарафлар ўртасида 2023 йил 6 январь куни тузилган келишув
битимини қисман тасдиқлашни, даъвогар томонидан тўлаб берилган
давлат божини ўзининг зиммасига қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан тўлаб берилган давлат
божи ва почта ҳаражатларии ўзининг зиммасига қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 131, 132, 134-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар “Н” Давлат корхонасининг жавобгар “О” масъулияти
чекланган жамиятидан 502.165.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги иш
юзасидан тарафлар ўртасида 06.01.2023 йилда тузилган келишув
битимига кўра, даъвогар даъво аризасининг пеня қисмидан воз кечиши
тўғрисидаги келишув битими тасдиқлансин.
Тарафлар келишув битимида келишилган шартларга риоя қилсин.
Тарафларга келишув битимининг унда белгиланган тартиб ва
муддатларда ижро этилмаслиги суд томонидан манфаатдор тарафнинг
аризаси бўйича ижро варақаси бериш учун асос бўлиши тушунтирилсин.
Мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб берилган давлат божи ва почта
ҳаражати ўзининг зиммасига қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф белгиланган тартибда Навоий вилоят
судига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Б.Джумаев